Родри Мадридга қайтишга қарши эмас

Родри Мадридга қайтишга қарши эмас

«Манчестер Сити» сардори Родри қачонлардир «Реал Мадрид» сафида ўйнашга қарши бўлмаслигини маълум қилди.

«Ҳозирда Англиядаги ҳамма нарсадан мамнунман. Мен дунёнинг энг яхши клубларидан бирида ўйнаяпман. Ҳали 3 йиллик шартномам бор, келажагим борасида ҳозирча бир қарор қабул қилишга эрта. «Реал Мадрид»? Испания менинг мамлакатим, Мадрид эса менинг она шаҳрим», - деб жавоб берган Родри. Маълумот учун, «Манчестер Сити» Родрини 2019 йилда «Атлетико»дан 70 миллион еврога сотиб олган. Унинг инглизлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилда якунланади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.