Суперлига. 18-тур: Ғалабалар осонликча келмади...

Суперлига. 18-тур: Ғалабалар осонликча келмади...

Сешанба оқшомида Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган «Сурхон» - «Насаф» ҳамда «Қизилқум» - «Пахтакор» ўйинлари бўлиб ўтди.

Термиздаги арена ҳали ўйинларни қабул қилишга тайёр эмаслиги сабабли воҳа дербиси пойтахтда, «Пахтакор» стадионида ўтказилди ва унда қаршиликларнинг қўли баланд келди - 1:2. Лекин «насафчилар» бу ғалабага эришгунча анча тер тўкишларига тўғри келди. Айниқса баҳснинг охирги 10 дақиқасини жанубликлар ўта фаол ўтказишди, фақат якуний зарбага аниқлик етишмади. «Аждарлар»дан Жамбули Жигаури ва Акмал Мозговойлар гол урган бўлса, термизликлар тўпурари Силванус Нимьели ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари сафардаги ишончли ғалаба эвазига турнир жадвалидаги ўринларини мустаҳкамлаб олишди.

Навоийда ўтган иккинчи учрашув «шерлар»нинг 2:3 ҳисобидаги қийин ғалабаси билан якунланди. Диёр Холматов 14-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Одилжон Ҳамробеков 25-дақиқада фарқни иккитага оширди. Биринчи бўлим сўнгида Ислом Кенжабоев пенальтидан Санжар Қувватов дарвозасини ишғол қилди. 77-дақиқада рақиблар хатосидан сўнг Сардор Собирхўжаев ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Ўйин сўнгида эса Шаҳзод Азмиддинов тўпни ўз жарима майдонида қўли билан қайтаргани учун майдондан четлатилди ва пенальти белгиланди. Бу вазиятдан Акаки Шулая унумли фойдаланиб ҳисобни қисқартирди. Шу тариқа, Максим Шацких шогирдалари 1-ўринни анча мустаҳкамлаб олишди.

25 август

«ОЛИМПИК» - «ТУРОН» - 2:0

27 август

«БУНЁДКОР» - «БУХОРО» - 1:2

 

«СУРХОН» - «НАСАФ» - 1:2 (0:1)

29 август. Тошкент. «Пахтакор» стадиони.

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев, Фаррух Янсупов.

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев.

VAR ассистенти: Тимур Гайнуллин.

Голлар: Силванус Нимели (80) - Жамбули Жигаури (20), Акмал Мозговой (71).

«Сурхон»: 13.Азизхон Исаков, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 25.Беҳзод Шамсиев, 4.Шаҳзод Таиров, 5.Азизбек Пирмуҳаммадов (17.Жаҳонгир Абдусаломов, 72), 6.Артём Сокол (55.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 65), 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 15.Диёр Рамазонов (2.Бобиржон Асқаров, 65), 19.Нуриддин Ҳасанов (27.Асилбек Жумаев, 65), 77.Асадбек Каримов (10.Тамирлан Жамалутдинов, 65), 18.Силванус Нимели.

«Насаф»: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 92.Умарбек Эшмуродов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 21.Дониёр Нарзуллаев (19.Матэус Лима, 46), 18.Баҳром Абдураҳимов (7.Акмал Мозговой, 69), 9.Жавоҳир Сидиқов (2.Алибек Давронов, 74), 77.Ойбек Бозоров (8.Зафармурод Абдираҳматов, 69), 70.Жамбули Жигаури (88.Марко Станоевич, 69), 99.Азизбек Амонов.

Огоҳлантиришлар: Беҳзод Шамсиев (84) - Шерзод Насруллаев (75).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Шерзод Насруллаев («Насаф»).

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.

