Суарес гол уришни бошлади

Суарес гол уришни бошлади

«Насьонал» Уругвай чемпионатининг 2-тур учрашувида ўз майдонида «Рентистас»ни қабул қилди.

Июль ойи охирида жамоага келиб қўшилган мезбонлар ҳужумчиси Луис Суарес танаффусдан сўнг майдонга тушди ва 58-дақиқада гол уриб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. 35 ёшли уругвайлик футболчи учун бу «Насьонал»га қайтгандан кейинги дебют тўп бўлди. 3 август куни Суарес «Насьионал» сафида илк ўйинини ўтказди. Ҳужумчи «Атлетико Гоияниенсе»га қарши (0:1) Жанубий Америка кубоги 1/4 финал учрашувининг 74-дақиқасида майдонга тушди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.