АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари ўртасида бўладиган ОК-2023 нимчорак финал учрашуви арафасида беихтиёр 10 йил олдинги воқеани эсладик.
Ёдимизга тушган ўша ҳодисот бугунги нимчорак финал ўйини билан алоқадор. Зукко мухлислар эслашса керак, 2013 йилнинг май ойида Миржалол Қосимов бошқарувидаги «Бунёдкор» ОЧЛ 1/8 финалида Таиланднинг «Бурирам Юнайтед» клуби билан куч синашганди. «Қалдирғочлар» ўша баҳсга қадар Япония, Ж.Корея ва Хитой клубларидан ўзиб, ўз гуруҳларида 1-ўринни эгаллашгани ҳам ёдингизга тушди-а... Очиғи, бунақаси мухлисларимиз учун орзу эди. Миржалол Қосимов мураббийлик фаолиятининг энг ёрқин дамлари шу орзу ушалганди. Зеро, «Бунёдкор» айнан Қосимов билан футболимиз муҳитини ҳамиша хавотирга соладиган клублардан устун чиққанди. Оддий айтганда, футболимизнинг Япония, Ж.Корея ва Хитойнинг энг кучли клублари билан муваффақиятли куч синашишга қодирлиги кўзга ташланган эди. Қарангки, «Бунёдкор»нинг шу шукуҳли юришини гуруҳ босқичидаги клублардан кучли бўлмаган «Бурирам» тўхтатиб қолган. Ғалати парадокс, тўғрими? Шунақа!
Хотирамиз панд бермаса, «Бунёдкор»нинг «Бурирам Юнайтед»га қарши ҳар икки ўйини ҳақида алоҳида-алоҳида мақола ёзгандик. Бунда рақиб жамоа бош мураббийи мулоҳазаларини асосий манба сифатида танлаганмиз. Адашмасак, Таиланд клуби устози «Бунёдкор»ни фақат тактик устунлик эвазига енгиш мумкинлигини айтган ва буни амалда ҳам кўрсатганди. Демоқчимизки, 2013 йилнинг май ойида ўтказилган икки учрашув моҳиятан рақобатлашаётган жамоалар мураббийларининг тактик тўқнашувига айланиб кетган ва уларда «Бурирам» устози ғолиб чиққанди. «Бунёдкор»нинг келиб-келиб, Таиланд клубига ютқазиши барчамизга роса алам қилганди ўшанда.
Мана, орадан 10 йилдан зиёд вақт ўтди ва энди икки давлат терма жамоалари ОК-2023 нимчорак финалида бир-бирини енгишга шайланмоқда. Ҳар икки жамоа мусобақа гуруҳ босқичида тенг - 5тадан очко жамғарди. Саудия Арабистони ва Таиланд термаларининг ўзаро баҳси жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди гарчи Ж.Корея - Малайзия тўқнашувида қайд этилган сирли дуранг даражасида шов-шув уйғотмаган бўлса-да. Бинобарин, ҳар икки жамоа гуруҳ раундини 1-ўринда якунлашни истамади. Лекин мусобақада тактик йўлни белгилашда Таиланд термаси бош мураббийи Масатада Ишии ўткирроқ чиқиб қолди. Унинг ютуғи - Уммон термаси билан баҳсда дуранг натижани таъминлагани. С.Арабистони миллий жамоаси эса 1-турда уммонликлардан 3 очко тортиб олди ва ўшанда бу ғалаба саудларни нимчорак финалда ўзлари истамаган рақиб билан юзлаштиришини тахмин қилиб бўлмасди. Умуман олганда, ОК-2023 гуруҳ босқичи рақиб танлаш операциялари сифатида ҳам қитъа футболи тарихидан жой олди. Бу борада Ж.Корея ва Таиланд термалари бошқаларга нисбатан анчайин устамон эканлигини 3-турда барчага кўрсатиб қўйди. Чунончи, Масатада Ишии шогирдлари Саудия термаси дарвозасига гол уришмади. Корейсларнинг ўта заиф саналган Малайзия термасидан устун келмаслик миссиясини қандай уддалашгани билан боғлиқ тафсилотлар кейинчалик юзага чиқар балки. Ҳозирги ҳолатда энг муҳими - Ж.Корея термасининг нимчорак финалда японлар билан дуч келишдан қочгани.
