АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Россонерилар»нинг португалиялик вингери футбол бўйича янги эксклюзив мастер-класс ишга туширганини эълон қилди.
Унда тўп назорати, ўйинни бошқариш, қисқа ва узун паслар, зарбалар, реакциялар ва бошқа бир қатор қизиқарли машғулотлар-у индивидуал кўникмаларни ривожлантиришни мақсад қилганлар учун кўплаб фойдали маслаҳат ва машқлар мавжуд. Агар сиз ҳам қизиқсангиз, ушбу мастер-класс Sport.xyz сайтида мавжуд. Тақдимот доирасида Рафаэль Леау инсайдер Фабрицио Романога эксклюзив интервью берди.
- Нега мастер-класс ўтказишга қарор қилдингиз?
- Мен ҳали ёш ўйинчиман ва кўплаб болалар футболчи бўлишни орзу қилишларини биламан. Шунинг учун, уларга озгина бўлса-да ёрдам бўлсин дедим: уларга машғулотларда, зарба бериш қобилиятларида, дриблингда ёрдам бериш учун контент яратишга ҳаракат қилдим. Менимча, кичик деталлар майдонда катта аҳамият касб этади. Ва болалар буни кузатиб, ривожланиши мумкин.
- Бу кўникмаларга қанча вақт ажратдингиз ва бу ҳаракатларни қандай ривожлантирдингиз?
- Ростини айтсам, бу кўпроқ инстинктга ўхшайди. Дўстларим билан кўчада ўйнардим, Роналдиньо, Криштиану Роналду каби кумирларим ўйинларини томоша қилдим ва майдонда кўрганларимни такрорлашга ҳаракат қилдим. Айни пайтда зарбаларимни яхшилашга ҳаракат қиляпман, чунки ҳозир бу жуда муҳим. Форвард учун рақиб дарвозаси олдида совуққонроқ бўлиш ва якуний зарбага эътибор қаратиш муҳим. Шунинг учун мен ушбу компонентни яхшилашим керак деб ўйлайман.
- Биринчи марта қачон ўзгача истеъдодга эга эканлигингизни ҳис қилдингиз?
- Менимча, 16-17 ёшда. «Спортинг»да эдим, лекин баъзи жамоадошларим мендан кўра кўпроқ ўйнаётганини кўрдим. Ва мен ўзимча ўйладим: «нега мен ўйнамаяпман? Кейин, икки йил ўтгач, мавсумолди йиғини пайтида бир мураббий олдимга келиб: «Рафа, сен хоҳлаган футболчига айланишинг мумкин. Фақат диққатни жамла, мен сенга ёрдам бераман. Биз сенинг арсеналингда бўлмаган ва яхшилашинг керак бўлган бошқа нарсаларни синаб кўрамиз», деди. Ўйлайманки, ўша пайтда у менга катта ёрдам берди ва мен ўсишни бошладим.
- Криштиану Роналду билан бир жамоада бўлиш қандай?
- У билан битта жамоада ўйнашдан фахрланаман. Ўйлайманки, биз ёш футболчилар учун унинг терма жамоада бўлиши жуда ёқимли. У ҳамма учун намуна.
- «Милан» мухлислари билан муносабатлар сиз учун қанчалик муҳим ва уларнинг ўзига хос хусусияти нимада?
- Бу ерга келганимда, биринчи ўйинларим унчалик муваффақиятли бўлмади. Лекин мухлислар қўллаб-қувватлашини ҳис қилдим. Ўшанда мураббий баъзи ўйинларга қўймади ва бу мен учун қийин эди. Лекин атрофимда жуда яхши сифатли футболчилар борлигини, мен эса ҳали ёш эканлигимни тушундим. Шундай экан, энди диққатимни жамлаш, уларнинг ёнида ривожланиш, ҳар куни ўрганиш ва имкониятимни кутишим керак эди.
- Сизнингча, «Милан»да бошқа клубларда учрамайдиган нимаси бор?
- Ҳаммаси. Стадион, мухлислар, эҳтирос, шаҳар...
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789