Холанд қамалиши мумкин
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
«Пахтакор» ва «Локомотив» ўртасидаги «Тошкент дербиси»да «шерлар» 2та гол фарқи билан устун келишди.
Шу билан «темирйўлчилар»нинг ғалабасиз сериялари 9та ўйинга етди ва жамоанинг аҳволи янада таранглашди. «Локо» Суперлигада охирги марта 3 август куни Тошкентда «Қизилқум»ни ягона гол эвазига енгганди. «Пахтакор» эса ғалаба эвазига пешқадам - «Насаф»га максимал даражада яқинлашди. Чунончи, Рўзиқул Бердиев жамоаси ўз майдонида «Бунёдкор»ни енголмади - 1:1. Аслида «аждарлар» 90}10-дақиқада 3 очкони ўз томонларига оғдиришга жуда яқин келишди. Бироқ аввалига Матеус Лима Круз зарбасидан кейин Музаффар Олимжонов дарвозага кириб кетаётган тўпни қўли билан қайтариб, аниқ голни йўққа чиқарди ва «қизил» олди. Кейин «Насаф»нинг ишонгани - Марко Станоевич дарвозабон Суҳроб Султонов билан «дуэл»да устун келолмади. Хуллас, уругвайлик Луис Суареснинг ЖЧ-2010да кўрсатган «ҳунар»ини такрорлаган Олимжонов ва Султонов «Насаф»ни ғалабадан мосуво этишди.
«Навбаҳор» эса Наманганда «Олимпик» билан ўйинда мағлубиятдан зўрға қутулиб қолди - 1:1. Бунда Самвел Бабаян ва наманганлик мухлислар жонига Жамшид Искандеровнинг жарима нуқтасидан йўллаган суперзарбаси оро бўлди. Оддий айтганда, 23-турнинг иккинчи куни қайд этилгани икки 1:1 фақат «Пахтакор» фойдасига ишлади. Хуллас, чемпионлик пойгасида ҳали ҳаммаси очиқ ва мавҳум. Айтганча, «Қизилқум»ни 2:0 ҳисобида доғда қолдирган «Сурхон» Суперлигада қолиш вазифасини деярли ҳал қилган бўлса, «Металлург» - «Нефтчи» ўйини натижаси (1:0) моҳиятан катта аҳамият касб этгани йўқ.
«ПАХТАКОР» — «ЛОКОМОТИВ» - 2:0 (2:0)
24 октябрь. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 311 томошабин.
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев, Тўрабек Суюнов.
VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов.
VAR ассистенти: Алишер Усмонов.
Голлар: Аббос Файзуллаев (26), Драган Черан (38).
«Пахтакор»: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев, Драган Черан, Достон Ҳамдамов, Сардор Собирхўжаев, Фаррух Сайфиев, Аббос
Файзуллаев (Икром Алибоев, 72), Достон Турсунов, Шаҳзод Азмиддинов.
«Локомотив»: Абдумавлон Абдужалилов, Ислом Қобилов, Алишер Салимов (Шерзод Комилов, 46), Санжар Қодирқулов, Жероме Этаме, Жалолиддин Жумаев, Ғуломҳайдар
Ғуломов (Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 46), Манучеҳр Сафаров, Мўмин Мелиев (Али Абдураҳмонов, 62), Ислом Рашидхонов (Жавоҳир Абдуалимов, 62), Маъруф Жумаев (Анвар Алижонов, 73).
Огоҳлантиришлар: Одил Ҳамробеков (69), Достон Турсунов (83), Икром Алибоев (88) — Алишер Салимов (40), Ислом Рашидхонов (56), Анвар Алижонов (58), Этаме Жероме (88).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Аббос
Файзуллаев («Пахтакор»).
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.
Денис Коростиченко («Локомотив» бош мураббийи): - «Пахтакор»ни ғалаба билан табриклайман. Рақибда мотивация етарли эди, таркибидаги юқори савияли футболчилар натижага таъсир кўрсата олишди. Аслида ўйин томонлама чакки кўринмадик, вазиятлар яратдик. Фақат рақиб вазиятлардан фойдаланди, «Локомотив»да акси кузатилди. Ўйинни ҳали яна таҳлил қиламиз.
