Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
“Андижон” – “Навбаҳор” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг 1-қисмида меҳмонлар устози Самвел Бабаян иштирок этди ва у одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.
- Дерби доимгидек жуда шиддатли тарзда кечди. Ушбу ўйинда майдоннинг ҳар бир қаричи учун яхшигина жанг бўлди. Юкламалар ҳам ўйинимизга ўз таъсирини ўтказди. Бундан ташқари, чап қанотдаги ҳимоячимиз – Иброҳим Йўлдошев ва ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқовларнинг бугун ўйнашмагани ҳам билинди. Шундай бўлса-да, майдонда ўйнаган барча футболчилар меҳнат қилишди. Иккинчи голни ҳам уришимиз керак эди. Лекин стандарт вазиятдаги қўпол хато жамоамизга қимматга тушди.
Шу билан 2- маротаба охирги дақиқаларда ўз дарвозамиздан аламли тарзда тўп ўтказиб юборяпмиз. Лекин бу футбол ва унда шундай ҳолатлар ҳам юз бериб туради. Ўз ўрнида бугунги рақибимиз “Андижон” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Нима ҳам дердим, кейинги 7 та ўйин, Ўзбекистон кубоги ҳамда ОЧЛдаги баҳсларда максимал даражада ҳаракат қиламиз. Биз кейинги беллашувларда мухлисларни ғалаба билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
- Учрашувнинг охирги дақиқаларида нима бўлди?
- Охирги дақиқаларда кутилмаган тарзда ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Буни ҳеч ким кутмаганди. Қарши ҳужумлар жуда хавфли бўлди. Яна бир гап: футболчиларимизга узоқ сафарларга парвозлар ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Мақсадимиз дуранг эмас, ғалаба қозониш эди. Шунинг учун олдинга ўтиб кетдик. Ҳужумкор ўйин кўрсатиш ва ғалаба қозониш мақсадимиз эди. Аммо қарши ҳужумларда кутилмаган тўпларни ўтказиб юбордик.
- Ўткир Юсупов ўзини алмаштиришни сўради. У жароҳат олдими?
- Ҳа, ўйин вақтида Ўткир тўпни узоқлаштираётган чоғида ерни тепиб юборди ва бироз ноқулайлик ҳис этди. Биз уни алмаштирмоқчи ҳам элик. Лекин яхшиямки, жароҳати жиддий эмас экан.
- “Навбаҳор”нинг мавсум бошида чемпионлик учун яхшигина имконияти бор эди. Лекин ҳозирги кунга келиб, бу имконият пасайиб кетди. “Навбаҳор”нинг чемпион бўлишига қанчалик ишонасиз?
- “Навбаҳор” охиригача курашади.
- Осиё Чемпионлар Лигасидаги яхши натижадан сўнг, “Навбаҳор” бугун зўр мотивацияда ўйнаши керак эди. Аммо бу ҳолат сезилмади. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Чемпионлар Лигасидаги жисмоний юкламалар ҳамда руҳий чарчашлар ҳам бугунги ўйинга ўз таъсирини ўтказди. Юқорида айтганимдек, узоқ давом этган парвозлар ҳам барибир футболчиларга таъсир қилди. Лекин шундай бўлса-да, таъкидлашим мумкинки, бугун ғалабага лойиқ эдик. Ўйин 1:1 бўлиб турган пайтда, гол ургандик. Лекин ўша голимизни инобатга олишмади. Ўша вазиятни кўриб чиқиб, кейин бу борада фикримни айтишим мумкин. Яхшиси, ўша голга мутахассислар кўриб, фикр билдиришгани маъқулроқ.
Мотивация бўйича айтган гапингизга қўшилмайман. Бугун ўйинчиларимиз кучли ва жуда яхши ҳаракат қилишди. Афсуски, ўзимизнинг хатоимиз билан гол қўйиб юбордик.
Бу албатта, аламли, аммо нима ҳам деймиз, бу футбол. Унда шундай ҳолатлар ҳам юз бериб туради.
- Таркибдаги ушбу футболчилар билан “Навбаҳор”нинг чемпион бўлишига ишонасизми?
- Яна қайтараман: биз ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик кўриб, астойдил курашамиз.
- Жисмоний ҳолат ҳақида гап кетди. Жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Бошковичнинг кетиши хато бўлмадими?
- Бошкович яхши мутахассис. Лекин у ҳам футболчилардаги бундай юкламалардан сўнг, жисмоний ҳолатни тўлиқ ўзгартириб бера олмайди. Футболчилар чарчашганига қарамай, охиригача курашишди. Ҳисоб тенглашганидан кейин ҳам, ҳужумга ўтиб, гол уришди. Аммо... Жисмоний ҳолат кучсизлашиб қолганида ирода кучга киради. Ирода етишмаса эса кўп муаммоларга дуч келиш мумкин. Аммо йигитлар бугун иродаларини намойиш этишди. Бошкович ўз ишининг устаси ва у оилавий сабабларга кўра, жамоамизни тарк этди.
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789