"Лион" ярим ҳимоячиси терма жамоасини ўзгартириши мумкин
Франциянинг “Лион” клуби ярим ҳимоячиси Раян Черки терма жамоасини ўзгартириши мумкин, деб хабар бермоқда Football Italia.
Суперлигада «жон» сақлаш учун курашаётган «Локомотив» ўз майдонида «Олимпик»ни ютиб туриб, иккинчи бўлимдаги икки пенальтидан сўнг навбатдаги мағлубиятни тан олди.
Клуб раҳбарияти шундан сўнг бош мураббий Сервер Жепаров истеъфога чиқарилганини маълум қилди. Энди «ҳаёт-мамот» жангига тенг қолган 4та учрашув («Пахтакор», «Навбаҳор», «Сўғдиёна» ва «Металлург»га қарши)да «темирйўлчилар»ни тажрибали Мирко Йеличич бошқаради. Шунингдек, мутлақ аутсайдер - «Динамо» кучлилар қаторида қолишдан умид узди, ҳисоб. Самарқандликлар бу сафар ўз майдонларида «Металлург»га бас келолмадилар - 0:1. «Сурхон» аксинча, Жиззахда ягона гол эвазига 3 очко олиб, турнир жадвалида «Локомотив»дан ўтиб кетди, қолаверса, «қора чизиқ»дан бир мунча узоқлашди.
Чемпионлик учун курашаётган жамоаларга келсак, «Навбаҳор» Фарғонада қайта очилган «Истиқлол» аренасида тезкор гол қўйиб юборган бўлсада, кейинчалик вазиятни ўнглаб, ортга 3 очко билан қайтди ва сешанба ҳолатига турнир жадвали пешқадамига айланди. «Пахтакор» ҳам сешанба кунги ўйин натижасига кўра, «Насаф»дан олдинга ўтди - «шерлар» Суперлигада «илиниб» турган «Қўқон-1912»дан аввалига гол қабул қилиб олиб, кейин 5та уришди. Тўғри, водийликлар танаффусга 2:2 ҳисобида чиқиб кетишди. Иккинчи 45 дақиқаликда эса Максим Шацких жамоаси якуний натижани 5:2га айлантирди. Бу учрашувда Драган Черанни «покер» қайд этиб тўпурарлар пойгасида пешқадамликни ўз қўлига олганини ҳам алоҳида таъкидлаш ўринли.
«ЛОКОМОТИВ» — «ОЛИМПИК» - 1:2 (1:0)
17 октябрь. Тошкент. «Локомотив» стадиони. 860 томошабин.
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Ҳусан Музаффаров.
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев.
VAR ассистенти: Александр Сидоров.
Голлар: Жероме Этаме (4) - Отабек Жўрақўзиев (64-пен.), Темур Мамасиддиқов (75-пен.).
«Локомотив»: Абдумавлон Абдужалилов, Ислом Қобилов, Дилшод Комилов, Хуршид Мухторов (Анвар Алижонов, 90), Жероме Этаме, Жалолиддин Жумабоев, Ғуломҳайдар
Ғуломов, Манучеҳр Сафаров (Алишер Салимов, 82), Ислом Рашидхонов (Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 67), Иван Нагаев (Мўмин Мелиев, 46), Маъруф Жумаев (Жавоҳир Алижонов, 67).
«Олимпик»: Шукрон Йўлдошев, Саидазамат Мирсаидов, Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, Беҳзод Шамсиев, Руслан Жиянов, Отабек Жўрақўзиев (Фаррух Мухторов, 87), Достон Турсунов (Жалолиддин Содиқов, 65), Пўлатхўжа Холдорхонов (Муҳаммадали Ғиёсов, 80), Абдурауф Бўриев, Алишер Одилов (Темур Мамасиддиқов, 46), Абубакр Турдиалиев (Муҳаммадазиз Иброҳимов, 46).
Огоҳлантиришлар: Ғуломҳайдар Ғуломов (50), Хуршид Мухторов (86) — Фаррух Мухторов (90}3).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Муҳаммадқодир Ҳамроалиев («Олимпик»).
