АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ҳикоямиз қаҳрамонларини ўринлар бўйича жойлаштиришда маъно йўқ.
18-26 ёшдаги йигитлар Тьерри Анри ёки бразилиялик Роналдонинг юксак савиядаги ўйинлари хусусида тушунчага эга эмаслар. Бундай мақомдаги фанатлар мактабда Роналдиньо ҳақида юзаки тасаввурга эга бўлишган, Зиданни эса «Реал» ва «Франция терма жамоасидаги ёрқин ўйинларини эмас, Марко Матераццининг кўксига калла тортганини эслаб қолишган. Шундай экан, боболар ҳам футбол ўйнашни билганларини ёшларга етказиш учун рейтинглар муҳим аҳамиятга эга. Лекин янги аср меросини баҳолаш учун ўтмиш натижаларини «судрамаслик» лозим. Мисол учун, Баджо - буюк футболчи, лекин янги асрни «Брешия»да фаолиятини якунлаш билан ўтказган. Шу сабабли, уни кичик Анри тоифасига киритишмаган. Зиданнинг энг ёрқин ўйинлари ҳам ўтган асрда намойиш этилган. Қисқаси, ESPN тақдим этган янги аср аввалидаги 25 нафар энг яхши футболчилар рейтинги талабга жавоб бермайди. Шу боис, эътиборингизга ўзгача системани ҳавола этамиз - «Ўта буюклар», «Буюклар», «Афсонавийлар» ва «Етуклар».
ЎТА БУЮКЛАР: Роналду, Месси
Икки нафар футболчи, бу ерда гапни чўзиб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Айнан 21-асрда кўпчилик афсоналар бутсаларини михга илишганди. Бироқ бу икки қаҳрамонимиз бор куч-маҳоратларини янги асрда намойиш этдилар. Ноёб ижрочилар жуда кўп, лекин Криштиану ва Лео 15 йил давомида футболнинг замонавий усулларини майдонда татбиқ этдилар.
АФСОНАВИЙЛАР: Роналдо, Зидан, Роналдиньо, Анри, Хави, Иньеста, Пирло, Модрич, Буффон, Касильяс, Мальдини, Роберто Карлос
Агар рейтинг барча замонларни ўз ичига олганида, ўта ноёб иқтидор соҳиби бўлмиш Роналдо ва зебо табиатли Зидан ўта буюклар қаторидан жой олишарди. Бироқ биз фақат 21-асрни таҳлил қилдик, бу даврда бразилиялик ҳужумчи шикастланган тиззаси билан тўп сурган, Зизу эса ЖЧ-2002 ва Евро-2004да мағлубиятга учраганди. Лекин бемаъни баҳсга ўрин йўқ, рейтингда ҳеч ким юқорида ҳам - пастда ҳам эмас, ҳаммаси афсона. Тўғри, Иньеста Роналдиньочалик машҳур бўлмаслиги мумкин, лекин бир жаҳон чемпионини рўйхатдан чиқариб, иккинчисини эътироф этиш адолатсизлик бўларди. Шунингдек, Модрич ҳам «Тоттенхэм»да афсона эмасди, лекин «Реал» ва Хорватия терма жамоасида сўнгги 12 йилни мукаммал ўтказди. Буффон ва Касильяс ҳар қандай рейтингдан тушиб қоларди. Чунки ҳужумчилар улардан кўра машҳурроқлар. Бироқ бу икки дарвозабон футбол тарихидаги топ-қўриқчилар бешлигидан жой олган.
БУЮКЛАР: Мбаппе, Бускетс, Кроос, Кака, Шевченко, Лам, Неста, Тотти, Фигу, Недвед, Рамос, Скоулз, Нойер, Бензема, Ибрагимович, Суарес, Хаби Алонсо, Кафу, Каннаваро, Рауль, Гиггз, Зеедорф
Бускетс ва Кроос «Афсонавийлар» тоифасига яқин. Шу ўринда айрим рейтинглар Зеедорф инкор этганлигини таъкидлаш жоиз. Бироқ Кларенс «Милан»да Хави, Модрич, Кроос ва Иньестадан қолишмайдиган даражада тўп сурган. Бу сермаҳсул машинадан воз кечиш - инсофсизлик. Мбаппе эса иккита ЖЧ финалларида қанот ҳужумчисига хос бўлмаган сермаҳсуллик кўрсатди. Энди «Реал»да Анри даражасида ўйнаши талаб этилади. Кака, Фигу, Шевченко, Недвед, Каннаваро ва Бензема - «Олтин тўп» соҳиблари. Англиялик Оуэндан фарқли равишда, улар футбол Эверестида синовдан ўтишган.
ЕТУКЛАР: Левандовски, Ди Мария, Бэйл, Клозе, Дани Альвес, Вилья, Это’О, Руни, Пепе, Мюллер, Жеррард, Роббен, Неймар, Пике, Эшли Коул, Фердинанд, Видич, Лэмпард, Виейра, Канте, Макалале, Рибери, Дрогба, Салоҳ, Пуйоль, Терри, Яя Туре, Ривалдо, Баджо, Родри, Де Брюйне, Карвахаль, Чех, Гризманн, Агуэро, ван Дейк, Баллак, Дель Пьеро, Погба, Альба, Азар, ван Нистелрой, Бекхэм, Марсело, Кейн, Торрес, Сеск, Снейдер, Облак, Давид Сильва, Кавани, Гути, Инзаги, ван Перси, Хамес, Варан, Тиаго Силва, Рикельме, Куртуа, Тевес, Оуэн, Озил, ван дер Сар, Занетти, Деку, Бергкамп, Киммих, Пирес, Кьеллини
Левандовски хорижда буюклардек тўп сурмоқда, «Олтин тўп»ни деярли қўлга киритди. Албатта, кимлардир рейтингдан четда қолди, рўйхатни тўлдиришингиз мумкин. Қолаверса, яқин келажакда ёш футболчилар орасидан «Етуклар» даражасидагилар чиқади. Чунки сифатли ўйин кўрсатадиганлар кўпаймоқда. Масалан, Аршавин ва Акинфеевни 5-тоифа - «Беназирлар» рейтингига киритиш мумкин. Лекин бу гуруҳга муносиб футболчилар жуда кўп. Шу сабабли, биз 4та рейтинг билан кифояланишни ўринли топдик.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789