АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Барселона» ва Испания футбол федерацияси (RFEF) Ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейра билан боғлиқ шов-шувли коррупцион иш суд томонидан батамом ёпилди
Каталония клубининг кўп йиллар давомида ҳакамлар ишига масъул мутасаддига пул тўлаб келгани аниқланди, аммо бунда коррупция аломатлари борлиги исботланмади. Хуллас, Барселона шаҳри суди 24 май куни ҳам клуб, ҳам Негрейрага қарши қўйилган барча айбловларни олиб ташлади.
Ҳа, сўнгги йиллар футбол оламида кузатилган энг шов-шувли можаролардан бири натижасиз якунланди. Ваҳоланки, «Негрейра иши» «Барселона»нинг бутун раҳбарияти (жумладан, собиқ раҳбарларни ҳам) қамраб олганди. Эслатма, барчаси ўтган йилнинг баҳорида бошланди. Ўшанда Испания прокуратураси вақтида мамлакат футбол федерациясига бўйсинувчи ҳакамлар ишига масъул саналган Хосе Негрейра ва «Барселона» раҳбарлари ўртасидаги узоқ муддатли яқин ҳамкорлик юзасидан кенг қамровли текширув ишларини бошлади. Прокуратура шу тариқа Каталония жамоаси 2001-2018 йиллар оралиғида Негрейра ва унинг ўғлига қарашли компанияларга жами чамаси 7,8 миллион евро ўтказиб берганини аниқлади. Табиийки, ушбу маълумот Испания футбол жамоатчилигини жунбушга келтирди. Жумладан, Ла Лига президенти Хавьер Тебас «Барселона» ва Негрейрага боғлиқ муносабатларни испан футболидаги энг катта можаро сифатида қайд этди.
Негрейра сўроқлар давомида «Барселона»га турли статистик маълумотлар ва ҳакамларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича ҳисобот тайёрлаб берганини учун ҳақ олганини айтиб, ўзини оқлади ва бу оддий амалиёт эканлигини таъкидлади. Шу-нингдек, «Барса» вакиллари ҳам собиқ раҳбарга техник маслаҳатлар учун пул тўлангани юзасидан қайта-қайта баёнот беришди. Шунга қарамай, «Негрейра иши» жиддийлигини йўқотгани йўқ. Дейлик, Барселона шаҳри тергов суди бошлиғи Хоакин Агирре ўтган йилнинг сентябрь ойида ушбу масала бўйича Негрейра, «Барселона» ва клубнинг икки собиқ президенти - Сандро Россель ҳамда Хосеп Бартомеуга қатъий айблов эълон қилди. Яъни томонлар 17 йил давомида коррупцион тизимда иштирок этганликда айбланишди - пора бериш ва олиш.
Охир-оқибат, суд Негрейра томонидан ҳакамларга «Барселона» фойдасига қарор чиқариш бўйича кўрсатма берилгани ёки босим ўтказганини тасдиқлайдиган далилларни тополмади. Шунингдек, УЕФА олиб борган суриштирувда ҳам жиноят аломатлари аниқланмади. Боз устига, 79 ёшли Негрейра жорий йилнинг январь ойида судга психиатр хулосасини тақдим этди. Унда Негрейра қариликка боғлиқ ақлий заифликдан азият чекиши ва бу унинг суд жараёнида тўғри гувоҳлик беришига тўсқинлик қилиши баён этилган. Камига Негрейрада альцгеймер хасталиги борлиги ҳам аниқланди. Тўғри, суд ушбу ташхисларга қарамай, Негрейрани жавобгарликка тортиш мумкинлигини қайд этди. Бироқ прокурорлар барчасини ҳисобга олиб, ундан барча айбловларни олиб ташладилар. Шу тариқа суд ишни ёпишдан ўзга чора тополмади. Тамом, «Барса» битта катта муаммодан қутулди, ниҳоят...
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789