“Рома” Шомуродовни ёзда олиб қолганди, энди эса қутулиш пайида

“Рома” Шомуродовни ёзда олиб қолганди, энди эса қутулиш пайида

- “Рома” раҳбарияти Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидан жароҳат билан қайтган Элдор Шомуродовни зудлик билан тиббий кўрикдан ўтказишга буйруқ берганди.

 Ўзбек футболчиси керакли текширувлардан ўтказилди, чап оёқ сон қисми мушаклари шикастлангани тасдиқланди. Бу жароҳат туфайли Элдор 20 кун атрофида майдонга тушолмайди.

Бу вақт мобайнида ўзбекистонлик легионер А Серияда “Наполи” ва “Аталанта”, Европа лигасида “Тоттенхэм” билан бўладиган ўйинларни ўтказиб юборади.

Борган сари “Рома” Элдор Шомуродов билан хайрлашиш эҳтимоли ошиб бормоқда. 2021 йили “Женоа”дан 17,5 миллион еврога трансфер қилинган ҳужумчи кейинги трансфер ойнаси очилиши билан пойтахтни тарк этиши мумкин.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.