 

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Ўйин оғир ўтди, ғалабага осонликча эришмадик. «Сурхон»нинг ўйин ташкил қилиши, ҳимояланиши, футбол ўйнаши нафақат бизга, балки барча жамоаларга қийинчилик туғдиради. Бугун таркибда ҳам, ўйин схемасида ҳам ўзгаришлар қилдик. Бу қайсидир маънода ўзини оқлади. Лекин ҳисоб 2:0 кўринишига келганидан кейин шогирдларим ҳисобни ушлаш учун ўйнаб, рақибнинг вазият яратишига имконият беришди ва улар бундан унумли фойдаланишди. Асосийси - ғалабани ушлаб қолишга ҳаракат қилдик ва буни уддаладик.

Сергей Арсланов («Сурхон» бош мураббийи): - Авваламбор «Насаф»ни, нафақат Суперкубокдаги, балки бугунги ғалаба билан ҳам табриклайман. Бу оқшом икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда жамоамда тўпни рақиб жарима майдончаси ичига етказиб бериш ва совуққонлик бобида муаммо кузатилди. Иккинчисида эса рақиб дарвозаси ёнида яхши вазиятлар юзага келтирдик. Бироқ улардан фойдаланишда оқсадик. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Барчаси асосий таркибда ўйнашга лойиқ футболчилар. Майдонга тушишди ва қўлларидан келган ишни қилишди. «Насаф»ни яна бир марта қўлга киритилган 3 очко билан табриклаб қоламан.

 

«ҚИЗИЛҚУМ» - «ПАХТАКОР» - 2:3 (1:2)

29 август. Навоий. «Ёшлар» спорт мажмуаси.

Ҳакамлар: Рустам Чориев, Александр Сидоров, Шоҳруҳ Аъзамов, Комилжон Расулов.

VAR ҳаками: Найим Қосимов.

VAR ассистенти: Акмал Ғиёсов.

Голлар: Ислом Кенжабоев (42-пен.), Акаки Шулая (90+5-пен.) - Диёр Холматов (14), Одилжон Ҳамробеков (25), Сардор Собирхўжаев (77).

«Қизилқум»: 35.Жавоҳир Илёсов, 44.Жўрабек Маннонов, 25.Азизбек Усмонов, 13.Николай Тарасов, 6.Мурод Раҳматов (79.Диёрбек Рахматиллоев, 76), 30.Исломжон Тошпўлатов (7.Даврон Анваров, 56), 23.Шерали Жўраев (4.Илҳомжон Ваҳобов, 46), 11.Акаки Шулая, 10.Ислом Кенжабоев, 92.Марко Симоновски (17.Муҳаммадали Ғиёсов, 56), 77.Гиорги Кухианидзе (28.Акмалжон Музаффаров, 83).

«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 30.Мэтью Стинворден (88.Шаҳзод Азмиддинов, 69), 7.Одилжон Ҳамробеков, 34.Фаррух Сайфиев, 8.Азизбек Турғунбоев (9.Михал Кухарчик, 84), 10.Драган Черан (2.Беҳруз Асқаров, 46), 17.Достонбек Ҳамдамов, 27.Сардор Собирхўжаев (40.Кими Мерк, 84), 28.Диёр Холматов, 19.Пшемислав Банашак (11.Пўлатхўжа Холхорхонов, 86).

Огоҳлантиришлар: Шерали Жўраев (24), Акаки Шулая (73) - Одилжон Ҳамробеков (32), Азизбек Турғунбоев (37), Достонбек Турсунов (64 - захирадан), Пўлатхўжа Холхорхонов (90).

Четлатиш: Шаҳзод Азмиддинов (90+4).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Одилжон Ҳамробеков («Пахтакор»).

Назоратчи: Дмитрий Роман.

Комиссар: Бекзод Арипов.

