Суперлига. 2-тур: Ўшал дамлар қайтмоқда...

Суперлига. 2-тур: Ўшал дамлар қайтмоқда...

Диққат, «ўзбек класикоси» («Пахтакор» ва «Нефтчи» қарама-қаршилиги) яна бўй чўзмоқда.

«Истиқлол» стадио­нидаги қайноқ муҳит ва кураш даражаси бунга далил. Фарғоналикларда иккинчи ғалаба, амалдаги чемпионда иккинчи мағлубият! Шунингдек, 2-турдан сўнг «Нав­баҳор» ва «Нефтчи»нинг турнир жадвали юқорисида тургани ҳам водий футболи чемпионатимизда Тошкент гегемониясига чек қўйиш мақсадида жиддий бел боғлаганидан нишона бўлса, ажабмас.

* «Олимпик» Зоминда «Сўғдиёна»га қарши 3-марта майдонга тушди ва яна мағлуб бўлмади. 

* «Сўғдиёна»нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 13та ўйинга етди.

* «Пахтакор» ўз тарихида илк марта чемпионатни кетма-кет икки мағлубият билан бошлади.

* «Нефтчи» бунга қадар қаторасига 6та ўйинда «Пахтакор»дан устун келолмаганди. Фарғона жамоаси бу рақибни охирги марта 2006 йилги мавсумда мағлубиятга учратган эди. 

* «Нефтчи» Ўзбекистон чемпионати элит лигасида 17-юзталик голлари ҳисобини очди. Жамоа юбилей - 1600-голини 1-турда «Металлург» дарвозасига йўллаганди (Умар Адҳамзоданинг иккинчи ва жамоанинг учинчи голи).

* «Металлург» Суперлигада қаторасига 5та ўйиндан буён ғалаба қозонолмаяпти.

* «Навбаҳор» Суперлига доирасидаги 12та уй учрашувидан буён мағлубият нималигини билмаяпти. «Лочинлар» ўз майдонларида охирги марта мавсум-2022нинг 5-турида «Сўғдиёна»га ютқазишганди (1:2). 

* «Навбаҳор» 19 йил бадалига илк марта мавсумни икки ғалаба билан бошлади. Жамоа тарихида бунақаси 4 марта кузатилган (1996, 1998, 2001 ва 2004 йиллар). «Навбаҳор» шунингдек, 2018 йилдан буён илк марта қаторасига 2та ўйинни 3та гол фарқи билан ўз фойдасига ҳал қилди.

* «Андижон» Тошкентда «Сурхон»га қарши ўйинни 9 киши бўлиб якунлади. Чемпионатда охирги марта «Динамо» шундай ҳолатга тушганди.

 

«СЎҒДИЁНА» - «ОЛИМПИК» - 2:2 (0:1)

10 март. Зомин. «Зомин» стадиони. 

1035 томошабин.

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Андрей Цапенко, Темур Гайнуллин, Ҳусан Музаффаров.

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров.

VAR ассистенти: Кристина Середа.

Голлар: Жасур Ҳасанов (51, 80) - Отабек Жўрақўзиев (9-пен.), Алишер Одилов (61-пен.).

«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 6. Алишер Салимов, 7. Сердер Сердеров (77. Даниэль Насриддинов, 90+1), 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 11. Жасур Ҳасанов, 12. Хислат Халилов (32. Нодир Сойибов, 46; 5. Аюбхон Нўъмонов, 81), 14. Бобур Йўлдошев, 15. Тарик Исич (26. Улуғ-бек Абдуллаев, 46), 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Станислав Андреев (9. Зенан Займович, 61), 93. Марко Колакович.

«Олимпик»: 1. Шукрон Йўлдошев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Одил Абдумажидов, 5. Шаҳзод Тоиров, 6. Беҳзод Шамсиев, 7. Руслан Жиянов (17. Темур Мамасиддиқов, 64), 11. Отабек Жў-рақўзиев (77. Рустам Азимов, 78), 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов (18. Сардор Маҳмудов, 90+3), 23. Абдурауф Бўриев, 30. Жасур Жалолиддинов, 37. Алишер Одилов (10. Фаррух Мухторов, 78).

Огоҳлантиришлар: Алишер Одилов (36), Темур Кападзе (45, бош мур.), Саидазамат Мирсаидов (53, О.).

