Ришарлисон Винисиусни қўллаб қувватлади

Ришарлисон Винисиусни қўллаб қувватлади

"Тоттенхем" ҳужумчиси Ришарлисон миллий термадаги жамоадоши Винисиус Жуниор "Олтин тўп"ни қўлдан бой берганидан сўнг ижтимоий тармоқларда ўз хамюртини қўллаб қувватловчи пост қолдирди.

  Душанба оқшомида Парижда ўтказилган “Олтин тўп” топшириш маросимида 24 ёшли Винисиус футболнинг энг нуфузли шахсий совринини қўлга киритиш учун асосий даьвогар бўлган, аммо якунда иккинчи ўринни эгаллаганди.

 "Реал Мадрид" "Йилнинг энг яхши эркаклар клуби" деб топилганига ва бош мураббий Карло Анчелотти йилнинг энг яхши мураббийи совринини олганига қарамай, Париждаги маросимда қатнашишдан бош тортди.
“Афсуски, ҳеч ким тушуна олмайдиган мезонлар асосида мукофот берилди. Мени нотўғри тушунманг, Родри энг яхшилар қаторига киришга лойиқ футболчи. Аммо Вини “Олтин тўп”ни қўлга кирита олмагани шармандали ҳолат бўлди ва бугун кимдир ниманидир йўқотган бўлса- ягона нарса бу футбол бўлди. 

 Винининг орзуси бутун Бразилия уни олқишлаётганини кўриш эканлигини айтганини эслайман. Ва бу кун келди! Сен гигантсан ва дунёдаги энг зўрисан, Кидо! Ва ҳеч қандай соврин буни ўзгартирмайди. Олдинга интил ва ҳеч қачон таслим бўлма! Биз ҳаммамиз сен билан биргамиз!”- деди, Ришарлисон

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.