Рюдигерга пул керак

Рюдигерга пул керак

Германия терма жамоаси футболчиси Антонио Рюдигер «Реал» ҳимоя чизиғини мустаҳкам ушлаб турган ҳимоячи ҳисобланади.

Бу футболчига ёзда Саудия Арабистони клубларидан жиддий таклифлар бўлди. Бироқ тажрибали ҳимоячи Мадридда қолишни афзал билди. Relevo нашрининг ёзишича, Антонио Рюдигер «Реал»дан кетадиган бўлса, айнан Саудия Арабистонига кўчиб ўтишини билдирган. Германиялик чарм тўп устаси фаолиятининг якуний босқичида молиявий аҳволини мустаҳкамлаб олиш имкониятидан фойдаланишни жуда мақбул вариант сифатида қабул қилмоқда. Рюдигернинг «қироллик клуби» билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади. 31 ёшли ҳимоячи клуб олдидаги бурчини тўлиқ бажариб бўлганидан кейингина Саудия Арабистонига йўл оладиган бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.