Родри: "Биринчи бўлиб Карвахал табриклади "

Родри: "Биринчи бўлиб Карвахал табриклади "

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родрининг айтишича, "Олтин тўп" топширилгандан сўнг ярим ҳимоячини биринчи бўлиб "Реал" ҳимоячиси Дани Карвахал табриклаган.

 “Олтин тўп гала-кечасини тарк этганимдан сўнг биринчи қўнғироқ Дани Карвахалдан бўлди. У мени табрикламоқчи эди. У ҳам “Олтин тўп”ни қўлга киритишга ҳақли эди. Биз жуда яқинмиз, айниқса ҳозир иккаламизнинг жароҳатимиз бор. Бизнинг қадриятларимиз бир хил, - дея Родрининг сўзларини келтиради Мовистар нашри.

Маълумот учун, Родри 2008 йилдан бери Англия Премер Лигаси клубларидан “Олтин тўп” совринини қўлга киритган биринчи футболчи бўлди. Овоз бериш якунларига кўра “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор иккинчи ўринни эгаллади. “Қаймоқранглилар” ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем учинчи бўлди. Кучли бешликка ҳимоячи Даниэл Карвахал (“Реал”) ва ҳужумчи Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”) кирди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.