Ислом Қобилов ўйини? Албатта, хатолар бор. Марказий ҳимоя шундай жойки, имкон қадар камроқ хато қилиш керак. Ислом ҳозир асосий ҳимоячимиз. Машғулотларда кузатамиз. Айни пайт бизда унинг даражасидаги ўринбосар футболчи йўқ. Футболда ҳаммаси бир-бирига боғлиқ. Хато бир футболчига боғлиқ эмас. Хатога олиб келган жараённи кўриш керак. Ҳаммаси ҳужумчилар ёки ярим ҳимоячилардан бошланиши мумкин. Жеромни бу йил «Янгиер»дан олдик. Суперлигада биринчи марта ўйнамоқда. Салоҳияти бор, кучли томонлари етарли. Фақат вазиятлардан фойдаланолмаяпти. Африкалик футболчиларнинг кўпчилигида шундай. «Локомотив»ни Суперлигада олиб қолишга қанчалик ишонмоқдамиз? Катта ишонч билан гапириш ярамайди. Олдинда чемпионлик учун курашаётган ва ОФК кубогида ўйнаган жамоаларга қарши ўйинлар кутяпти. Ҳар бирида ғалаба учун майдонга тушамиз. Вазифамиз - клубни Суперлигада олиб қолиш.
Мавсум давомида Игорь Чикризов ва Али Абдураҳмоновдан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Али асосий таркибга тайёр эмасди. Қайсидир жойда ёмон кўринмади. Ёш футболчида ўтиш даври бўлади. Алига ўринбосарлар таркибида кўпроқ ўйин амалиёти бердик. Голлар ура бошлади, ўйинига қўшди. Бугун ҳақиқатдан ҳам, ўзини кўрсатди. У яна ўсади.
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Ҳақли равишда ғалаба қозондик, менимча. Лекин икки хил бўлим гувоҳига айландик. Биринчисида фаоллик ва самарадорлик кузатилди. Танаффусдан кейин эса онгли равишда ташаббусни рақибга бердик. Ҳа, рақиб биринчи бўлимда ҳам бир қатор ярим вазиятлар яратди, бир бора бирга-бир ҳолатга чиқди. Иккинчи бўлимда рақиб яна 1-2та вазият яратди. Ўзи мавсум охирида натижа биринчи ўринга чиқади ва бугун унга эришдик. Жамоанинг жисмоний ҳолати яхши даражада. Натижа масаласида босим бўлиши мумкин. Чунки хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Турнир жадвалидан келиб чиқиб, рақибга аутсайдер сифатида қараш керак эмас. 90 дақиқа давомида прессинг уюштириш имконсиз, бундай жамоа йўқ ва бўлмайди ҳам. Йигитлар айтганимизни бажаришди. Бизда ўз тактикаларимиз, ишланмаларимиз бор, қисқа вақт ичида янги нарсани ўргатиб бўлмайди. Об-ҳавони ҳам инобатга олиш керак. Футболчилар 90 дақиқа давомида катта ҳажмда иш бажаришади, лекин бу кўпчиликка кўринмайди. Асосийси, мураббий кўрсатмалари. Замонавий футбол талаби - нимага келишсак, майдонда шуни бажаришимиз лозим. «Локо»нинг «Навбаҳор»дан очко олиши? Келаси тур келаверсин, кўрамиз. Ҳозир «Локо»нинг аҳволи яхши эмас, жамоанинг катта куч билан олдинга ташланиши кутилган ҳол. «Локо»нинг «Навбаҳор» билан ҳам бугунгидек зўр ўйнашига ишонаман. «Пахтакор» эса аутсайдерми ёки фаворит - фарқи йўқ, исталган рақибни енгиши керак. Сариқ ва қизил карточкаларнинг ҳам критериялари бор. Курашда, қўполликда «сариқ« олиш мумкин, шунингдек, спортга хос бўлмаган ҳаракат учун ҳам. Футболчилар буларни яхши билишади. Биласизми, тартиб-интизомнинг бузилиши маҳоратга ҳам таъсир ўтказади. Агарда рақиб таркибида 10 нафар юлдуз ўйнасаю, менинг ўртамиёна жамоамдаги тартиб яхшироқ бўлса, уни мағлуб этиш мумкин. Майдонда тартиб йўқми, демак, бу - анархия. Икром Алибоевнинг футболни соғингани кўриниб турибди. Ўша вазиятда у қўполлик ишлатмагандек кўринди ва шу сабаб жаҳли чиқиб кетди. Бошқа вазиятда унинг агрессиясини кўрганим йўқ. Дарвозабон айнан жамоани қутқариш учун майдонга тушади. Суюнов яккама-якка вазиятда голдан сақлаб қолди ва яна жарима зарбасини тўсди. Қисқаси, ўз даражасида ўйнади, асосийси - шу.
