АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ҳақиқатни очиқ гапирадиган бўлсак, шошма-шошарлик ёки калтафаҳмлик билан тайёрланган футболкалар кўркам ва сифатли либосларга нисбатан чуқурроқ таассурот қолдиради.
Масалан, атиги икки йил аввалги «МЮ»нинг ола-була либосдаги ўйинлари қайси мухлис хотирасидан кўтарилган, деб ўйлайсиз? «Астон Вилла» футболкаларидаги «COWS» иборасига ўхшаб қолган «DWS» ёзувига нима дейсиз? Ўзида фашизм рамзини жо қилган «Фиорентина» футболкаларини тақиқлаб қўйилгани ёдингиздами? Қуйидаги материал сўнгги мавсумда муомалада бўлган энг ёмон футболкалар ўнлиги билан таништиради.
10. «Интер» (Милан)нинг сафар либоси
Ҳа, бир пайтлар Ромелу Лукаку эмас, балки Миланнинг «Интер»и нозиктаъб услуб чўққисида эди. Италия футболидаги энг кўркам кўкрак нишони ҳам, Pirelli номли энг зўр ҳомий ҳам шу жамоаники эди. Энди нишон ҳам, ҳомий ҳам йўқ. Бу йил Nike «нерадзурра»га дунё харитасининг тасвири туширилган оқ-ҳаворанг футболкани тақдим этди. Қизиқ, Италия қаерда? Уни ўта калтабинлик билан чизилган «IM» эмблемаси ёпиб қўйган. Албатта, бу пухта иш эмас, ғоя зўр, ижро чатоқ.
9. «Хартпул»нинг сафар либоси
Бу яхши эмас, шундай эмасми? Қора-қизил тусдаги катак формани яратиш мақсадида, Эрреа икки хил услубни қўшиб юборди. Таажжубки, улар футболканинг фақат чап томонида... Ҳатто Жефф Стеллинг ҳам бу ўта бемаъни ечим эмаслигига бизни ишонтира олмади.
8. «РБ Лейпциг»нинг уй либоси
Айримлар «Ред Бул»нинг футбол тармоғини танқид қилаётган паллада биз бу қувватбахш ичимликлар корхонасини Бундеслиганинг муқаддас қоидаларини оёқ ости қилишда айблашни эп кўрмагандик. Лекин ҳозир шундай қилишга мажбурмиз. Футболкадаги қизил доғларни тасодифий десак, ижобий баҳо берган бўламиз. Чунки Nike оқ ва кумуш рангларни либоснинг асоси учун танлаганди. Хайриятки, бу клуб унчалик машҳур эмас.
7. «Ювентус»нинг уй либоси
Бир пайтлар гранднинг футболкалари ҳар икки йилда, баъзан ундан ҳам узоқроқ муддатда янгиланарди. Уларни ишлаб чиқарувчилар эса, оддий йўл-йўл матога қандайдир янгилик киритиш учун ортиқча бош қотирмасдилар. Энди Туриндаги у даврлар ўтиб кетди. Охирги йилларда кенг ва тор йўл-йўлли либосларни кўрдик, ҳозир улар ўрнини митти квадратлардан шаклланган ҳошиялар эгаллади. Бу ўта беўхшов ечим. Ҳатто занжирли Jeep логотипи ҳам бу камчиликни яшира олмади.
6. «Тоттенхэм»нинг сафар либоси
«Тақачилар»нинг ўтган мавсумдаги ёрқин урғули сиёҳранг либослари Европадаги энг ёмон сифатли футболка эди. Янги мавсумда Nike уни тузатгандек бўлдию, ранглар ўзгаришсиз қолаверди. Бу ишлаб чиқарувчининг омадсиз шаблонларидан бири. Сиёҳрангни қора ва сариқ рангларга қориштириш билан яратилган либос кўпроқ гидрокостюмни эслатади.
5. «Леванте»нинг 3-либоси
Ўта оддий либослар давридан кейин яна яхлит бичиладиган куйлаклар удум бўлди. Бироқ «Леванте» афсуски, бу масалада жуда ошириб юборди. Жамоанинг 3-либоси кўпроқ қурбақа терисига ўхшайди. Бошқа камчиликларни қўя турайлик, ҳатто клуб логотипи ҳам унга мос эмас. Монохромдан тайёрланган нишон бошқа ҳар қандай футболкага кўрк бера оларди.
4. «Лидс»нинг сафар либоси
Қизиғи шундаки, бу жамоа бир неча хил сариқ ва кўк рангдаги сафар либосларидан воз кечди. «Адидас» уларни йоркширлик гигантлар хуш кўрадиган рангларга омухта қилди. Комания логотипи, клуб ҳомийси ва логотипи кўринмай қолди, нақшлар эса пала-партиш тус олди. Сиренни қайтаринг, ҳаммасини унутамиз.
3. «Атлетико»ни уй либоси
Афтидан, Nike «матрасчилар»нинг шаҳар яқинидан ўтадиган Мансанарес дарёси туширилган янги футболкаларини иложи борича тезроқ пуллаш илинжида юргандек. Узр, йигитлар, янги либослар бизни лол қолдирди, дея олмаймиз. Бу ўта ажабланарли ва нотўғридек туюлади. Янги ҳомий WhaleFinнинг кўриниши зўр эмас. Илтимос, қандайдир муддатга аввалги одатий йўл-йўл либосга қайтишнинг иложи борми? Яна қачонгача сабр қилишимиз мумкинлигини айта олмаймиз.
2. «Эвертон»нинг сафар либоси
Бу ерда, FFTдагилар, яъни, биз Хаммелнинг ёздаги ижоди ишқибозларимиз. «Эвертон»нинг янги уй либоси хусусида гап бўлиши мумкин эмас, тутуриқсиз, ёввойисифат нақшлар ўрнини содда ва замонавийлари эгаллади. Лекин жамоада АПЛ тарихидаги энг ёмон пушти либос ҳам борлигини ҳисобга олсак, ундаги камчиликлар нафсониятимизга тегади. Ажабтовур нақшлар футболканинг сифатини бузиб қўйган, оч пушти ранг кўк ранг билан «муроса» қила олмаган. Ҳомийнинг мавқеи ҳам ўта ночор ҳолатда, логотип ана шу бўтқага кўмилиб қолган.
1. «Рединг»нинг уй либоси
Қачондир шундай бўлиши керак эди. Мана бу енгга эътибор беринг. Э-э йўқ, шошмангчи, енгдаги ҳалқалар чиндан ҳам ниманидир англатса керак... Хуллас, либослар тўплами жамоатчилик эътиборини атроф-муҳитдаги иқлим ўзгаришларига жалб этишни мақсад қилган.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789