Четлатиш: Жасур Жалолиддинов (26, О.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жасур Ҳасанов («Сўғдиёна»).

Назоратчи: Рашид Айтеков.

Комиссар: Бекзод Арипов.

Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Қийин ўйин. Биринчи бўлимдаёқ озчилик бўлиб қолдик. Шунга қарамай, шогирд­ларим фаол ҳаракатланишди. Ҳисобда олдинга чиқиб олдик, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Афсуски, дурангга рози бўлдик. Муҳими, биз учун жуда фойдали ўйин, чунки 10 киши бўлиб қандай ҳаракатланишни кўриб олдик. Жасур Ҳасанов катта тажрибага эга. Албатта, ёшлар ундан ўрнак олишлари керак. Табиийки, Жасурнинг қандай ҳаракатланишини ўргангандик. Аммо у кичик имкониятдан ҳам фойдаланадиган футболчи. Мана, бизни ғалабадан маҳрум қилди, афсус...

Ёрқин Назаров («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик, лекин негадир яна омадимиз чопмади. Энди ҳимоя ва ҳужумдаги хатолар устида алоҳида ишлашимиз шарт. Искандар Шайқулов кечаги машғулотда жароҳатлангани туфайли Бобур Йўлдошевни марказга кўчирдик. Яъни тактик ўзгаришга қўл урдик мажбурий ҳолатда. «Нефтчи»га қарши кейинги ўйин? Мақсад битта - ғалаба. Қишки йиғинлар тез ўтди ва чемпионат бошланиб кетди. Албатта, «Нефтчи» билан баҳсда ҳам фақат ғалабани кўзлаймиз.

 

«НЕФТЧИ» - «ПАХТАКОР» - 2:1 (0:0)

10 март. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 17103 томошабин.

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ғайрат Жўраев.

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев.

VAR ассистенти: Зиёдулло Абдураҳмонов.

Голлар: Олексей Ларин (52), Тома Табатадзе (81-пен.) - Достон Турсунов (90+9).

«Нефтчи»: 45. Акбар Тўраев, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Умар Адҳамзода, 8. Нурилло Тўхтасинов (17. Абдуллоҳ Олимов, 90+4), 9. Улуғбек Ҳошимов (5. Юрий Батюшин, 83), 19. Мирзоҳид Ғофуров (35. Мурод Бобожонов, 90+4), 21. Муҳсин Убайдуллаев, 22. Тома Табатадзе (70. Аббос Ғуломов, 90+4), 23. Диёр Туропов (11. Иззатилла Абдуллаев, 83), 24. Ғуломҳайдар Ғуломов, 26. Олексей Ларин.

«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Достон Турсунов, 88. Шаҳзод Азмиддинов, 34. Фаррух Сайфиев, 7. Одил Ҳамробеков, 27. Сардор Собирхўжаев, 17. Достон Ҳамдамов, 9. Сардор Рашидов (28. Диёр Холматов, 61), 8. Азиз Турғунбоев (15. Гиорги Папава, 76), 10. Драган Черан.

Огоҳлантиришлар: Муҳсин Убайдуллаев (59) Улуғбек Ҳошимов (18) - Одил Ҳамробеков (80), Гиорги Папава (85).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Олексей Ларин («Нефтчи»).

Назоратчи: Игорь Нехочин.

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Кўп гапиришни истамайман, «Нефтчи»ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Афсуски, яна ютқаздик. Бугун мухлислар ўз жамоаларини ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди. Нима дердим, олдинга ҳаракатланишимиз ва яхши натижалар қайд этишимиз шарт...

Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Чиройли ва яхши ўйин. Жамоалар тезкор, интенсив ўйнашди. Эҳтимол, ҳудудларни сезиларли даражада рақибга бериб қўйгандирмиз. Бинобарин, «Пахтакор» қанотларини ёпиш кераклигини яхши билардик. Ҳар икки жамоа дарвозаси ёнида етарлича хавфли вазиятлар кузатилди. Афсуски, бизда ҳозирча фойдаланиш коэффициенти паст. Асосийси, мухлислар футболдан завқ олишди, менимча. Жамоамизда потенциал юқори. Бугун жисмоний жиҳатдан ҳам яхшироқ кўриндик. Тўғри, бир қатор вазиятларни бой бердик, лекин бу табиий ҳолат. Ахир «Пахтакор» Ўзбекистон чемпиони-ку. Йўқ, «Пахтакор» кучсизланган эмас. Шунчаки, бу жамоага қарши услублар топилмоқда. Мана, «Олимпик» бу рақибни тезкор қарши ҳужумлар эвазига енгди. Демак, «Пахтакор» унча тезкор бўлмаган икки марказий ҳимоячига эга. Ҳозир бемалол айтаман, шу иккиси ортида катта бўшлиқ юзага келмоқда. Барча замонавий жамоалар энди қандай ўйнаш, қай тариқа ғалабага эришиш ҳақида ўйламоқда. Биз ҳам таҳлиллар асосида ўйин қурдик. Йиғинлар давомида «Пахтакор»нинг 3-4та ўйинини кўргандим. Мисол учун, 0:3 ҳисобида енгилган учрашувда ҳам катта ташаббусга эришган, фақат қарши ҳужумларда гол қўйиб юборганди. Футбол жойида турмаяпти. Ҳамма ўйламоқда, таҳлил қилмоқда, ўрганмоқда. Қисқаси, «Пахтакор»нинг кучсиз томонларини обдон ўрганиб чиққандик. 

 

«НАВБАҲОР» - «МЕТАЛЛУРГ» - 3:0 (2:0)

11 март. Наманган. «Марказий» стадиони. 12132 томошабин.

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Фаррух Янсупов.

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев.

VAR ассистенти: Александр Сидоров.

Голлар: Жамшид Болтабоев (38), Жасур Яхшибоев (42), Жамшид Искандеров (90+2).

«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Милош Милович, 7. Остон Ўрунов (77. Асадбек Собиржонов, 62), 8. Жасур Яхшибоев (17. Аброр Исмои­лов, 72), 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 21. Темурхўжа Абдухолиқов (11. Шоҳруз Норхонов, 62), 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич (9. Фаррух Икромов, 82), 24. Даврон Ҳошимов, 31. Лука Чермель (6. Иброҳим Йўлдошев, 82).

«Металлург»: 87. Акмал Ортиқов, 4. Керим Палич, 6. Худойшукур Сатторов, 7. Ҳусниддин Ғофуров (10. Бектемир Абдуманнонов, 63), 9. Забиҳилло Ўринбоев, 14. Аброр Тошқўзиев, 21. Абдужалил Маназаров, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 23. Беҳруз Шодмонов, 30. Иброҳим Ибрагимов, 91. Марко Обрадович (77. Асилбек Қаюмов, 63).

Огоҳлантиришлар: Лука Чермель (32), Йован Жокич (36), Асадбек Собиржонов (73), Самвел Бабаян (74, бош мур.) - Керим Палич (72), Аброр Тошқўзиев (87).

Четлатиш: Иброҳим Ибрагимов (74, М.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жамшид Искандеров («Навбаҳор»).

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.

Комиссар: Қудрат Мадраимов.

Луисма Эрнандес («Металлург» бош мураббийи): - Баъзи футболчиларнинг индивидуал хатолари ортидан биринчи бўлимдаёқ 2та гол қўйиб юбордик. Шогирдларимнинг ўйинга муносабатларидан кўнглим тўлмади. Аввалги анжуманда айтганимдек, мавсумолди тайёргарлик жараёнини кўнгилдагидек ўтказолмадик, янги футболчиларнинг жамоага киришиб кетишлари ҳам секин кечмоқда. Асосийси, айрим йигитларда ишга ёндашувни ўзгартиришимиз керак. Қолаверса, ҳимоя вакилларида жароҳат борлиги ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Олдимизга қўйилган талаб аввалги мавсумдагидан фарқ қилмайди. Ягона фарқ - ҳозирги таркибда йиғилган ижрочилар машғулотларда ҳам, ўйинда ҳам кўрсатмаларни аниқ бажаришмоқда. Тактик схемаларга келсак, жамоа ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бирдек яхши ўйнаши керак. Владимир Козак нега кетди? Ўзи кўпроқ амалиётга эга бўладиган вариантга эгалигини айтиб, рухсат сўради. «Навбаҳор» энди сюрприз улашадиган эмас, натижа кўрсатадиган жамоа. Ҳар бир ўйин олдидан рақибни ўрганамиз, унга қарши тайёрланамиз ва майдонга тушиб, ўз ишимизни бажарамиз. «Пахтакор»га қарши баҳсда ҳам шундай бўлади. Рустам Ашурматов «Навбаҳор»га қайтади? У жамоамизда қисқа вақт ўйнаган бўлсада, илиқ таассурот қолдирди. Агар фаолиятида қандайдир муаммо туғилса, Рустамни яна таркибимизда кўришдан хурсанд бўламиз. Буни ўзи ҳам яхши билади, менимча.