«СУРХОН» — «ҚИЗИЛҚУМ» - 2:0 (0:0)
24 октябрь. Олмалиқ ОКМК спорт мажмуаси. 351 томошабин.
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Ришат Нугманов, Александр Сидоров, Алишер Тўхтасинов.
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев.
VAR ассистенти: Руслан Серазитдинов.
Голлар: Рубен Санчес (61-пен.), Улуғбек
Абдуллаев (62).
«Сурхон»: Азиз Исоқов, Бобур Акбаров, Жавоҳир Соҳибов (Жаҳонгир Аҳмадов, 80), Серхио Родригес, Ислом Тошпўлатов, Мурод Бобожонов (Абдулазиз Юсупов, 90), Рубен Санчес, Иқбол Маликжонов (Луис Мигель, 46), Улуғбек Абдуллаев, Беҳруз Шайдулов, Камрон Саидазимов.
«Қизилқум»: Жавоҳир Илёсов, Санжар Шоаҳмедов, Александр Станисавлевич, Файзулла Қамбаров, Салим Мустафоев (Орифхўжа Абдухолиқов, 69), Азиз Усмонов, Шуҳрат Муҳаммадиев (Шерали Жўраев, 49), Олег Зотеев, Пауль Комолафе, Олег Толмасов, Артём Дмитриев (Илҳом Кенжаев, 69).
Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Соҳибов (55), Жаҳонгир Аҳмадов (90}1), Абдулазиз Юсупов (90}4) — Санжар Шоаҳмедов (60).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Улуғбек Абдуллаев («Сурхон»).
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Никола Лазаревич («Қизилқум» бош мураббийи): - Аввало, рақиб футболчиларини ғалаба билан табриклайман. Афсуски, бугун «Сурхон»га ўйинни бой бердик. Катта раҳмат.
Мигель Альварес («Сурхон» бош мураббийи): - Ўйлайманки, жуда яхши ўйин кўрсатдик. Рақибни етарлича ўрганиб чиққандик. «Қизилқум»да тажрибали мураббий ишлаяпти. Клубда ижобий натижа учун ҳамма бирдек ҳаракат қиляпти. Биз шунчаки, ўйинимизни ўзгартиришга уриниб кўрдик. Мана, натижани кўряпсизлар. Шу ўринда ёмғирга қарамай, узоқ масофа босиб келган мухлисларга ҳам раҳмат.
«МЕТАЛЛУРГ» - «НЕФТЧИ» - 1:0 (1:0)
25 октябрь. Бекобод. «Металлург» стадиони. 3221 томошабин.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Андрей Цапенко, Темур Гайнуллин, Хушнуд Суюнбоев.
Гол: Бектемир Абдуманнонов (44).
«Металлург»: Александр Лобанов, Фаррух Иброҳимов, Анвар Ғофуров, Худойшукур Сатторов, Фарҳод Бекмуродов, Ихтиёр Тошпўлатов, Шаҳзод Ғофурбеков, Иброҳим Иброҳимов (Керим Палич, 79), Аброр Тошқўзиев, Бектемир Абдуманнонов (Эргаш Исмоилов, 90), Забиҳилло Ўринбоев (Шаҳзод Неъматжонов, 79).
«Нефтчи»: Акбар Тўраев, Андрей Мишенко (Муҳсин Убайдуллаев, 88), Алексей Ларин, Саламат Қутибоев (Нодир Неъматхонов, 66), Умар Адҳамзода, Лутфулла Тўраев, Мирзоҳид Ғофуров, Аброр Исмоилов, Сирожиддин Қўзиев (Суннатилла Абдуллажонов, 46), Иззатилла Абдуллаев (Шаҳзод Убайдуллаев, 87), Улуғбек Ҳошимов (Аббос Ғуломов, 46).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Бектемир Абдуманнонов («Металлург»).