Назоратчи: Андрей Клепиков.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз, албатта. Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. «Локомотив»нинг ҳозирги вазиятидан келиб чиқиб, борини беришини кутгандик. Биринчи бўлим нисбатан оғир кечди. Қолаверса, тезкор гол қўйиб юбордик. Бу жамоамиз учун касалликдай бўлиб қолди, яъни дастлаб рақибга гол уриш имконини бериб, кейин вазиятни ўнглаяпмиз. Иккинчи бўлимда эса нисбатан хатосиз ўйин намойиш этдик. «Локомотив» ҳимоявий - 5-4-1 схемасида ҳаракатланди. Бунда рақиб мудофаасини ёриб ўтишга қийналдик ва хатоларга йўл қўйдик. Тезкор голдан сўнг рақиб буткул ҳимояга ўтиб, ўз имкониятини кутди. Танаффусда ўзгаришларга қўл урдим, йигитларга керакли кўрсатмалар бердим. Шогирдларим қанча кучли бўлсалар, шунча яхши. Агар қўл остимда бўлишса, уларнинг имкониятларини баҳолай оламан. Кучлироқ жамоаларда эса доимий ўйнашлари кафолатланмаган. Мен учун уларнинг жамоада қолишлари яхши, чунки Осиё кубоги ва Олимпиадага тайёргарлик кўряпмиз. Менимча, йигитларда толиқиш йўқ. Четдан қараганда, бошқа жамоалар биздан кўпроқ чарчагандек. Албатта, машғулотларда юкламалар берилади, чунки шу орқали ривожланиш бўлади. Захирада ҳам йигитлар етарли.
Ҳа, «Локомотив»га бефарқ эмасман, уни яхши кўраман. Жамоа стадионида ўзимни уйдагидек ҳис қиламан. Клубнинг ҳозирги ҳолатидан хавотирдаман. Лекин «темирйўлчилар» охиригача курашишлари керак. Бундай жамоани Суперлигада кўрмаслик ғалати бўлади. Ўйлайманки, «Локо»да ҳамон имконият бор. Ҳар бир рақибдан очко олса бўлади. Жамоага омад, Суперлигада қолиши тарафдориман.
Сервер Жепаров («Локомотив» бош мураббийи): - Бундай ўйинда енгилиш аламли. Ахир 1:0 ҳисобида олдинда бордик, биринчи бўлимда чиройли ўйин кўрсатдик, яхши вазиятлар яратдик... Икки голимиз ҳисобланмади, айрим сабабларга кўра, VAR ишламади. VAR бўлганида, балки ўша голлар ҳисобга олинармиди...? Шунда ҳисобни йириклаштириб, ўйинни эртароқ ҳал қилишимиз, иккинчи бўлим бошқача кечиши мумкин эди. Йигитлар танаффусгача барчасини тўғри бажаришди, режамиз тўлиқ ишлади. Ўзи иккинчи бўлимда йигитларнинг жисмоний ҳолатидан қўрққандим. Ҳозир ҳолат унча яхши эмас. Биз учун ўйинларнинг иккинчи бўлими жуда оғир кечяпти. Йигитларнинг жисмоний ҳолати яхши бўлганида, иккинчи бўлим ҳам бошқача кечармиди...? Чарчоқ ортидан яна панд едик, тўпга етолмаяпмиз, тешиклар очилиб қоляпти. Пенальтилар билан боғлиқ вазиятларга қаранг, барчаси чарчоқдан. Ундан ташқари, футболчиларнинг руҳий ҳолати ҳам яхши эмас. Уларда «ютиш керак, ютиш керак» қабилида босим бор. Биринчи навбатда, йигитларни руҳан ва жисмонан тайёрлашим керак. Лекин футболчиларни жисмонан тайёрлашга вақт етарли эмас. Ҳозир ҳар бир очко биз учун олтинга тенг. Қўлдан келганича ҳаракат қилиб, очко тўплашга интиламиз. Кафолат бераман, йигитлар барча ўйинларда ғалаба учун ўйнашади. Жером Этаме яна 100 фоизли имкониятдан фойдаланолмади? Бу унинг ҳозирги даражасини белгилаб беради. Ҳа, у бугун чиройли гол урди. Бироқ бундан ортиғини бажаролмайди. Унда вазиятни якунлаш фоизи жуда ёмон. Агарда барча вазиятлардан гол урганида, ҳозир бу ерда ўйнамаётган бўларди. Эҳтимол, ҳужум бошлаш, хавфли вазиятлар яратиш, рақибларни алдаб ўтишда энг яхшиларидан биридир, афсуски вазиятлардан гол уриш ҳусусияти унча зўр эмас. Мавсум ўртасида селекция ишларини олиб бориш жуда қийин. Чунки кўплаб футболчиларнинг шартномаси бўлади. Ёзги трансферлар ойнаси вақти шорт-варағимиздан 5 нафар ҳужумчи ўрин олганди. Шулардан фақатгина Мўмин Мелиевни олиб келдик. Қолган футболчиларни клублари қўйиб юбормади. Хуллас, ҳозир ўзимизда бор нарсаларга эгамиз...
