Ромеро «Реал»га ўтмайди

Ромеро «Реал»га ўтмайди

«Реал» мутасаддилари ёзги трансферлар ойнаси давомида ҳимоя марказидаги камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилмоқда.

Мадридликлар бу позицияни ёпиш учун «Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромерони олмоқчи бўлди. Журналист Пол О'Кифининг хабар беришича, Лондон клуби президенти Даниэль Леви аргентиналик жаҳон чемпиони учун «қироллик клуби» вакилларидан 150 млн. фунт стерлинг (175 миллион евро) талаб қилди. Қизиғи шундаки, Transfermarkt портали экспертлари 26 ёшли футболчини уч баравар арзон - 65 миллион еврога баҳолаган. Хуллас, мадридликлар «Тоттенхэм»дан қайтиб бу футболчини сўрамайдиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, илгари «Реал» мутасаддилари «Тоттенхэм» билан трансферлар масаласида яхши ҳамкорлик қилган ва Гарет Бэйл ҳамда Лука Модрич каби юлдузларини айнан «шпорлар»дан олган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.