АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Суперлига-2024 22-туридан ўрин олган "Навбаҳор"-"Металлург"(1:0) ўйинидан наманганликларнинг устози Сергей Лушчан пресс-конференцияда иштиро этиб ўз фикрлари билан ўртоқлашди...
- Йигитлар бугун бор имкониятини ишга солишди. Деярли бутун баҳс давомида бир киши кам бўлдик. Бу адашмасам 3-ўйиндирки, қизил карточка билан ҳаракат қиляпмиз. Асосийси ғалаба қозондик. Афсуски, вазиятлардан фойдалана олмадик.
- ФИЛИП ИВАНОВИЧ НЕГА ТАРКИБДА ЙЎҚ?
- Унда жароҳат бор эди. Тошкентда даволанди. Кеча биринчи марта машғулотга чиқди. У асосий таркибга кириш учун исботлаши керак. Ким машғулотларда яхши ишласа, айнан ўша майдонда ҳаракат қилади.
- " НАВБАҲОР " БИР КИШИ КАМ БЎЛИБ ҚОЛГАНДА ЯХШИРОҚ КЎРИНМОҚДА?
- Ўзи ўйинларга бир киши кам бўлиб чиқишимиз керак, шекилли. Тушунинг, бир киши кам қолганимизда йигитлар эътиборлироқ бўлишмоқда. Айнан шу нарсани йигитларга тушунтиришга уруняпмиз. Айрим футболчиларимиз класс борасида рақибдан кучли эканлигини ҳис қилиб ярим куч билан ҳаракат қилмоқда. Натижада рақиб мудофаада ишончлироқ кўринади. Бу психология билан боғлиқ. Ҳар бир учрашувда йигитларга класс эвазига ютиб бўлмаслигини тушунтиряпмиз.
- АБРОР ИСМОИЛОВНИНГ ЙЎҚЛИГИ ҚАНЧАЛИК ТАЪСИР ҚИЛАДИ?
- Бизда исталган футболчини олиб ташланг, ўйинимиз ўзгармайди. Аброр Исмоилов бу – Аброр Исмоилов. У Лео Месси эмас. Шунингдек, Роналдинё ҳам эмас. Бизда жамоа бор ва айрим жамоалар ўйинни бир футболчи атрофида қуради. Биз аниқки Аброр Исмоиловга суянган футболни йўлга қўймаганмиз. Терма жамоа аъзолари йўқ эканлигида яхши ўйнамаган бўлишимиз мумкин, аммо ёмон ҳам ўйнамадик. Исмоилов ўсиши керак. У бизнинг ўйинимизни тубдан ўзгартириб юбормайди. Агар ҳеч йўқ 20 фоиз имкониятимиздан фойдаланганимизда, бирорта ўйинда дуранг қайд этмай 3 очколарни жамғарган бўлар эдик. Агар, футболчи 2 метрдан бош қолган дарвозага гол ура олмаса, қандай жамоавий ўйин қуриш ҳақида гап бўлиши мумкин?
- УЧИНЧИ ЎРИН УЧУН ИМКОНИЯТ БОРМИ?
- Мен башоратчи эмасман. Барчаси вазиятларни қандай реализация қилишимизга боғлиқ. Бизнинг дарвозамиз олдидаги исталган стандарт пеналтидек эди.
- " НАВБАҲОР " ЭНДИ 80 ФОИЗ МАҲАЛЛИЙ ФУТБОЛЧИДАН ИБОРАТ БЎЛАДИМИ?
- Раҳбарият Наманган футболи тарбияланувчиларига эътибор қаратишни вазифа қилиб қўйди. Шунингдек, водийлик футболчиларга эътибор қаратамиз. Узоқ региондан бўлган футболчиларга эмас. Ҳозир, наманганлик футболчиларни бошқа жамоада кўриб, англай олмайман. Менга қадар ҳам раҳбарият ҳам бунга тушунмаган бўлса керак. Ким бу ерда ишламасин, эътиборни тарбияланувчиларига қаратади. Биринчи кунданоқ бор эътиборимни келаси мавсумда 80 фоиз маҳаллий футболчилар тўп суришига қаратишимни сўрашди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789