«ДИНАМО» — «МЕТАЛЛУРГ» - 0:1 (0:1)
17 октябрь. Самарқанд. «Динамо» стадиони. 4321 томошабин.
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Ерлан Нуржанов.
VAR ҳаками: Раҳим Каримов.
VAR ассистенти: Санжар Шоюсупов.
Гол: Бектемир Абдуманнонов (19).
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Михайло Йованович, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Жавлон Маликов (Ойбек Нурматов, 46), Жўрабек Маннонов, Бобур Мамадаминов, Эркин Бойдуллаев, Меҳриддин Мусурмонов (Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 59; Азим Мирзаев, 82), Абдужамол Исроилов (Евгений Чумак, 23), Марат Бикмаев (Саҳоб Рашидов, 46), Элгужа Григалашвили.
«Металлург»: Александр Лобанов, Керим Палич (Эргаш Исмоилов, 90Қ4), Забиҳилло Ўринбоев, Бектемир Абдуманнонов (Иброҳим Ибрагимов, 53), Аброр Тошқўзиев, Анвар
Ғофуров, Шаҳзод Ғофурбеков (Худойшукур Сатторов, 86), Ихтиёр Тошпўлатов, Фаррух Иброҳимов, Фарҳод Бекмуродов (Жасур Холтўраев, 86), Муҳаммадали Алиқулов.
Огоҳлантиришлар: Марат Бикмаев (31), Михайло Йованович (44), Эркин Бойдуллаев (55), Шоҳруҳ Абдураҳмонов (59), Ойбек Нурматов (69), Саҳоб Рашидов (70) — Фаррух Иброҳимов (6).
Четлатишлар: Шоҳруҳ Абдураҳмонов (90}1), Эркин Бойдуллаев (90}4) — Акмал Ортиқов (90}3).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жўрабек Маннонов («Динамо»).
Назоратчи: Зокир Қодиров.
Комиссар: Алишер Файзиев.
Луисма Эрнандес («Металлург» бош мураббийи): - Мураккаб ўйин. «Динамо» ўз мухлислари қаршисида ғалаба қозонишга интилди. Баъзи вазиятларда хатоларга йўл қўйдик, лекин тўпсиз ҳолатда ҳам яхши ҳаракатланиб, ғалабага эришдик. Самарқанд ўзгача шаҳар. Хорижлик бўлишимга қарамай, бу шаҳарни ёқтираман. Фикримча, «Динамо» ҳар доим Суперлигада ўйнашга лойиқ жамоа саналади. Бектемирни алмаштирганимга сабаб, ўйин шиддатли кетаётганди, уни келгуси баҳслар учун асрашга қарор қилдим. Захирада ҳам яхши ўйинчилар бор, уларга имконият бердик. Бугунги ғалаба бироз хотиржамлик берди. Энди келаси ўйинларда ротацияга ҳам қўл урамиз.
Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи): - Ўйин ҳақида айтиладиган ҳар қандай фикр мағлубиятга баҳона излашдек туюлиши мумкин. Ўзи нима дейишим керак? Ёмон ўйнадик. Бунинг учун мухлислардан узр сўрайман. Бугун ихтиёримиздаги бор футболчилар ва имкониятлардан фойдаландик. 6 нафар футболчимиз ёш, яна 3 нафари бетоб бўлишига қарамай, майдонга тушди. Қолаверса, Бойдуллаев ва Абдураҳмонов кейинги ўйинни четлатиш туфайли қўйиб юборишади. Уларнинг ўрнини ҳам ёш футболчилар билан тўлдиришга мажбурмиз. Таркибда жароҳатланганлар кўп, уларни ҳам туширишдан ўзга чорамиз йўқ. Маҳмудҳожиев ўйинга киришиб кетолмади. Шунинг учун уни эрта алмаштирдик. Таркибни кучайтириш учун етарли захира имконияти йўқ. Ўйинда қандайдир ўзгаришлар қилишга уриняпмиз, аммо бунинг иложи топилмаяпти.
«НЕФТЧИ» — «НАВБАҲОР» - 1:2 (1:1)
18 октябрь. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 10206 томошабин.
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Рустам Чориев.
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров.
VAR ассистенти: Андрей Цапенко.
