La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «Наполи»га қарши ўйинда қизил карточка олган Ринкон майдон ташқарисида ҳам муаммоларга дуч келди. Номаълум шахслар футболчининг уйини талон-тарож қилишган. Зарар миқдори 100000 еврога баҳоланмоқда. Футболчининг уйда сақлаган нақд пулидан ташқари бир қанча қимматбаҳо соатлар ва турли хил тақинчоқлар ўғирланган. Полиция жиноятчиларнинг шахсини аниқлаш учун тергов бошлади. Жорий мавсумда Томас Рикон «Сампдория» сафида барча мусобақаларда 19 та ўйинда иштирок этди. У иккита голли узатмани амалга оширди. «Сампдория» Италия чемпионатининг 17-туридан сўнг 19-ўринда бормоқда.