Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Икки турча олдин ҳам чемпионлик масаласини 90 фоиз атрофида ҳал қилиб қўйилгани айтилган «Насаф» кетма-кет 2-ўйинда очко йўқотди.
Бунга қадар «Бунёдкор» билан баҳсда 2та гол устунлигини сақлаб қололмаган «аждарлар» энди «Воҳа дербиси»да «Сурхон» дарвозасини биринчи бўлиб ишғол қилишдию, якунда яна 1 очко билан кифояланишди. Нима, бу таъқибчиларга аталган «фора»ми ёки...? Жадвалнинг қуйи қисми эса «ёнмоқда», гўё. Дейлик, «Бунёдкор» сафарда «Локомотив»ни икки карра «камбэк» эвазига доғда қолдирди - 3:2. Нисбатан хира кечган «Металлург» - «Андижон» ўйинида эса эҳтиёткорлик ғолиб чиқди - 0:0. Охирги дақиқалари голлар билан нур сочган «Водий дербиси» натижаси (2:2) эса ҳам «Нефтчи», ҳам «Навбаҳор»нинг совринли ўринлар учун курашдаги имкониятини шунчаки, пасайтирди. «Олимпик» ўз майдонида «Қизилқум»ни енгиб, иккинчи давра ҳисобидан ниҳоят, ғалаба кўчасига кирганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.
6 октябрь
«ПАХТАКОР» - «ДИНАМО» - 4:2
* «Насаф» чемпионат доирасидаги уй учрашувларида «Сурхон»ни илк марта енголмади. Қаршиликлар олдинги 13та ўзаро ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишганди.
* «Сурхон»нинг 4та ўйинга чўзилган голсиз серияси узилди. Термизликлар бунга қадар охирги марта август ойида «Пахтакор» дарвозасини ишғол қилишганди.
«НАСАФ» - «СУРХОН» - 1:1 (1:0)
18 октябрь. Қарши. «Марказий» стадиони. 7571 томошабин.
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Жаҳонгир Норалиев.
VAR ҳакамлари: Акмал Раҳимов, Акмал Ғиёсов.
Голлар: Зоран Марушич (17) - Абдуғафур Ҳайдаров (62).
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (70. Жамбули Жигаури, 89), 7. Ак-мал Мозговой, 8. Зафармурод Абдураҳматов, 9. Жавоҳир Сиддиқов (88. Марко Станоевич, 75), 10. Бобур Аб-духолиқов (3. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 75), 19. Стефан Чолович (6. Мурод Раҳматов, 75), 22. Игорь Голбан (4. Дилшод Комилов, 75), 32. Зоран Марушич, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров.
«Сурхон»: 1. Артём Потапов, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5. Жамалдин Ходжаниязов, 6. Беҳзод Шамсиев, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 10. Дмитрий Плетнёв, 11. Абдуғафур Ҳайдаров, 14. Сарвар Абдуҳамидов (4. Но-дир Неъматхонов, 76), 27. Асилбек Жумаев, 66. Беҳруз Шайдулов, 98. Фаррух Икромов (77. Асадбек Каримов, 63; 9. Тамирлан Жамалутдинов, 90+2).
Огоҳлантиришлар: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (65), Сарвар Абдуҳамидов (72), Беҳруз Шайдулов (90+6, С.).
Четлатишлар: Шерзод Насруллаев (69) - Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (87).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Артём Потапов («Сурхон»).
