АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Ливерпуль» голеадори Муҳаммад Салоҳ фаолияти давомида кимлар билан бир жамоада ўйнашни орзу қилишини ошкор этди.
Аниқроғи, мисрлик ҳужумчи 3 нафар футболчини тилга олди. Бироқ унинг орзуси орзулигича қоладиган кўринади. Хўш, Салоҳ айнан кимлар билан битта жамоада бўлиб қолишни хоҳламоқда?
1. Лионель Месси. Миср халқи фахри аввало, аргентиналик юлдузни эътироф этди. Бироқ Лео ҳозир океан ортида, Салоҳнинг эса унинг ортидан «Интер Майами»га бориши қийин масала...
2. Криштиану Роналду. Салоҳ яна айни пайт бутун Саудия Арабистони футболини ҳаракатга солаётган ва «Ал-Наср»ни «тебратаётган» португалиялик голеадор билан ҳам бирга ўйнаб қўрмоқчи. Маълумки, араб клублари мисрлик ҳужумчига ҳам «хуштор», фақат «Ал-Наср» эмас.
3. Кевин де Брюйне. Аллақачон «Ливерпуль» афсоналари қаторига қўшилган Салоҳ орзу мисоли триосига «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ҳам қўшди. Дарвоқе, мисрлик ва бельгиялик футболчилар 2014 йили «Челси»да бирга ўйнашлари мумкин эди, бироқ иккисига ҳам етарли имконият берилмаган. «Кевин майдонни яхши кўради, ишончим комил, у исталган лаҳзада мени топиб, исталган нуқтага тўп узатиб бера олади», - дея тушунтирди мисрлик футболчи учинчи танловини.
Айтганча...
Кеча (11 дакабрь) Африкада йил якунлари сарҳисоб қилинди. Жумладан, Муҳаммад Салоҳ энг яхши футболчи номинациясида финалчилар қаторига кирганди.
Африканинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар: Муҳаммад Салоҳ (Миср, «Ливерпуль»), Виктор Осимхен (Нигерия, «Наполи»), Ашраф Ҳакими (Марокаш, «ПСЖ»)
Африканинг энг яхши дарвозабони бўлишга даъвогарлар: Андре Онана (Камерун, «МЮ»), Ёсин Буну (Марокаш, «Ал-Ҳилол»), Муҳаммад ал Шанави (Миср, «Ал-Аҳли»)
Африканинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар: Абдулҳақ Бенчика (Жазоир, «Симба»), Волид Реграги (Марокаш), Алиу Сиссе (Сенегал)
Африканинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга даъвогарлар: Абдусамад Эззалзули (Марокаш, «Бетис»), Ламин Камара (Сенегал, «Мец»), Амара Диуф (Сенегал, «Мец»)
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789