Назоратчи: Игорь Нехочин.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Икки жамоа ҳам ғалаба истади. Биринчи бўлимда бироз кайфият етишмади. Танаффусда айрим ўзгаришларга қўл урдик, футболчилар билан гаплашиб олдик. Иккинчи бўлим учун йигитларга эътироз йўқ. Кураш, хоҳиш ва руҳият - биринчи бўлимда айнан шу уч нарсада оқсадик. Таркибда ротация қилолмаётганимиз учун тетиклик етишмаётгандир. Қутибоевни нега алмаштирдик. Шунчаки, ўз позициясини ёполмади. Натижада ўрнига янги кучни майдонга туширдик. Чемпионат ҳали тугамади, имкон борича кўпроқ очко олиб, турнир жадвалида ўрнимизни янада мустаҳкамлашимиз керак.
Луисма Эрнандес («Металлург» бош мураббийи): - Ҳаяжонга бой ўйин. Мақсад ғалаба эди, албатта, меҳмонлар ҳам очко олишга ҳаракат қилишди. Ўйлайманки, тўп билан ишлашдаги устунлик эвазига ғалаба қозондик. Бир ҳафта давомида олиб борилган машғулотлар самараси кўринди. Ёшлар билан ўйнаш ҳар доим натижа беради. «Нефтчи» иккинчи даврада яхши ўйнамоқда, жамоани бу билан табрикласа бўлади. Биздан ҳам бу клубга ўтган футболчилар бор, уларни чин дилдан табриклайман. Ҳозирдан жамоани навбатдаги мавсумга тайёрлаяпмиз. Кейинги мавсум янада қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Раҳбарият ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш вазифаси қўйган. Шу сабабдан ҳам ҳозирча таваккалга қўл урмаяпмиз. Навбати билан ёшларни майдонга туширяпмиз.
«НАСАФ» - «БУНЁДКОР» 1:1 (0:1)
25 октябрь. Қарши. «Марказий» стадиони.
3227 томошабин.
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Олим Абдувосилов, Шоҳнур Йўлдошев, Санжар Назаров.
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев.
VAR ассистенти: Бахтиёрхўжа Шавкатов.
Голлар: Ҳусайн Норчаев (47) - Жасур
Ҳакимов (23).
Фойдаланилмаган пенальти: Марко
Станоевич (90}10, Н.).
«Насаф»: Умид Эргашев, Алибек Давронов, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев, Шароф Муҳитдинов (Шерзод Насруллаев, 66), Дилшод Саитов, Ҳусайн Норчаев (Баҳром Абдураҳимов, 66), Матеус Лима Круз, Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров (Зафармурод Абдураҳматов, 84), Марко Станоевич.
«Бунёдкор»: Суҳроб Султонов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Даврон Эргашев, Жасур Ёқубов, Францис Нарх (Суҳроб Иззатов, 87),
Жасур Ҳакимов, Павел Могилевец (Абдуллоҳ Омоналиев, 60), Усмонали Исмоналиев (Умид Султонов, 73), Музаффар Олимжонов, Умарали Раҳмоналиев, Жаҳонгир Ўрозов.
Огоҳлантиришлар: Ҳусниддин Алиқулов (52) - Жаҳонгир Ўрозов (6), Маҳмуд Маҳамаджонов (31), Абдуллоҳ Омоналиев (61), Жасур Ҳакимов (83), Даврон Эргашев (85).
Четлатиш: Музаффар Олимжонов (90}7, Б.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Суҳроб Султонов («Бунёдкор»).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Жамшид Имомов.