Назоратчи: Темур Абдуллаев.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Февзи Давлетов («Сурхон» бош мураббийи): - Ўйин худди биринчи даврадаги каби ўтди. «Насаф» йигитларимиз хато қилишларини кутишини билардик. Дастлабки 15-20 дақиқаликда ўтиш фазалари вақти хатоликлар кузатилди ва ишланмалар кўринмади. Оқибатда «Насаф» худди биринчи даврада бўлгани каби кичик хатодан кейин жазолади. Бундай стадион, бундай мухлислар қаршисида ўйнаш ёқимли. Кучни 100 фоиз эмас, 150 фоиз ишлатиш талаб этилади. Бугун йигитларнинг яхши курашишгани яққол кўринди. Бизда айниқса, дарвозабон ишончли ҳаракатланди. Бунга қадар Потаповда ички муаммолар бор эди, шунинг учун четда қолаётганди. Беҳзод Шамсиев сардорликка лойиқ ўйин кўрсатди. Асилбек Жумаев эса паспортдагина ёш йигит, майдонда ҳар доим фаол, барча вазифаларни сифатли бажармоқда.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Йирик ҳисобда ғалаба қозонишга етадиган даражада вазиятлар яратдик. Биринчи бўлимдаёқ барчасига нуқта қўйиш керак эди. Табиийки, 2 очко йўқотдик, ўйиннинг айрим жиҳатларидан кўнглим тўлмади. Шерзод Насруллаев панд бергани ҳақида ўзи билан ҳам гаплашдик. Футболчи ҳар қандай ҳолатда ўзини бундай тутмаслиги керак. Ҳакамлар «Насаф»га ёрдам беришаётганини кўп ёзишмоқда. Лекин жорий мавсум кўплаб учрашувларни озчилик бўлиб тугатдик. Буни эса ҳеч ким ҳеч қаерда ёзмаяпти. «Динамо» билан ўйиннинг 10-дақиқасида, «Қизилқум»га қарши баҳснинг 15-дақиқадаёқ «қизил» олдик. Яна шуни айтишим керак, четлатишдан кейин айрим йигитларда ғалаба иштиёқи кучаймоқда. Лекин Шерзоднинг хатти-ҳаракатини қоралаймиз, барибир. У нафақат ўзи, балки жамоани ҳам оғир аҳволга солиб қўйди. Ҳужумчидан ҳамиша гол кутилади, Абдухолиқов эса бугун 4та вазиятдан фойдаланолмади. Шунинг учун уни алмаштириб, схемани ўзгартиришни хоҳладик. Қизил карточкадан кейин режалар бузилди. Рақиб ўйинидан келиб чиққан ҳолда, тактик ўзгаришларга қўл урдик. Йигитлар ҳисобга қараб, бўшашиб қолмоқдалар. Бунга эътибор қаратмасак, кутилмаган натижалар кўпроқ учрайди. Асосийси, ҳамон пешқадаммиз, ҳаммаси ўз қўлимизда ва вазифани бажаришимизга ишонаман.
* «Бунёдкор» 10 йил бадалига меҳмонда «Локомотив»ни илк марта мағлубиятга учратди. «Қалдирғочлар» бунга қадар чемпионат доирасида «темирйўлчилар»ни қаторасига 9та сафар ўйинида енголмагандилар - 3та дуранг ва 6та мағлубият.
«ЛОКОМОТИВ» - «БУНЁДКОР» - 2:3 (2:1)
19 октябрь. Тошкент вил. «Дўстлик» стадиони. 367 томошабин.
Ҳакамлар: Наим Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Умид Нутфуллоев.
VAR ҳакамлари: Даврон Акмалов, Темур Гайнуллин.
Голлар: Валерий Кичин (11-пен., 38) - Андрия Филиппович (24), Аҳмадулло Муқимжонов (68), Луис Качорри (85).
«Локомотив»: 1. Аб-думавлон Абдужалилов, 3. Валерий Кичин, 4. Иван Рогач, 7. Сардор Абдунабиев (9. Темур Мамасиддиқов, 78), 10. Шодиёр Шодибоев (11. Константин Базелюк, 70), 17. Санжар Турсунов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 55. Анзур Исмоилов (26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 46), 70. Абубакрризо Турдиалиев, 72. Рус-там Халназаров (27. Собит Синдаров, 70), 97. Михаил Гашенков.
«Бунёдкор»: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 4. Нажмиддин Нормуродов, 5. Момчило Расо, 6. Бобур Йўлдошев, 7. Шаҳбоз Жўрабеков (77. Музаффар Олимжонов, 46), 11. Те-мурхўжа Абдухолиқов, 22. Усмонали Исмоналиев (65. Аҳмадулло Муқимжонов, 46), 23. Асадбек Раҳимжонов, 25. Ицуки Урата, 41. Андрия Филипович (93. Александр Зевадинов, 89), 57. Амир Тўрақулов (74. Луис Качорри, 46).