 

«СУРХОН» - «АНДИЖОН» - 1:0 (0:0)

11 март. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 776 томошабин.

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Санжар Назаров.

VAR ҳаками: Азиз Асимов.

VAR ассистенти: Алишер Усмонов.

Гол: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (81). 

«Сурхон»: 1. Артём Потапов, 2. Бобур Асқаров, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7. Достон Турсунов (99. Камрон Саидазимов, 90+4), 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 10. Тамирлан Жамалутдинов (77. Асадбек Каримов, 65)19. Нуриддин Ҳасанов, 25. Нодир Бобомуродов (15. Диёр Рамазонов, 90+4), 18. Силванус Нимели, 55. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66. Беҳруз Шайдулов.

«Андижон»: 72. Игорь Литовка, 4. Дилшод Комилов, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 7. Бобур Фарҳодов (8. Фарҳод Бекмуродов, 58), 9. Леван Арвеладзе, 17. Фарҳод Соҳибжонов (11. Сардор Абдунабиев, 87), 19. Суҳроб Бердиев (22. Шаҳбоз Эркинов, 90+4), 21. Ильдар Маматказин, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 88. Нодар Кавтарадзе (99. Рубин Хебай, 58), 91. Ахтам Назаров (66. Илҳом Алижонов, 87).

Огоҳлантиришлар: Ҳумоюн Шербўтаев (60) - Муҳаммадкарим Тоиров (53), Игорь Литовка (80), Рубин Хебай (90+9), Шаҳбоз Эркинов, (90+9).

Четлатишлар: Леван Арвеладзе (53), Рубин Хебай (90+9, А.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов («Сурхон»).

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.

Комиссар: Жамшид Имомов.

Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Изоҳга ҳожат йўқ. Рақибни табриклайман, мезбонлар ғалабани кўпроқ хоҳлашди. Айниқса, биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик. Ҳакамлик ҳақида фикр билдириш менинг ишим эмас. Қизишиб турган пайт ортиқча гапириб қўйишдан кўра, хотиржам ҳолда ҳаммасини қайта кўриб чиқиш керак. Бугун ҳужумларимиз умуман ўхшамади. Ҳимоя ишончли туришини ўйлагандим, аммо бурчак зарбасидан кейин гол қўйиб юбордик. Изоҳ беролмайман. Аламли мағлубият. Ҳаёт эса давом этади. Муаммо - ҳужумда ва ҳужумга ўтишда. Тўпни назорат қилолмадик, у билан секин ишладик.

Сергей Арслонов («Сурхон» бош мураббийи): - Бугун биринчи ўйинга нисбатан яхшироқ ҳаракатландик. Стартдаги ҳаяжон орт­да қолди ва ғалабага эришдик. Замонавий футболда рақиб ўйинини таҳлил қилмасдан майдонга тушиш мумкин эмас. Бутун жамоа катта кўламда иш бажарганидан ғалаба келди. Кўпчилик бизга «сирли тулпор»дек қарамоқда ва бу бир томондан яхши. Шунга яраша ўзига хос сюрпризлар улаша оламиз. Мана, кейинги баҳс олдидан руҳий ҳолатимиз яхши ва бу жуда муҳим. «Сурхон»да катта муаммолар йўқ, таркиб ҳам чакки эмас, шунчаки, йигитларга тажриба керак. Ҳа, ҳужумларни якунлашда хатолар кўзга ташланмоқда, лекин буни секин-аста тўғрилаймиз.

 

«Сурхон» - «Андижон» ўйинидаги баҳсли вазиятлар ҳакамлар комиссияси томонидан алоҳида кўриб чиқилади. Ўзбекистон Футбол ҳакамлари марказининг хабар беришича, «Андижон» томонидан кўрсатилган эътирозли вазиятлар тўлиқ ўрганиб чиқилади. Айтиш керак, учрашувнинг 70-дақиқасида андижонликлар сардори Ильдар Маматказин томонидан урилган гол VAR воситасида қарийб 6 дақиқа текширилди ва бош ҳакам Раҳим Каримов якунда уни бекор қилди. 

