АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ЖЧ-2026 саралаши ва ОК-2023 финал босқичига қаратилган машғулотлар жараёнининг янги босқичига кўтарилган Ўзбекистон миллий жамоаси АҚШ сафарида чакки таассурот қолдиргани йўқ.
Ҳа, Сречко Катанец бошқарувидаги бош жамомиз АҚШ термасига йирик 0:3 ҳисобида ютқазиб, мексикаликлар билан баҳсда мағлубиятдан зўрға қочди - 3:3. Муҳими, ўйин сифати кўпчиликка манзур бўлди. Айниқса, «ацтеклар»ни енгишимиз ҳам ҳеч гап эмасди.
Фактлар
* Жалолиддин Машарипов сентябрь ойидаги ФИФА кунлари ўтказилган расмий ва ўртоқлик ўйинларида яккакурашларда энг кўп ғолиб чиққан футболчи бўлди. Мексикаликларга қарши баҳсда жамоамизни сардор сифатида майдонга бошлаб тушган ярим ҳимоячи (68 фоиз) 24та яккакурашда устун келиб, бу борада Чезаре Казадеи (Италия термаси ўйинларида 23 марта устунлик) ва Юстас Ласицкас (Литва термаси ўйинларида 22 марта устунлик)ни ортда қолдирди.
* Мексика - Ўзбекистон ўйинини Атлантадаги Mercedes-Benz стадионида 33817 мухлис кузатди.
* Ўзбекистон миллий жамоаси КОНКАКАФ аъзоларига қарши 4-ўйинда илк очкони олди. Вакилларимиз бунга қадар Канада (1:2), Коста-Рика (1:2) ва АҚШ (0:3) термаларига ютқазишганди.
* Сречко Катанец Ўзбекистон миллий жамоаси бошқарувидаги 22-ўйинда 3-марта дуранг қайд этди. Бунгача жамоамиз словениялик мураббий қўл остида Венесуэла (1:1) ва Россия (0:0) термалари билан баҳсларда муроса кўчасини танлаганди.
* Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий жамоаси либосида юбилей 50-ўйинини нишонлади ва гвардиячилар рўйхатида Александр Хвостунов билан тенглашди. Машарипов 50та ўйинда 11та гол урган ва 6та ассист қайд этган. У бош жамоамизда 2016 йили Ироқ термасига қарши баҳсда дебют қилганди.
* Ўткир Юсупов миллий жамоамиз дарвозасини 17-ўйинда қўриқлаб, Алексей Поляковга етиб олди (дарвозабонлар орасида 6-юқори натижа). 5-ўриндаги Александр Лобанов ҳисобида 20та ўйин бор.
* Отабек Шукуров миллий жамоа сафидаги 57-ўйинида 4-голини нишонлади. У олдинги голларини Хитой (2016 йил), Сенегал (2018) ва Саудия Арабистони (2019) термалари дарвозасига урганди.
* Азиз Турғунбоев миллий жамоадаги 22-ўйинида 2-голини урди. У бунга қадар 2022 йили Таиланд термаси билан баҳсда гол муаллифига айланган эди.
* 26 ёшли Бобур Абдухолиқов Ўзбекистон миллий жамоасидаги голлари ҳисобини очишга 9та ўйин ёхуд 353 дақиқа сарфлади.
Фикрлар
Мексика - Ўзбекистон ўйинидан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийи ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Жумладан, рақиб устози Хайме Лозано жамоамиз кам ҳужум қилиб, кўп жазолаганини таъкидлади.
Хайме Лозано (Мексика терма жамоаси бош мураббийи): - Ўйлашимча, юқори босим жамоамга акс таъсир кўрсатди. Ҳисобда ортда қолаётганимизда ўйинни тезда тикладик, аммо рақиб яхши ҳужумлар орқали қийинчилик туғдирди. Шогирдларим бундай вазиятларда тушунарсиз ҳаракатланишди. Прессинг ва ортга қайтиш устида ҳали кўп ишлашимиз керак. Айниқса, прессинг вақти ўйинни қандай бошқаришни билолмай қолдик, чунки рақиб жуда уюшқоқлик билан олдинга ўтди. Қўйиб юборилган голлар олдини олиш мумкин эди. Умуман, тўпсиз ўйнашни жиним суймайди, бундай вазиятларда кам вазият яратиб, кўп жазоланамиз...».