Огоҳлантириш: Луис Качорри (86, Б.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Луис Качорри («Бунёдкор»).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.
Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» бош мураббийи): - Гарчи ғалати бўлса-да, аввало, рақиб ҳақида гапирмоқчиман - «Локомотив»га тезроқ оёққа туриб, бу ҳолатдан чиқиб кетишини тилайман. Бугунги ўйин даражаси 6 очколикдан ҳам баланд эди. Бугун юракдан ўйнаган йигитларга катта раҳмат. Ғалабани массажчимизга бағишлайман. Ҳозир у терма жамоада, ушбу ғалабамиз ўғли учун ҳам. Иккинчи бўлимга бошқачароқ менталитет билан чиқдик ва дарҳол вазиятлар яратдик. Умуман, сўнгги дақиқаларгача курашдик. Ўз навбатида, захирадан тушган футболчилар жонбозлик кўрсатишди. Бир жамоамиз. Раҳбарият оғир пайт бизни яхши қўллаб-қувватламоқда. Асосийси, тўғри йўлдамиз. Яратган инояти билан Италияда машҳур мураббийлар қўл остида ўйнадим. Ўзи футболчиликни якунлагач, мураббий сифатида ишлашни ўйлаб юрардим. Ўсмирлик чоғи Анчелотти ва Липпидан сабоқ олдим, энг кўп вақтни айни дам «Аталанта»ни бошқараётган Гасперини билан ўтказдим. Шунингдек, Сарри ҳам бор. Лекин ҳамиша ўз услубимда ишлашни маъқул кўраман. Қайтишдан олдин Ўзбекистон чемпионати ҳақида бошқача фикр бор эди. Лекин мана, чемпионат савияси чакки эмаслигини кўряпман. Шу ерда тажриба орттириш ва ўсишни истайман. Ғалабалар вақт ва ишонч жараёни орқали қурилади. Вертикал футбол тарафдориман.
Александр Крестинин («Локомотив» бош мураббийи): - Биринчи бўлимда воқеликлар кўп кузатилди, томонлар яхши ўйин кўрсатишди. Иккинчисида эса рақиб истаганини қилди ва натижани ҳам илиб кетди. Танаффус чўзилганининг ҳеч қандай таъсири йўқ. Ҳа, бунақаси икки жамоа фойдасига ҳам ишламайди. Лекин рақиб билан бир хил шароитда эдик. Мағлубият сабаби? Иккинчи бўлимда ўйинни ташлаб юбордик. Ҳаракатлар ўхшамаганини айтишим қийин, шунчаки, умуман ўйнамадик. 2та юз фоизлик вазият яратганимиз ҳеч нарсани англатмайди. Барчасини ҳали кўриб чиқамиз.
* «Андижон» 5 йилдан буён «Металлург»ни сафарда енголмаяпти - 2та дуранг ва 2та мағлубият.
«МЕТАЛЛУРГ» - «АНДИЖОН» - 0:0
19 октябрь. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 589 томошабин.
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Руслан Самандаров, Амал Султонов, Умид Раҳимжонов.
VAR ҳакамлари: Ибброҳим Исмоилов, Никита Мустафин.
«Металлург»: 35. Ра-ҳим Давронов, 2. Одил Абдумажидов, 4. Керим Палич, 5. Александр Кучеренко, 6. Худойшукур Сатторов (8. Ис-кандар Шайқулов, 83), 7. Асадбек Собиржонов (10. Шаҳзод Убайдуллаев, 90+1), 9. Забиҳилло Ўринбоев, 15. Азиз Пирмуҳаммадов, 24. Даврон Ҳошимов, 25. Шаҳзод Неъматжонов (11. Далер Шарипов, 72), 31. Марко Миличкович.
