САНЧЕШ ҲЕЧ КИМГА КЕРАК ЭМАС

САНЧЕШ ҲЕЧ КИМГА КЕРАК ЭМАС

Мавсум бошида «ПСЖ»дан 15 миллион еврога сотиб олиш имконияти билан ижарага олинган Ренату Санчеш «Рома» томонидан қўйиб юбориладиган бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, римликлар ярим ҳимоячини харид қилиш нияти йўқ. Шунингдек, Франция клубига ҳам уни яна сотувга қўяди. Бир пайтлар иқтидорли ҳисобланган Санчешнинг сўнгги йилларда жароҳатлар сабаб фаолияти ортга қараб кетмоқда. Футболчи «Рома»нинг ўзида 6 марта сафдан чиқди, яъни у 22та ўйинда жамоасига ёрдам бера олмади. 12 марта майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди. Ренатунинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача тузилган. У 2022 йили «Лилл»дан 15 миллион евро эвазига сотиб олинганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.