Иван Бошкович («Бунёдкор» бош мураббийи): - Биринчи ўринда, ҳар икки жамоа футболчиларини яхши ўйин билан табриклайман. Рақибда вазиятлар кўп бўлди, лекин фойдаланолмади. Шогирдларим кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Улар «Насаф»нинг индивидуал жиҳатдан кучли ижрочиларини вақтида ёпишди. «Насаф»га чемпионликни тилайман. Ўйиндаги ҳиссиётларни эса унутамиз. Профессионаллик йўқолмаслиги керак. «Насаф» доим яхши даражани ушлаб туради. Ёш футболчилар етишиб чиқяпти. Академия яхши йўлга қўйилган. Менимча, чемпионликни қўлга киритадиган палла келди. Тўпни қўл билан қайтариш? Футболчи жамоаси ютқазмаслиги учун ҳамма нарсани қилди. «Бунёдкор» учун мавсум жуда қийин кечди. Жамоа ўз ўрнини янада мустаҳкамлаши ва Про лигага тушиб кетмаслиги керак. Олдимга қўйилган вазифа ҳам шундай. Қолган 3та ўйинда максимал очко тўплашимиз зарур. Кейинги мавсум ҳақида яна гаплашамиз. Асосий жамоада қоламанми ёки академияда, буни билмадим. Чемпионлик масаласи мавсум охиригача очиқ қолса керак. Чунки жамоалар даражаси тенглашган. Тўғриси, менга «Насаф» ўйини ёқади - тўп назорати, тезкор ҳужумлар ва ҳоказо. «Насаф»га кубокни ҳам ютишни тилайман. Аммо «Навбаҳор» ҳам кучли. Бундай учрашувларда кичик элемент ҳам кўп нарсани ҳал қилади.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Жуда аламли ўйин. Кўплаб вазиятларга эга бўла туриб, гол уролмаслик... Ўзи охирги ўйинларда биринчи бўлимни суст ўтказяпмиз. АГМК ва «Қизилқум»га қарши баҳсларда ҳам шу холат кузатилганди. «Бунёдкор» чуқур ҳимояланиб, қарши ҳужумларда фаоллик кўрсатишга интилди. Ҳа, 2 очко йўқотдик, лекин ҳали ҳаммаси ўз қўлимизда. Чемпионлик осонликча берилмайди. Бу йўлда баъзан юрак хасталанади, баъзида асаб кетади. Имконият яхши ва охиригача курашиш лозим. Бизда пенальтини кўпроқ Норчаев амалга ошираётганди. Сўнгги дақиқаларда у йўқ эди ва Марко масъулиятни зиммасига олди. Гол уролмагани учун уни айблаш тўғри эмас. Кубок финалида очиқ футбол кўрамизми? Бу жамоаларнинг ўйинга қандай ҳолатда етиб келишига боғлиқ. ҳал қилувчи баҳсда ҳар доим натижа биринчи ўринга чиқади.
«НАВБАҲОР» - «ОЛИМПИК» - 1:1 (0:1)
25 октябрь. Наманган. «Марказий» стадиони. 8424 томошабин.
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Бектурсин Канназаров, Жалгасбай Сарсенов, Комил Расулов.
VAR ҳаками: Раҳим Каримов.
VAR ассистенти: Зиёдулло Абдураҳмонов.
Голлар: Жамшид Искандеров (86) - Муҳаммадқодир Ҳамроалиев (42).
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Боян Цигер, Рустам Ашурматов, Жамшид Искандеров, Жамшид Болтабоев, Диёр Туропов (Дониёр Абдуманнопов, 61), Нурилло Тўхтасинов (Азим Аҳмедов, 61), Игорь Голбан, Йован Жокич, Станислав Андреев (Асад Жўрабоев, 82), Зоран Марушич.
«Олимпик»: Ҳамидулло Абдунабиев, Саидазамат Мирсаидов, Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, Беҳзод Шамсиев, Руслан Жиянов ( Муҳаммадали Ғиёсов, 90), Отабек Жўрақўзиев (Темур Мамасиддиқов, 36), Достон Турсунов (Жалолиддин Содиқов, 63), Муҳаммадазиз Иброҳимов (Шаҳзод Тоиров, 63), Пўлатхўжа Холдорхонов, Абдурауф Бўриев, Алишер Одилов (Абубакрризо Турдиалиев, 63).
Огоҳлантиришлар: Станислав Андреев (27), Азим Аҳмедов (71) - Пўлатхўжа Холдорхонов (48), Муҳаммадазиз Иброҳимов (55), Саидазамат Мирсаидов (78), Муҳаммадқодир Ҳамроалиев (85), Шаҳзод Тоиров (90}3).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси:
Муҳаммадқодир Ҳамроалиев («Олимпик»).