«Андижон»: 1. Элдор Адҳамов, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 8. Фарҳод Бекмуродов (17. Фарҳод Соҳибжонов, 78), 10. Илҳом Абдуғаниев (18. Дамир Темиров, 59), 13. Сардор Азимов (66. Ил-ҳом Алижонов, 90+2), 14. Абдураҳмон Комилов (3. Любиша Пецель, 46), 15. Владимир Бубанья, 21. Ильдар Маматказин, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 71. Бектемир Абдуманнонов, 77. Рустам Турдимуродов (51. Лука Згурски, 90+2).
Огоҳлантиришлар: Искандар Шайқулов (90+6) - Владимир Бубанья (49), Ильдар Маматказин (69), Фарҳод Соҳибжонов (79), Бектемир Абдуманнонов (90+3).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Асадбек Собиржонов («Металлург»).
Назоратчи: Файзулло Ҳасанов.
Комиссар: Феруз Ғаниев.
Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - 6 очколик ўйин. Ҳозир бизга ҳар бир очко муҳим, рақибга ҳам. Фикримча, бугун икки жамоа ҳам ғалабага лойиқ ўйин кўрсатолмади. Ўзимизга келсак, узоқ вақт чуқур ҳимояланишга мажбур бўлдик. Афсус, чемпионат баҳсида яна ғалаба қозонолмадик, лекин айни ҳолатимизда ҳар бир очко жуда қадрли. Мени ғалаба қозонолмаётганимиз ташвишга солмоқда. Бундай мухлисларга эга жамоа кўпроқ ғалабага эришиши шарт. Кубокдаги зафар кайфиятимизга ижобий таъсир ўтказиши керак эди. Бироқ ҳамон етарли даражада яхши ўйин намойиш этолмаяпмиз, айрим вазиятларда эса омад етишмаяпти. Мукофот пулини олдик. Ҳомийимизга раҳмат, вилоят ҳокимига ҳам миннатдорчилик билдираман.
Григорий Колосовский («Металлург» бош мураббийи): - Икки жамоа ҳам 90 дақиқа давомида анча эътиборли бўлди. Етарлича вазиятлар яратдик, бироқ рақиб ҳам дарвозамизга кўп хавф солди. «Андижон»ни ўрганиб чиққан ва стандарт вазиятлардан яхши фойдаланишини билардик. Барчасига тайёр эдик. Секулич нега майдонга тушмади? Менимча, у боши билан етарлича яхши ўйнолмайди. Ҳа, тўпни яхши сақлайди, бироқ бугунги учрашувда тезкор футболчилар эҳтиёжимиз бор эди. Секулич бироз бошқача тоифага мансуб футболчи, унга кейинги баҳсларда имконият беришимиз аниқ. Натижа мени қониқтирмагани тайин. Дуранглар кўпайиб кетди ва жойимиздан силжимаяпмиз. Вазиятлар бор, аммо гол йўқ. Қисқаси, натижа «Андижон» учун ҳам, биз учун ҳам қониқарли бўлгани йўқ, лекин ўйинимиздан қониқдим. Ишлашда давом этамиз.
* «Нефтчи» чемпионат доирасида 8та ўйиндан буён «Навбаҳор»ни енголмаяпти - 4тадан дуранг ва мағлубият.
«НЕФТЧИ» - «НАВБАҲОР» - 2:2 (1:0)
20 октябрь. Фарғона, «Истиқлол» стадиони. 7541 томошабин.
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Маъмур Илҳомов.
VAR ҳакамлари: Даврон Акмалов, Насиба Тошмуҳаммедова.
Голлар: Анвар Ғофуров (3), Санжар Қодирқулов (90) - Тома Табатадзе (80-пен.), Азим Аҳмедов (90+6).
«Нефтчи»: 1. Ботирали Эргашев, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Боян Цигер, 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (17. Санжар Қодирқулов, 87), 19. Мирзоҳид Ғофуров (55. Манучеҳр Сафаров, 87), 20. Анвар Ғофуров, 24. Ғуломҳайдар Ғуломов, 30. Қувондиқ Рўзиев (23. Диёр Туропов, 80), 70. Аббос Ғуломов, 77. Билолхон Тошмирзаев (22. Азиз Амонов, 71), 99. Нсунгуси Эффионг.