Сречко Катанец (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): - Ўйин яхши ўтди, эҳтимол, кўпроғига муносиб эдик. Бундай жамоаларга қарши ўйинлар - биз учун зўр тажриба. Мексика термаси жуда кучли, таркибида техник салоҳияти баланд футболчилар кўп. Биринчи бўлимда рақибнинг бир қатор асосий футболчилари захирада қолган бўлсаларда, жамоа фаол ўйнади. Шогирдларимдан хурсандман, ўйиндан кўнглим тўлди, чунки аксар футболчиларимиз клубларида етарли ўйин амалиётига эга эмаслар. Умид қиламанки, улар кейинги ой, ЖЧ саралашигача янада яхшироқ спорт формасига киришади. Йигитлар билан фахрланаман ва биз ўсишда давом этамиз.
Бобур Абдухолиқов (Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси): - Жуда оғир ўйин. Мексика термаси мунтазам ЖЧда ўйнаётган тажрибали рақиб, барибир. Ҳаммасини яхши бошладик, шукр, терма жамоада дебют голимни нишонладим. Бу эсда қоладиган воқеа, албатта. Менимча, мухлислар ўйин томошасидан яйрашди. Ахир 3:3 — жанговар дуранг.
ФИФА рейтинги
Ўзбекистон миллий жамоаси ФИФА рейтингида 1 поғона пастлади - 75-ўрин. Рўйхатнинг кучли учлигида ўзгариш йўқ - Аргентина, Франция ва Бразилия термалари. Сречко Катанец бошқарувидаги жамоамиз ОФК миқёсида ҳамон 10-поғонада.
Ўзбекистон термаси вакиллари аллақачон ўз клублари ихтиёрига қайтишди. Ботирали Эргашев, Ўткир Юсупов, Фаррух Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Дилшод Саитов, Шаҳзод Азмиддинов, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов, Аброр Исмоилов ва Бобур Абдухолиқов Истанбул - Тошкент йўналиши бўйича юртимизга келган бўлсалар, қолган футболчилар тўғри ўз клубларига йўл олишди. Эслатма, Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги йиғинни октябрь ойида Хитойнинг Циан шаҳрида олиб боради. Чин юртида ҳам 2та ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган: Вьетнам (13 октябрь) ва Хитой (16 октябрь) термаларига қарши.
ЖЧ-2026 саралашидаги рақибларимиз натижалари
ЭРОН
Болгария - Эрон - 0:1
Гол: Муҳаммад Моҳеби (14).
Эрон - Ангола - 4:0
Голлар: Меҳди Тареми (8, 16), Содиқ Муҳаррами (20),
Шаҳриёр Моғанло (87).
ТУРКМАНИСТОН
Индонезия - Туркманистон - 2:0
Баҳрайн - Туркманистон - 1:1
Гол: Темур Чориев (28).
ОК-2023даги рақибларимиз натижалари
СУРИЯ
Сурия - Малайзия - 2:2
Голлар: Мардик Мардикян (12), Ёсин Самия (41).
Хитой - Сурия - 0:1
Гол: Тхаер Кроума (59).
ҲИНДИСТОН
Ироқ - Ҳиндистон - 2:2
(пен. - 5:4)
Голлар: Маҳеш Сингх (16), Жалол Ҳассан (51-авт.).
Ливан - Ҳиндистон - 1:0
АВСТРАЛИЯ
Мексика - Австралия - 2:2
Голлар: Гарри Суттар (16), Мартн Бойл (63-пен.).
Айтганча, Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2026 саралашидаги асосий рақиби - Эрон термаси октябрь ойида халқаро турнир учун Иорданияга боради. 4та жамоа қатнашадиган мусобақа 4та ўйиндан иборат - ярим финал, 3-ўрин учун ва финал. Иштирокчилар - Ироқ, Қатар, Эрон ва Иордания термалари. Форслар ярим финалда мезбон - Иордания термасига қарши майдонга тушишади.
13 октябрь (жума) Ярим финал
ИРОҚ - ҚАТАР
ИОРДАНИЯ - ЭРОН
17 октябрь (сешанба) 3-ўрин учун ва финал
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789