Йўқ, бу жумла истеҳзо эмас. Ҳақиқатан ҳам, биз учун ҳар икки кучли жамоанинг чорак финалга йўл олгани маъқул. Агар гуруҳда 1-ўринни эгаллаганимизда, нимчорак финалда Индонезия термасини осонгина енгиб, кейин чорак финалда Ж.Корея термаси билан рақобатлашармидик балки. Шунда мундиал йўлидаги бўлғуси кучли рақиблардан бири билан шу турнирда куч синашиб, имкониятларимизни том маънода чамалармидик?! Майли, истагимиз амалга ошмади, жамоамиз гуруҳ босқичида ўзи учун маъқул 2-ўринни эгаллади. Том маънода кучли рақиблар билан юзма-юз келиш учун замин ҳозирлаш энди Сречко Катанецнинг бош вазифасидир. ОК-2023 «плей-офф» босқичи - унинг учун мундиал йўлидаги рақобатга тайёрланишда чинакам синов жабҳаси. Словениялик мутахассис миллий жамоамизнинг кучли таркиби билан нисбатан кучсиз рақибни бошқараётган устамон мураббий қаршисида турибди.
Бундан 10 йил муқаддам Миржалол Қосимов шундай устамонликни енгиб ўтолмаган, унга қарши бирор чора тополмаганди. Тарих ғилдираги бир айланди ва энди Сречко Катанец шундай вазиятда! Хўш, у қандай йўл тутади? Тартибли ҳимояланадиган ва пайт пойлаб, қарши ҳужумга ташланадиган Таиланд термаси вакилларимиз учун чиндан ҳам, жиддий рақиб ҳисобланадими? Катанец ҳар жиҳатдан ғалабага шайланаётган, бунга ич-ичларидан ишонаётган футболчиларимиз руҳиятини қай йўсинда майдондаги олов, иштиёқ ва асосийси, тактик устунликка йўналтиради? Буни билмаймиз, ҳаммаси унинг ўзига аён. Биз фақат Масатада Ишии айёр ва устамон мураббий эканлигини қайта-қайта таъкидлаймиз ва эслатамиз. Ўйлаймизки, Катанец Таиланд термаси ҳимоявий услубда тўп суришини ҳисобга олади ва учрашувда 4х3х3 тактик схемасига таянади. Агар у биринчи бўлимда ярим ҳимояда Одил Ҳамробеков - Отабек Шукуров - Аббос Файзуллаев учлиги, ҳужумда эса Жалолиддин Машарипов - Бобур Абдухолиқов - Остон Ўрунов триоси хизматидан фойдаланса, танаффусдан кейин Одил Ҳамробеков ўрнига Жамшид Искандеровни майдонга туширса, вақт ўтиши билан Бобур Абдухолиқов ва Остон Ўруновни Азиз Амонов ҳамда Ҳожимат Эркиновга алмаштирса, жамоамизнинг ёрқин ўйинига гувоҳ бўлиш эҳтимоли ошади. Бу - бизнинг орзумиз! Ҳарқалай, мураккаб кечадиган чорак финал учрашувидан олдин шундай схемани синаб кўриш мақсадга мувофиқдир.
Сезиб турибсизки, ғалабага ишонч руҳида мулоҳаза юритмоқдамиз. Негаки, футболчиларимизнинг рақибга нисбатан савия бобида устун эканликларини биламиз, бунга ишонамиз. Умид қиламизки, Сречко Катанец ҳам футболчиларимиздаги кўтаринки руҳий ҳолатга алоҳида эътибор қаратади. Учрашувда йигитларимиз зинҳор кучли иштиёқ қулига айланиб қолмасликлари даркор. Аксинча, кучли иштиёқ мураббийнинг оқилона кўрсатмаси билан уйғунлашса, жамоамиз кўзланган мақсадга эришади, албатта. Бунга шак-шубҳа йўқ.
Жаноб Сречко Катанец, сиз учун асл савиянгизни учинчи уринишда, ниҳоят, баралла намойиш қиладиган вақт келди! Ёдингизда тутинг, рўпарангиздаги рақиб - маҳорат бобида ўзингиздан қолишмайдиган устамон Масатада Ишии. Марҳамат, нималарга қодирлигингизни кўрсатинг!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789