Мамлакат футбол федерацияси 68 ёшли мутахассис билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди. У 2014 йилнинг сентябридан буён бош мураббий сифатида ишлаб келаётганди. Сантуш бошчилигида Португалия Евро-2016 ва Миллатлар Лигаси-2019 мусобақаларида ғолиб чиқди. ЖЧ-2022да португаллар 1/4 финалгача етиб бориб, Марокашга ютқазишди (0:1). Мураббий қўл остида миллий жамоа 109 ўйин ўтказиб, 67 ғалаба, 19 мағлубият ва 23 дуранг қайд этди. Руй Витория, Жорже Жезуш, Руй Жорже, Паулу Бенту, Карлуш Кейруш, Паулу Соуза ва Жозе Моуриньо Португалия бош мураббийлигига номзодлар қаторидан ўрин олган.