 

«ҚИЗИЛҚУМ» - «БУХОРО» - 1:0 (1:0)

12 март. Навоий. «Ёшлик» стадиони. 5614 томошабин.

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ришат Нугманов, Фарҳод Усмонов, Комил Расулов.

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров.

VAR ассистенти: Андрей Цапенко.

Гол: Жасур Холтўраев (8).

«Қизилқум»: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Авазхон Маматхўжаев (25. Азиз Усмонов, 61), 4. Илҳом Ваҳобов, 5. Самандар Шукруллаев, 6. Мурод Раҳматов, 10. Ислом Кенжабоев (23. Шерали Жўраев, 80), 11. Жасур Холтўраев (26. Виктор Мбаома, 80), 13. Николай Тарасов, 24. Ифеаньи Ифеаньи, 77. Ойбек Нурматов, 87. Алишер Саноев (75. Олег Толмасов, 84).

«Бухоро»: 13. Никола Стошич, 5. Дилшод Жўраев, 7. Жасур Азимов (9. Александр Касьян, 46), 10. Ҳумоюнмирзо Иминов, 14. Рустам Абдуҳамидов (11. Темур Исмоилов, 36), 15. Обид Жўрабоев, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 25. Аббос Отахонов, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 70. Александар Станисавлевич (88. Всеволод Нихаев, 89).

Огоҳлантиришлар: Авазхон Маматхўжаев (5), Ифеаньи Ифеаньи (50), Жасур Холтўраев (57), Мурод Раҳматов (68) - Рўзимбой Аҳмедов (39), Александар Станисавлевич (70).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ислом Кенжабоев («Қизилқум»).

Назоратчи: Дмитрий Роман.

Комиссар: Ойбек Юнусов.

Ҳаким Фузайлов («Бухоро» бош мураббийи): - Кетма-кет 2та сафар ўйини бироз қийинчилик туғдирди. Жамоам майдонда устунлик қилди, кўп вазият яратди, аммо ҳимоя­да хатолар бор. Чемпионат энди старт олди, вақт бор ва камчиликларни бартараф этиб борамиз. Биринчи бўлимда устунлик қилганимизга қарамай, кўп тўп йўқотдик. Иккинчисида эса назоратни тўлиқ қўлга олдик, аммо...

Асрор Алиқулов («Қизилқум» бош мураббийи): - Ўзига хос дербида кучли рақибдан устун келдик. Аввалги ўйиндан қониқмагандим. Бугун «Бухоро»ни тўғри тактика эвазига енгдик. Рақиб кучли ҳужум чизиғи билан босим уюштиришини кутгандик. Шунинг учун тезкор қарши ҳужумлардан фойдаланишни маъқул кўрдик. Рақибни ёпдик ва ғалаба қозондик.

 

«НАСАФ» - «ТУРОН» - 2:1

12 март. Қарши. «Марказий» стадиони. 

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Руслан Серазитдинов, Алишер Усмонов, Достон Раҳмонов.

VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов.

VAR ассистенти: Темур Гайнуллин.

Голлар: Жавоҳир Сиддиқов (45+5-пен.), Ҳусниддин Алиқулов (90+9) - Қувондиқ Рўзиев (31).

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (70. Абубакрризо Турдиалиев, 87), 7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сиддиқов (30. Азиз Холмуродов, 87), 17. Суҳроб Нуруллоев (2. Алибек Давронов, 76), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (15. Жўрабек Маннонов, 65), 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (29. Муҳаммад Раҳимов, 65), 92. Умарбек Эшмуродов, 99. Азиз Амонов.

«Турон»: 35. Раҳим Давронов, 2. Абдулазиз Абдурашидов, 5. Марлен Чобанов, 7. Азим Аҳмедов, 11. Шоҳназар Норбеков (10. Ҳумоюн Муртозаев, 72), 14. Хуршид Мухторов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 21. Аъзам Алиев (19. Сардор Абдураимов, 55), 22. Душан Стоилкович, 44. Aнри Чичинадзе (15. Никола Кумбурович, 78), 77. Билолхон Тошмирзаев.

Огоҳлантиришлар: Акмал Мозговой (61), Умарбек Эшмуродов (79) - Қувондиқ Рўзиев (30), Азим Аҳмедов (35), Сардор Абдураимов (59), Раҳим Давронов (88). 