«Навбаҳор»: 35. Сан-жар Қувватов, 7. Азим Аҳмедов, 10. Жамшид Искандеров, 12. Саидазамат Мирсаидов (21. Гиорги Никабадзе, 80), 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе, 23. Йован Жокич, 24. Достон Абдулҳаев (9. Одил Ҳамробеков, 68), 34. Фаррух Сайфиев, 55. Комил Тожиддинов (20. Му-заффар Мўминов, 68), 77. Аброр Исмоилов.
Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Қаҳрамонов (43), Аббос Ғуломов (78) - Тома Табатадзе (54).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Анвар Ғофуров («Нефтчи»).
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
Сергей Лушан («Навбаҳор» бош мураббийи): - Рақибдан шундай ўйин кутгандик. Икки хил хулоса бор. Бир ярим бўлим давомида барча режаларни амалга ошира олдик. Бироқ стандарт вазиятлар биз учун пенальтидек бўлиб қолди. Ваҳоланки, 4-5 нафар футболчимиз «иккинчи қават»да зўр ўйнайди, фақат стандарт вазиятлардан кўп гол қўйиб юборяпмиз. Яна гол уришимиз билан ўйинимиз ёмонлашмоқда. Биринчи бўлиб гол урмаслигимиз керак экан, бу «трагедия»га айланмоқда. Рақиб голидан кейин эса ўйинга қайтмоқдамиз. Барчаси руҳиятга боғлиқ. Ушбу муаммони ҳал қилиш ҳаракати самара бермаяпти. Умуман, натижадан қониқдим, зеро, икки жамоа ҳам муносиб ўйин намойиш этди.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Икки жамоа учун ҳам оғир ўйин. Якуний натижа барчасини кўрсатиб турибди. 2:2 - адолатли нуқта. Ҳеч қандай вазиятлар яратмай, тўпга эгалик қилишдан фойда йўқ. Рақиб дарвоза томон зарбалар бермадими, буни устунлик сифатида баҳолаш нотўғри. Ахир замонавий футболда натижа биринчи ўринга қўйилади. Чиройли футболдан маъно йўқ. Томошабоп ўйин кўрсатиб, 0:5 ҳисобида ютқазишдан қандай фойда бор? «Динамо» - «Навбаҳор» ўйинини кўрдингизми? «Навбаҳор» нечта тезкор ҳужум уюштирди ва якуний ҳисоб қандай бўлди? Италия чемпионатини кузатиб борасизми? Бутун ўйинда 1та гол урилади ва қайсидир жамоа ғалаба қозонади. Футболни шундай тушунаман. Қолаверса, дербида хато бадали жуда баланд.
«ОЛИМПИК» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 1:0 (1:0)
20 октябрь. Тошкент. «Жар» стадиони. 521 томошабин.
Ҳакамлар: Достон Раҳмонов, Александр Си-доров, Сардор Умрзоқов, Алишер Тўхтасинов.
VAR ҳакамлари: Никита Мустафин, Андрей Цапенко.
Гол: Суннатилла Абдуллажонов (45+2).
«Олимпик»: 99. Эдем Неманов, 8. Нодир Абдухолиқов, 9. Акбар Ўктамов (11. Анвар Алижонов, 85), 10. Фаррух Мухторов (15. Муҳсин Бозоров, 85), 16. Риан Исломов (5. Мақсуд Аълохўжа-ев, 61), 18. Акбар Абдурасулов, 19. Аҳмад Анваров, 21. Муҳам-мадазиз Иброҳимов, 29. Улуғбек Шарипов, 70. Муҳаммадбобир Мўйдинов (28. Рустам Жаҳонов, 90+3), 77. Суннатилла Абдуллажонов (64. Самандар Қодиров, 61).