Голлар: Фозил Мусаев (4) -
Жамшид Искандеров (29), Зоран Марушич (64).
«Нефтчи»: Евгений Конюхов, Андрей Мишенко, Иззатилла Абдуллаев (Суннатилла Абдуллажонов, 81), Лутфулла Тўраев, Мирзоҳид Ғофуров, Умар Адҳамзода, Алексей Ларин, Фозил Мусаев (Абдуллоҳ Олимов, 36; Сирожиддин Қўзиев, 81), Нодир Неъматхонов, Аброр Исмоилов, Улуғбек Ҳошимов (Шаҳзод Убайдуллаев, 64).
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Боян Цигер, Рустам Ашурматов, Жамшид Искандеров, Жамшид Болтабоев, Диёр Туропов, Дониёр Абдуманнопов (Асадбек Жўрабоев, 60), Игорь Голбан, Йован Жокич, Даврон Ҳошимов (Станислав Андреев, 60), Зоран Марушич.
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жамшид Искандеров («Навбаҳор»).
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Аввало, мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Улар ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай, стадионга келиб, жамоани чинакамига қўллаб-қувватлашди ва бугун ғалабага лойиқ эдилар. 1995 йили «Навбаҳор»да биринчи марта иш бошлаганимдаёқ «Водий дербиси» қандай ўтишини билганман. Бу учрашувга нечоғли тайёргарлик кўриш зарурлигидан ҳам хабардорман. Турнир жадвалидаги ҳолатимиз, об-ҳаво - барчасини ҳисобга олишимиз керак эди. «Нефтчи» - яхши шаклланган жамоа. Бугун ҳам ўйинни ёмон олиб бормади, тезкор гол урди. Лекин қолган вақтда биз устунликка эришдик. Умуман олганда, йигитлар кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Олдинга қараб интилишда давом этамиз. Қолган 4та учрашувда ҳам боримизни берамиз.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Менимча, бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. «Навбаҳор» маҳорат ва тажриба эвазига ғалаба қозонди. Йигитлар ва мухлисларга миннатдорчилик билдираман. «Навбаҳор»да сифатли таркиб бор, кучли захира ўриндиғига эга. Жамоа бежиз икки фронтда бирдек кураш олиб бормаяпти.
«ПАХТАКОР» - «ҚЎҚОН-1912» - 5:2 (2:2)
18 октябрь. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 1042 томошабин.
Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ойбек Калахўжаев, Фаррух Янсупов.
Голлар: Драган Черан (35, 39, 50, 78-пен.), Сардор Собирхўжаев (59) - Жавоҳир
Сиддиқов (29), Ойбек Рустамов (45}2).
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков (Диёр Холматов, 90), Азиз Турғунбоев, Драган Черан, Достон
Ҳамдамов, Сардор Собирхўжаев (Беҳруз Асқаров, 83), Фаррух Сайфиев, Аббос Файзуллаев (Икром Алибоев, 70), Достон Турсунов, Шаҳзод Азмиддинов.
«Қўқон-1912»: Ислом Абдуллаев, Славко Лукич, Жавоҳир Сиддиқов, Шоҳназар Норбеков, Сардор Азимов (Анвар Ҳожимирзаев, 79), Ойбек Рустамов, Қувондиқ Рўзиев, Александр Мерзляков (Илҳом Ваҳобов, 46), Иван Йосович (Авазхон Маматхўжаев, 26; Дилшод Раҳматуллаев, 54), Билол Тошмирзаев
Огоҳлантиришлар: Славко Лукич (40), Илҳом Ваҳобов (57), Анвар Ҳожимирзаев (88, Қ.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Драган Черан («Пахтакор»).
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.
