АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Хорижлик таҳлилчилар Европанинг энг нуфузли турнири - Англия чемпионатидаги энг барқарор жамоалар жадвалини эълон қилишди.
Қизиғи шундаки, мазкур рўйхатда «Эвертон» «Ливерпуль» ва «МЮ»га нисбатан юқорироқ ўринни банд этди. Биринчилик АПЛ номини олганидан кейин эса, унда мунтазам этиш шарафи атиги 6та жамоага насиб этди. Қуйидаги ҳикоямиз ана шу етакчи олтилик вакилларининг узлуксиз иштроки ҳақида.
«Челси» - 34 йиллик мунтазам иштирок
Бундан 8 йил аввал «Астон Вилла» АПЛни тарк этмаганида, «Челси»нинг ўрнини эгаллаган бўларди. Бирмингем клуби элитага қайтди, ўзига мос мураббий Унаи Эмери раҳбарлигида совринли ўринлар учун курашмоқда, умумий жадвалда ҳам «Челси»дан юқорида. «Аристократлар»да эса пул кўп, лекин ўйин савиясига оид муаммолар унданда кўпроқ. Янги президент Тодд Боэли раҳбарлигидаги мутасаддилар йирик маблағларни кўкка совурмоқдалар. Лекин «Челси» Грановскаянинг доноларча бошқаруви ва Абрамовичнинг сармоялари туфайли ёрқин даврни босиб ўтди. Рўйхатдаги 6 жамоа орасида фақат «Челси», «Ливерпуль» ва «МЮ» ЕЧЛнинг ғолиблари.
«Тоттенхэм» - 45 йил
Билл Николсон раҳбарлигидаги шонли давр интиҳоси бўлган 1977 йилдан кейин тезда элитага қайтган «тақачилар» элитадаги фаолиятни давом эттирмоқдалар. Жамоа совринлар борасида мақтана олмасада, элитадаги ўрнини ҳимоя қилишни яхши билади. Клуб соҳиблари эса даромад олиш илмини пухта ўзлаштиришган, «Тоттенхэм»ни ёки клуб акцияларининг бир қисмини сотиш бўйича музокаралар олиб боришади. Шунингдек, янги бош мураббий Ангелос Постекоглунинг жозибали фаолиятига оид гап-сўзлардан узоқроқ бўлишга интиладилар. Австралиялик юнон раҳбарлигида «тақачилар» Кейннинг кўмагисиз қуйи поғоналарга тушиб кетмадилар, аксинча, совриндор ўринлар учун жиддий кураш олиб боришмоқда.
«МЮ» - 48 йил
Ҳали Буюк Британия қироличасидан рицарлик унвонини олишга улгурмаган сэр Алекс Манчестерга келган паллада «қизил иблислар» аутсайдерларга қўшни эдилар. Шотландиялик мутахассис раҳбарлигида жамоа аянчли даврга ҳам, Кантонадан тортиб Роналдугача бир қатор афсоналарнинг ёрқин ўйинларига ҳам гувоҳ бўлди. Бироқ ҳозир инқирозга юз тутган. Рэшфорд тунни Белфастдаги клубда ўтказиб, тонгда «бемор» бўлиб қолади. Гарчи Маркус Жек Грилиш сингари ичкиликка берилган бўлмасада, ана шу ишратпарастлиги жамоада интизом йўқлигидан далолат. Баҳайбат молиявий қудратга эга бўлган «МЮ» ҳозирги шароитда АПЛни тарк этишини тасаввур қилиш қийин. Глейзерлар бунга йўл қўймайдилар. Лекин ўртамиёналар сафида юриш ҳам буюк клубга хос бўлмаган шармандалик. «Қизил иблислар» 70-йиллар ўрталарида Чемпионшипга тушиб кетишган, лекин тезда элитага қайтган эдилар. Эътиборлиси, «МЮ» - ЕЧЛда зафар қучган дастлабки инглиз жамоаси. Бундай клубга ботқоқда юриш ярашмайди.
«Ливерпуль» - 61 йил
1954 йилда элитани тарк этган «қизиллар» жамоасини 8 йилдан кейин Билл Шёнкли Чемпионшип»дан олиб чиққанди. Охирги 30 йил ичида жамоа атиги бир марта чемпионликка эришган бўлсада, қисматидан нолишга ҳақли эмас. АПЛдаги кучли рақобат барчага маълум. Қолаверса, клуб ҳамон Британия футболининг асосий «динозавр»лари қаторида. 60 йилдан ортиқ вақтни элитада ўтказиш, турли мураббийлар билан қўлга киритилган халқаро совринларга эришган атоқли афсоналар. Олий дивизиондаги барқарорлик «Ливерпул»га дунёнинг турли бурчакларидан миллионлаб фанатларни туҳфа этди. Бу эса улкан даромадлар, дегани. Боз устига, янги асрда «қизиллар» ўтмишда улардан ёрқинроқ тўп сурган қўшниларидан ўзиб кетишди.
«Эвертон» - 69 йил
Ёши 70га етмаган ливерпуллик мухлислар «Эвертон»нинг қуйи дивизиондаги ўйинини ҳеч қачон кўришмаган. Агар клубни раҳбариятнинг молиявий фирибгарлиги учун яна очколардан маҳрум қилиш билан жазолашса, «Эвертон» қулашига гувоҳ бўлган боболар ва момоларга осон бўлмайди. Йирик шаҳарлардаги «тез ёрдам» шифокорлари ҳал қилувчи ўйинлар ўтказилган кунларда инсульт ва инфаркт хасталиклари сони кўпайиб кетишини кузатишган. «Эвертон»нинг қулаши Англия ва унинг ташқарисидаги минглаб мухлислар учун фожиа бўлади. Жамоа қарийб 70 йилдан бери элитада тўп сурмоқда, серияни давом эттириш лозим. Ачинарли жиҳати шундаки, жамоа чакки эмас. Фақат очколардан маҳрум қилиш уни Чемпионшипга тушириб юбориши мумкин. Инглизларнинг эътирозлари ўринли: «Эвертон»нинг жазоланиши қонуний, деб фараз қилайлик. Бироқ нима учун маъмурлар АПЛдаги бошқа молиявий ҳийла-найрангларга кўз юмадилар?
«Арсенал» - 104 йиллик мунтазам иштирок
1929 йилда италияликлар ички чемпионатни давра тизимида ўтказа бошлагач, Испания ҳам ўша йили ўзининг олий лигасини ташкил этганди. Франция чемпионати 3 ёшга кичикроқ, Бундеслига энди 63га чиққанини инобатга олсак, «Арсенал» - топ-лигалар бешлигининг чемпиони! Биринчи жаҳон уруши туфайли 1913 йилдан 1919 йилгача тўхтаб қолган ички чемпионатни тиклашга қарор қилган лига раҳбарияти олий дивизиондаги «Тоттенхэм» ўрнига қуйи лигадаги «Арсенал»ни қабул қилганди. Лондондаги фаолиятининг сўнгги босқичида афсонавий Арсен Венгер «тўпчилар»ни ЕЧЛ поездининг охирги вагонига жойлашни хуш кўрарди. Артета эса франциялик устозидан фарқли равишда юксакроқ чўққига интилиб, шогирдларини чемпионлик фишкаси билан таъминламоқда ва қаторасига иккинчи марта АПЛ тахтини эгаллаш ниятида.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789