“Спортинг” аморим ўрнига янги мураббий тайинлади

“Спортинг” аморим ўрнига янги мураббий тайинлади

Лиссабоннинг "Спортинг" клуби Жоау Перейрани янги бош мураббий этиб тайинлади.

Бунгача мутахассис клубнинг иккинчи жамоасини бошқариб келаётганди.

Кеча Рубен Аморим Португалия жамоаси бошчилигидаги сўнгги ўйинни ўтказди ва энди тез орада "Манчестер Юнайтед"да иш бошлайди.

Маълумот учун, "Спортинг" 11 турдан сўнг Португалия чемпионатида етакчилик қилмоқда.