Сарри АПЛга қайтиши мумкин

Сарри АПЛга қайтиши мумкин

Мураббий Маурицио Сарри Англия Премьер-лигасида иш топиши мумкин.

Март ойида 65 ёшли мутахассис 2021 йилнинг ёзидан буён фаолият юритиб келаётган «Лацио»ни тарк этганди. Олти ойдан бери италиялик эркин агент бўлиб қолмоқда. Goal нашрининг хабар беришича, «Эвертон» Саррини таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Клуб раҳбарияти жамоа мавсумни омадсиз бошлаган Шон Дайчнинг узоқ муддатли истиқболига ишонч билдирмаяпти. Маурицио Сарри 2018-2019 йиллар оралиғида «Челси»даги фаолиятидан инглиз футболи билан таниш. «Эвертон» 5 турдан кейин бир очко билан АПЛ турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.