АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Олдин хабар берганимиздек, эртага 1 март куни Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-20 Осиё Кубоги старт олади.
Хусусан, ёшлар термамиз 1-турни Сурияга қарши ўтказади. Бугун, 28 феврал куни жамоа бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди. Унда мезбонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
U-20 Осиё кубоги ҳақида:
Барчага Ассалому алайкум. Ўзбекистонга ҳуш келибсиз. Биз бу турнирни интизорлик билан кутдик. Нафақат жамоа, балки маҳаллий ташкилий қўмита томонидан мусобақага узоқ тайёргарлик
кўрилди. Умуман олганда, биз турнирга тайёрмиз.
Мусобақанинг Ўзбекистонда ўтказилиши жамоага қай даражада таъсир қилади:
Албатта, Ўзбекистонда ўтаётган мусобақада барча жамоалар ўз олдига аниқ мақсадлар қўйишган. Мезбон сифатида ўз олдимизга юқори мақсадлар қўйганмиз. Турнирда ғолиб бўлишни, Индонезиядаги ЖЧга чиқишни хоҳлаймиз.
Рақиблар ҳақида:
Барча жамоаларни ҳурмат қиламиз, ўйлашимча, уларни етарлича ўрганишга ҳаракат қилдик.
Халқаро майдондаги тажриба ҳақида:
Биласиз, пандемия туфайли бу ёш тоифасидаги бир нечта турнирлар қолдирилган. Бироқ биз режа бўйича ишладик. Бир нечта йиғинлар ўтказиб, кучли жамоаларга қарши халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этдик. Умуман олганда, етарли даражада тайёргарлик олиб бордик. Барча футболчилар мусобақага тайёр. Барча жамоаларга омад
тилайман.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789