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Албатта, ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Наманганда ўйнаш осон эмаслигини биламиз. Муҳими, йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишгани йўқ. Афсуски, ўйин охирида гол қўйиб юбордик. Менимча, ғалабага ҳақли эдик. Жарима зарбаси бўйича савол бор, «жонли девор» ҳам 11 метрга сурилди. Майли, асосийси, йигитлар мухлислар қаршисида тажриба тўплашди. Албатта, «Олимпик» лойиҳасини ташкил этганда, аниқ мақсадни кўзлаганмиз. Бу ўзини оқлаяпти. Йигитлар ўтган давр мобайнида анча ўсишди. Бу терма жамоа бош мураббийи сифатида мен учун яхши. Чунки тайёр жамоа бор. Майдонда катта-кичик деган тушунча йўқ. Ёшларда ҳам рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда, фикр билдириш ҳуқуқи бор. Камчиликлар кузатилса, албатта, тушунтирамиз.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Ўйин яхши бўлди. Устунлик билан тўп сурдик, вазиятлар яратдик. Фақат фойдаланолмаслик ғалаба қозонишимизга халал бермоқда. Йигитлар ҳаракат қилишмоқда, вазиятлар яратишмоқда. Футболда энг қийин ишлардан иккиси - вазият яратиш ва гол уриш. Биринчисини яхши уддалаяпмиз, аммо гол уришга келганда... Бу борада катта муаммоларимиз бор. Биринчи бўлимнинг ўзи 2:0 ёки 3:0 ҳисобида тугаши керак эди, аммо тўп ҳеч қанақасига дарвозага киришни истамади. Ўйлашимча, аллақачон турнир жадвалида рабоқатчилардан катта фарқ билан ўзиб кетишимиз керак эди. Афсуски, бундай бўлмади. Қайтараман, жамоам жароҳатлар ва чарчоққа қарамай, сифатли футбол кўрсатмоқда. Айниқса, етакчилар барқарорлар. Яна нима дейиш мумкин, чемпионатда 3та ўйин қолди ва кубок финали. Мухлисларни хурсанд қилиш учун боримизни берамиз. Нимадир ютиш учун ғалаба керак. Бор эътиборни шу 4та ўйинга қаратамиз.
26 октябрь
«ҚЎҚОН-1912» - «СЎҒДИЁНА»
АГМК - «ДИНАМО»
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
(СЕШАНБА КУНГИ ҲОЛАТ)
1 Насаф 23 12 10 1 36-13 46
2 Пахтакор 23 12 9 2 37-18 45
3 Навбаҳор 23 12 8 3 27-14 44
4 АГМК 22 10 5 7 30-19 35
5 ҚизилҚум 23 11 2 10 31-28 35
6 СўҒдиёна 22 9 6 7 27-23 33
7 Металлург 23 8 8 7 17-21 32
8 Олимпик 23 5 14 4 27-21 29
9 Бунёдкор 23 7 7 9 26-34 28
10 Нефтчи 23 6 8 9 26-29 26
11 Сурхон 23 7 5 11 23-35 26
12 Локомотив 23 5 5 13 17-31 20
13 ҚўҚон-1912 22 3 9 10 18-33 18
14 Динамо 22 1 6 15 18-41 9
ТЎПУРАРлар :
Драган Черан («Пахтакор») - 15та (2та пен.)
Темурхўжа Абдухолиқов («Қизилқум») - 11та (2та пен.)
Ҳусайн Норчаев («Насаф») - 9та (2та пен.)
Зоран Марушич («Навбаҳор») - 8та...
24-тур
2 ноябрь (чоршанба)
«НЕФТЧИ» - АГМК
«ҚИЗИЛҚУМ» - «ҚЎҚОН-1912»
«ПАХТАКОР» - «СЎҒДИЁНА»
«ОЛИМПИК» - «МЕТАЛЛУРГ»
3 ноябрь (пайшанба)
18:30 «НАСАФ» - «ДИНАМО»
18:30 «БУНЁДКОР» - «СУРХОН»
18:30 «ЛОКОМОТИВ» - «НАВБАҲОР»
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
Лиссабоннинг "Спортинг" клуби вингери Максимилиано Араухо "Манчестер Сити" қизиқишлари доирасида. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789