«Қизилқум»: 1. Ҳу-моюншоҳ Сайётов, 2. Фаррух Жўраев (71. Жамолиддин Убайдуллаев, 46; 7. Даврон Анваров, 79), 4. Илҳом Ваҳобов, 6. Асрор Ғофуров, 8. Гиорги Кухианидзе (79. Диёр Раҳматиллоев, 58), 10. Элгужа Лобжанидзе, 13. Ни-колай Тарасов, 14. Файзулла Қамбаров, 17. Муҳамма-дали Ғиёсов, 22. Шаҳ-зод Раҳматуллаев, 77. Файзулло Жуманқўзиев (11. Акаки Шулая, 46).
Огоҳлантиришлар: Эдем Неманов (23), Муҳаммадали Ғиёсов (30) - Жамолиддин Убайдуллаев (70).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Суннатилла Абдуллажонов («Олимпик»).
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Даврон Иброҳимов.
Жамшид Саидов («Қизилқум» бош мураббийи): - Ўйин ҳақида айтадиган гап йўқ. Шунчаки, рақибни ғалаба билан табриклайман. Дарвозабон Робертс Озолсда ҳали жароҳат бор. У эндигина сафга қўшилди. Футболчилар ҳар бир ўйин қандай катта аҳамиятга эгалигини билишади. Афсуски, бугун яхши ўйин намойиш этолмадик. Назорат бор, тўпга эгалик бор, аммо қарши ҳужумда гол қўйиб юбордик. Суперлигада қолиш учун қанча очко олишимиз керак? Ҳали ўйинлар кўп. Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Барчасини вақт аниқлаб беради.
Денис Коростиченко («Олимпик» бош мураббийи): - Бу ғалаба йўлида кўп меҳнат қилдик. Аввало, ўз тактикамиздан воз кечдик. Ҳозир бизга очколар жуда керак. Ғалаба - қўшимча ижобий эмоция. Иккинчи давра бошидан сифатли ўйин намойиш этаётган, фақат ғалаба қозонмаётгандик. Яъни кайфият етишмаётганди. Кейинги рақиб «Андижон» ҳам жадвалнинг қуйи қисмида. Демак, очколар жуда қадрли. Албатта, 1та ғалаба билан иш битмайди, лекин вазифани нисбатан енгиллаштирдик, энди бизга бироз осонроқ. Футболчиларнинг янги тактик услубга кўникишлари осон кечмаяпти. Йигитлар айниқса, охирги дақиқаларда сўнгги қарорни қабул қилишда кўп хатога йўл қўйишди. Кейинги учрашувларда қандай тактика қўллашимиз аниқ эмас, балки эски чизмага қайтармиз.
21 октябрь (душанба)
18:00 «СЎҒДИЁНА» - ОКМК
Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони.
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
(ЯКШАНБА КУНГИ ҲОЛАТ)
1 НАСАФ 21 13 7 1 31-12 46
2 ОКМК 20 12 2 6 32-23 38
3 ПАХТАКОР 21 10 5 6 37-25 35
4 СЎҒДИЁНА 20 10 5 5 34-22 35
5 НЕФТЧИ 21 7 9 5 23-20 30
6 НАВБАҲОР 21 7 9 5 26-24 30
7 ДИНАМО 21 7 5 9 30-30 26
8 СУРХОН 21 7 5 9 21-27 26
9 ОЛИМПИК 21 6 6 9 19-29 24
10 ҚИЗИЛҚУМ 21 5 8 8 21-26 23
11 АНДИЖОН 21 4 10 7 28-30 22
12 БУНЁДКОР 21 5 7 9 21-34 22
13 ЛОКОМОТИВ 21 4 6 11 23-35 18
14 МЕТАЛЛУРГ 21 1 12 8 17-26 15
ТЎПУРАРлар:
Драган Черан («Пахтакор») - 13та (4та пен.)
Люпче Дориев («Сўғдиёна») - 10та (3та пен.)
Зоран Марушич («Насаф») - 9та
Анвар Ҳожимирзаев («Динамо») - 9та (3та пен.)...
Тома Табатадзе («Навбаҳор») - 9та (5та пен.)
Жоэль Кожо («Динамо») - 7та (1та пен.)
Элгужа Лобжанидзе («Қизилқум») - 7та (2та пен.)