 

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Аввало шуни таъкидлашим керакки, биз қийин ойни ўтказдик ва етарлича ғалабаларни қўлга киритдик. Бугун иккита тушунарсиз пенальтилар бўлди. Уларни кўриб чиқамиз ҳали. Умуман олганда, биринчи навбатда натижа туради. Шу сабабли ишонч билан 3 очкога эга чиқдик, дея оламан. Энди термалар ўйинлари сабабли танаффусга чиқамиз. Бироз тин олиб, навбатдаги «жанг»ларга тайёрланамиз. Одил Ҳамробековми? Уни бугунчалик марказий ҳимояда ишлатишни маъқул кўрдик, вазифасини яхши уддалади. Позицияси таянчда, яъни марказий ҳимояга яқин. Қизил карточка? Эпизодга қаранг: бош ҳакам ўйиннинг давом эттирилишини сўради, лайнсмен эса ниманидир кўриб қолгандек бўлди. Ваҳоланки, биринчи бўлимда айнан у 5 метр ёнида тўп кимдан чиқиб кетганини кўрмай қолганди. Бироқ 60 метр узоқликдаги «қизил»ни кўрди. Буларнинг барчаси уларнинг виждонига ҳавола. Бумеранг деган сўз бор. Ҳали барчаси қайтади. Улар «Пахтакор»ни шу тариқа тўхтатишмоқчи. Черанга келсак, кечадан олдинги кун унинг белида муаммо пайдо бўлганди. Шу сабабли танаффусда унга бугунча етарлилигини айтдим. 

Жамшид Саидов («Қизилқум» бош мураббийи): - Нима ҳам дердим, йигитларга эътирозим йўқ. 3 вазиятда эътиборни йўқотдик ва «Пахтакор» шулардан фойдаланиб кетди. Афсуски ўзимизнинг имкониятларимиздан унумли фойдалана олмаяпмиз. Ҳеч қиси йўқ. Йигитлар ҳаракат қилишаётгани учун улардан миннатдорман. Агарда ёмон ўйнаганимизда эътироз билдирган бўлардим. Сўнгги лаҳзагача курашишда давом этамиз. Ғалабаларимиз ҳали олдинда. Бугун бизни қўллаб турган мухлислардан узр сўрайман. Ўзимизни оқлай олмаймиз. Биз ҳар бир ўйинни бошидан охиригача кўриб чиқамиз. Жамоадагилар «Қизилқум»нинг пастга тушиб кетишини исташмаяпти ва максимал куч билан ҳараката қилишяпти. Сўнгги ўйинларимизни қаранг, қанча вазият яратдик, фақат шулардан фойдалана олмаяпмиз. Қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Олдинда 8 ўйин бор. Умид ҳали сўнмайди.

 

30 август

18:45 «МЕТАЛЛУРГ» - «СЎҒДИЁНА»

18:45 «НАВБАҲОР» - ОКМК

31 август

19:00 «НЕФТЧИ» - «АНДИЖОН»

 

1. Пахтакор   18        13        2          3          29-16   41

2. Нефтчи      17        8          9          0          23-11   33

3. Навбаҳор   17        10        3          4          28-12   33

4. Насаф         18        9          6          3          21-12   33

5. ОКМК        17        8          4          5          29-23   28

6. Сурхон       18        7          6          5          19-17   27

7. Андижон   17        7          3          7          18-16   24

8. Бунёдкор   18        6          5          7          20-23   23

9. Сўғдиёна   17        6          4          7          21-22   22

10. Олимпик 18        5          5          8          19-24   20

11. Металлург 17        4          4          9          14-26   16

12. Бухоро     18        4          2          12        12-24   14

13. Турон       18        2          6          10        12-23   12

14. Қизилқум 18        2          5          11        9-25     11

 

ТЎПУРАРЛАР:

Драган Черан (“Пахтакор”) – 11та (4та пен.)

Рубин Хебай (“Андижон”) – 10та (1та пен.)

Силванус Нимьели (“Сурхон”) – 9та...

 

19-ТУР

22-24 сентябрь (жума-якшанба)

“Андижон” – “Навбаҳор”

“Сурхон” – “Қизилқум”

“Сўғдиёна” – “Пахтакор”

ОКМК – “Металлург”

“Бухоро” – “Олимпик”

“Турон” – “Нефтчи”

“Насаф” – “Бунёдкор”

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.