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ҳусниддин Алиқулов («Насаф»).

Назоратчи: Темур Абдуллаев.

Комиссар: Бекзод Арипов.

Бахтиёр Ашурматов («Турон» бош мураббийи): - Жанговар ўйин, йигитларга ҳеч қандай эътироз билдиролмаймиз, улар охиригача курашишди. Афсус, жароҳатлар туфайли мажбурий ўзгаришларга қўл урдик ва керакли вақт режадаги футболчини майдонга тушириш имконияти бўлмади. Афсуски, сўнгги дақиқалардаги эътиборсизлик қимматга тушди. Тўп назорати ҳисобига вақтдан ютиш мумкин эди. Ҳа, икки ўйинда ҳам мағлубиятга учрадик, лекин бундан тушкунликка тушиш шарт эмас. Йигитлар шундай жон-жаҳдлари билан курашишса, керакли натижага эришамиз, албатта. 

Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Кўриб турибсиз, Қаршига келган ҳар бир рақиб ҳимоядан ўйин ташкил этяпти. Яна суръатни тушириш, вақтдан ютишга уриняпти. Ғалаба жуда зарур эди. Ўйин охирида узун узатмалар услубига ўтдик, Сиддиқовни шу боис захирага олдик. Баҳром Абрураҳимов эса ҳали тўлиқ тиклангани йўқ. Шунингдек, Марко Станоевич ҳам ёрдам беролмаяпти, яна Лима йўқ. Бу айниқса, стандарт вазиятларда сезиляпти.

 

13 март

18:30 «БУНЁДКОР» - ОКМК

 

ТУР ҚАҲРАМОНИ - ЖАСУР ҲАСАНОВ

40 ёшга қараб кетаётган толмас Жасур Ҳасанов «Сўғдиёна» - «Олимпик» ўйинида эффектли ҳаракатлари билан Жиззах клуби жонига яна бир бора оро бўлди. Фахрий ярим ҳимоячининг майдонда бўлишининг ўзи ҳар қандай рақиб учун - муаммо. Ҳасановни «дубль» ҳурмати эътироф этмаслик эса адолатдан эмас.

 

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- Йўқ, «Пахтакор» кучсизланган эмас. Шунчаки, бу жамоага қарши услублар топилмоқда. Барча замонавий жамоалар энди қандай ўйнаш, қай тариқа ғалабага эришиш ҳақида ўйламоқда. Биз ҳам таҳлиллар асосида ўйин қурдик. Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи).

- Шогирдларимнинг ўйинга муносабатларидан кўнглим тўлмади. Айрим йигитларда ишга ёндашувни ўзгартиришимиз керак. Луисма Эрнандес («Металлург» бош мураббийи).

1. Навбаҳор               2             2             0             0            6-0              6

2. Нефтчи                       2             2             0             0            5-1              6

3. Олимпик                2             1             1             0            5-4              4

4. ОКМК                               1             1             0             0            3-1              3

5. Бунёдкор               1             1             0             0            1-0              3

6. Бухоро                        2             1             0             2            2-2              3

7. Насаф                           2             1             0             1            2-2              3

8.  Андижон               2             1             0             1            1-1              3

9. Сурхон                        2             1             0             1            2-3              3

10. ҚизилҚум          2             1             0             1            1-3              3

11. СўҒдиёна            2             0             1             1            2-3              1

12. Пахтакор           2             0             0             2            3-5              0

13. Турон                          2             0             0             2            2-4              0

14. МЕТАЛЛУРГ      2             0             0             2            0-6              0

 

Тўпурарлар:

Умар Адҳамзода («Нефтчи») - 2та

Достон Турсунов («Пахтакор») - 2та

Жамшид Болтабоев («Навбаҳор») - 2та...

 

3-тур. 17 март (жума)

17:00 «ОЛИМПИК» - ОКМК

18:30 «БУХОРО» - «НАСАФ»

19:30 «ПАХТАКОР» - «НАВБАҲОР»

18 март (шанба)

15:00 «СЎҒДИЁНА» - «НЕФТЧИ»

17:00 «АНДИЖОН» - «БУНЁДКОР»

19 март (якшанба)

16:00 «МЕТАЛЛУРГ» - «ҚИЗИЛҚум»

17:00 «ТУРОН» - «СУРХОН»

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.