Даврон Файзиев («Қўқон-1912» бош мураббийи): - Икки бўлимдаги ўйин ер билан осмонча фарқ қилди. Тажрибали футболчиларимиз ёш болаларча хато қилишдики, буни қандай тушунтиришни ҳам билмайман. Биринчи бўлимда режаларимиз амалга ошди. «Пахтакор»дек жамоа майдонида 2та гол уриш кичик иш эмас. Фақат кейинги хатолар ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Бизда Драган Черандек футболчи йўқ. Ойбек Рустамовга Черанни қаттиқ таъқиб этишни тайинлагандик. Тажриба ўз сўзини айтди, барибир. Бундай футболчини бошқа бирор жамоада топиш қийин. Афсус, уни ҳам ёши ўтиб боряпти. Очиғи, Черандан кўра, Файзуллаев яхши ҳаракатланди. Балки Черанга муносиб ўринбосар бўлар. Иккинчи бўлимда рақибга ҳар томонлама ютқаздик. 1та ўйин учун 5та гол жуда кўп. Ҳозирги вазифамиз Суперлигада қолиш. Бунга куч топамиз, қолган 4та ўйинда керакли натижа учун ҳаракат қиламиз. Мухлисларга ҳурматим баланд. Тўғри, бир-икки жўр бўлиб бақиришди - «аут». Агар айб мураббийда бўлса, кетишим жамоа тақдирини ўзгартирса, унда тайёрман. Жамоам ўйнаяпти, югуряпти, вазиятлар яратяпти, уяладиган жойим йўқ. Фаолиятимга назар ташласам, ҳамма жойда оғир вазиятда ишлаганман. Бундан уялмайман. Курашаман, йиқилсам, яна туриб курашаман. Балки келажакда барча шароитларга эга жамоа насиб этар. Ҳозирча Қўқонда бор имкониятдан максимал фойдаланишга уриняпман.
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Биринчи бўлимда етарлича вазият яратдик, бироқ рақиб икки зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Хатолар бор, албатта. Ҳар бир жамоа адашади. Иккинчи бўлимда тезлик қўшсак, барчаси жойида бўлишини сезиб тургандик. Янада кескинроқ ўйнай бошладик ва буни натижада ҳам акс эттирдик. Имконият? Олдинда 4та учрашув қолди. ҳар доим ўз ўйинимизни ўйлаймиз. Қолганини мавсум тугагач, кўрамиз. Ўзбек футболида қандай камчиликларни кўрдим? Сифатли майдонлар етишмаяпти. Болаларимиз, ёшларимиз учун ҳам сифатли майдонларга эга бўлишимиз керак. Шудгорда шуғулланган футболчидан чиройли ўйин талаб қилиб бўлмайди. Бундай шароитда рақиб эмас, дейлик, майдон ва тўп билан курашишга тўғри келади. Бизнинг иқлимда майдонлар идеал бўлиши керак. Чунки йилнинг 10 ойида қуёш чарақлаб туради. Балки пул сабабми ёки яхши агрономлар етишмаяпти - билмадим. Айрим жамоалар оддий футбол кўрсатмоқда. Агар майдон талабга жавоб бермаса, қандай комбинацион футбол кўрсатиш мумкин? Март ойида катта мусобақага мезбонлик қиламиз. Майдонларимиз қандай ҳолатда? «Бунёдкор»да таъмирлаш ишлари боряпти, «Жар» янгидек ҳали. «Пахтакор» стадиони бор, тамом.
Фақат ўз йиғинларимизни режалаштирамиз. ФИФА кунлари бор. Терма жамоаларга футболчиларимиз чақириладилар ва бундан фахрланамиз. Бироқ шундай паллалар бўляптики, жамоада 9-10 киши қоляпти ва U-19дан футболчи оляпмиз. Айрим ўйинчиларимиз Тожикистонга бориб келишди. Жароҳатдан сўнг ҳали тузалишгани йўқ. Футболчиларни қанча вақт ва қандай мусобақаларга қўйиб юбориш ҳақида регламент бор. Терма жамоа - бу терма жамоа. Йигитлар қандай қайтишади, билмаймиз. Кўрамиз ва ўйлайманки, ўзаро тил топишамиз.
«СЎҒДИЁНА» - «СУРХОН» - 0:1 (0:1)
18 октябрь. Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони. 1141 томошабин.
Ҳакамлар: Раҳим Каримов, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Сардор Исматуллаев.
VAR ҳаками: Наим Қосимов.
VAR ассистенти: Авазбек Абдуллаев.
Гол: Камрон Саидазимов (6).
«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Сардор Қулматов (Аюбхон Нўъмонов, 77), Искандар Шайқулов (Даниэль Насриддинов, 61), Шаҳбоз Жўрабеков, Шавкат Саломов (Хислат Халилов, 46), Шоҳруз Норхонов, Ҳусниддин Ғофуров (Баҳодир Насимов, 46), Жавоҳир Қаҳрамонов (Самандар Мавлонқулов, 87), Лука Чермель, Юре Обшивач, Марко Колакович.