22-тур
25 октябрь (жума)
16:00 «СУРХОН» - «ЛОКОМОТИВ»
18:15 «НАВБАҲОР» - «МЕТАЛЛУРГ»
26 октябрь (шанба)
16:00 «ҚИЗИЛҚУМ» - «ПАХТАКОР»
18:15 «АНДИЖОН» - «ОЛИМПИК»
27 октябрь (якшанба)
15:00 ОКМК - «НЕФТЧИ»
17:15 «БУНЁДКОР» - «СЎҒДИЁНА»
28 октябрь (душанба)
18:15 «ДИНАМО» - «НАСАФ»
ТУР ИҚТИБОСЛАРИ
- Бундай стадион, бундай мухлислар қаршисида ўйнаш ёқимли. Кучни 100 фоиз эмас, 150 фоиз ишлатиш талаб этилади. Февзи Давлетов («Сурхон» бош мураббийи).
- Ҳакамлар «Насаф»га ёрдам беришаётганини кўп ёзишмоқда. Лекин жорий мавсум кўплаб учрашувларни озчилик бўлиб тугатдик. Буни эса ҳеч ким ҳеч қаерда ёзмаяпти. Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи).
- Иккинчи бўлимда ўйинни ташлаб юбордик. Ҳаракатлар ўхшамаганини айтишим қийин, шунчаки, умуман ўйнамадик. Александр Крестинин («Локомотив» бош мураббийи).
- Биринчи бўлиб гол урмаслигимиз керак экан, бу «трагедия»га айланмоқда. Рақиб голидан кейин эса ўйинга қайтмоқдамиз. Сергей Лушан («Навбаҳор» бош мураббийи).
КОМИССАР ОЛИБ КЕТИЛГАНИ САБАБ...
«Локомотив» - «Бунёдкор» ўйинининг иккинчи бўлими 30 дақиқалик кечикиш билан бошланди. Маълум бўлишича, бунга учрашув комиссари ва тартибни сақлаш ходимлари ўртасида низо келиб чиққани ва у ИИБ бўлимига олиб кетилгани сабаб бўлган. ПФЛ воқелик юзасидан дарҳол расмий ахборот ҳам берди. «Локомотив» — «Бунёдкор» учрашувининг иккинчи бўлими белгиланган вақтдан 32 дақиқа кеч бошланди. Сабаб - ўйин учун жавобгар бўлган Лига комиссарининг телефони Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб қўйилган ва унинг ўзи ички ишлар бўлимига олиб кетилган. Маълум бўлишича, «Бунёдкор» расмийси ҳамда ИИБ ходими ўртасида баҳсли вазият юзага келган. Оқибатда туман ички ишлар бўлими бошлиғининг оғзаки кўрсатмасига кўра, Суперлига ўйинида фаолият олиб бораётган VAR машинаси ҳамда учрашув расмийларига қарашли автомашиналарни стадион автотураргоҳидан олиб чиқиш учун эвакуатор жалб этилган. Шундан кейин Лига комиссари бундай ҳолатда учрашувни давом эттириб бўлмаслигини тушунтиришга уринган вақтида унинг телефони олиб қўйилиб, гўёки ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларини бажармагани рўкач қилиниб, у стадиондан олиб чиқилган. Ассоциация ҳамда Лига раҳбариятининг саъй-ҳаракати эвазига комиссар стадионга қайтарилган. Энди Лига комиссар билдиргиси асосида мазкур ишни ўрганиб чиқади. Шунингдек, «Дўстлик» стадиони, «Локомотив» ва «Бунёдкор» расмийлари ҳам бу борада ўз позицияларини тақдим этишади. Шундан сўнг Лига ички ишлар органи ходимларига ҳуқуқий баҳо берилишини сўраб, юқори турувчи ташкилотга мурожаат киритади», - дейилади ПФЛ баёнотида.
Айтиш керак, ушбу воқеа туфайли «Металлург» - «Андижон» ўйини ҳам соат 17:15да эмас, 30 дақиқалик кечикиш билан бошланди. 25 август куни айнан «Дўстлик» стадионида ўтган «Локомотив» - «Қизилқум» ўйинида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилганди.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789