«Сурхон»: Азиз Исоқов, 3. Бобур Акбаров, Жавоҳир Соҳибов, Серхио Родригес, Ислом Тошпўлатов, Мурод Бобожонов (Абдулазиз Юсупов, 88), Рубен Санчес, Нуриддин Ҳасанов (Иқбол Маликжонов, 71), Улуғбек Абдуллаев, Беҳруз Шайдулов, Камрон Саидазимов (Жаҳонгир Аҳмадов, 88).
Огоҳлантиришлар: Даниэль Насриддинов (75), Аюбхон Нўъмонов (81) - Жавоҳир Соҳибов (26), Нуриддин Ҳасанов (65), Рубен Санчес (79), Азиз Исоқов (85), Абдулазиз Юсупов (85).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Камрон Саидазимов («Сурхон»).
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.
Мигель Альварес («Сурхон» бош мураббийи): - Ажойиб ўйин. Узоқдан келган мухлисларимиз ва «Сўғдиёна»га раҳмат. Рақиб яхши ўйин кўрсатди. Бугунги ғалабани туғилган кунини нишонлаётган клубимиз бош менежери Ҳамиджон Актамовга бағишлаймиз. Биз таслим бўлмаймиз. Чунки ҳалии мақсадимизга эришганимиз йўқ.
Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Ўйин бошида гол қўйиб юбордик. Кейин вазиятлардан фойдаланолмадик. ОФК кубоги ярим финалидан сўнг йигитларда тикланиш жараёни қийин кечмоқда. Футболда гол урмаган жамоа ғалаба қозонолмайди. Бор гап шу.
19 октябрь
«БУНЁДКОР» - АГМК
«ҚИЗИЛҚУМ» - «НАСАФ»
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
(СЕШАНБА КУНГИ ҲОЛАТ)
1 Навбаҳор 22 12 7 3 26-13 43
2 Насаф 21 11 9 1 33-11 42
3 Пахтакор 22 11 9 2 35-18 42
4 ҚизилҚум 21 11 2 8 30-24 35
5 СўҒдиёна 22 9 6 7 27-23 33
6 АГМК 21 9 5 7 29-19 32
7 Металлург 22 7 8 7 16-21 29
8 Олимпик 22 5 13 4 26-20 28
9 Бунёдкор 21 7 6 8 25-32 27
10 Нефтчи 22 6 8 8 26-28 26
11 Сурхон 22 6 5 11 21-35 23
12 Локомотив 22 5 5 12 17-29 20
13 ҚўҚон-1912 22 3 9 10 18-33 18
14 Динамо 22 1 6 15 18-41 9
ТЎПУРАРлар :
Драган Черан («Пахтакор») - 14та (2та пен.)
Темурхўжа Абдухолиқов («Қизилқум») - 11та (2та пен.)
Зоран Марушич («Навбаҳор») - 8та
Отабек Жўрақўзиев («Олимпик») - 8та (2та пен.)...
ТУР ИҚТИБОСЛАРИ
- Жамоам ўйнаяпти, югуряпти, вазиятлар яратяпти, уяладиган жойим йўқ. Фаолиятимга назар ташласам, ҳамма жойда оғир вазиятда ишлаганман. Бундан уялмайман. Курашаман, йиқилсам, яна туриб курашаман. Даврон Файзиев («Қўқон-1912» бош мураббийи).
- Шудгорда шуғулланган футболчидан чиройли ўйин талаб қилиб бўлмайди. Бундай шароитда рақиб эмас, дейлик, майдон ва тўп билан курашишга тўғри келади. Бизнинг иқлимда майдонлар идеал бўлиши керак. Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи).
23-тур
24 октябрь (душанба)
«СУРХОН» - «ҚИЗИЛҚУМ»
«ПАХТАКОР» - «ЛОКОМОТИВ»
25 октябрь (сешанба)
«НАВБАҲОР» - «ОЛИМПИК»
«НАСАФ» - «БУНЁДКОР»
«МЕТАЛЛУРГ» - «НЕФТЧИ»
26 октябрь (чоршанба)
«ҚЎҚОН-1912» - «СЎҒДИЁНА»
АГМК - «ДИНАМО»
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Франциянинг “Лион” клуби ярим ҳимоячиси Раян Черки терма жамоасини ўзгартириши мумкин, деб хабар бермоқда Football Italia.
The Athletik Breaking нашри берган хабарга кўра, Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномани узайтиришга рози бўлганидан сўнг, Премер-лига чемпионлари энди келажакни аниқ режалаштиришлари мумкин.
“Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот Чемпионлар лигасидан ўрин олган “Реал Мадрид”га қарши ўйинни қайси футболчилар ўтказиб юборишини айтди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789