АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Реал» пенальтилар сериясида ҳам ўта бардам ва ҳамжиҳат.
Ана, «Мадрид» ЧЛ ярим финал йўлланмасини «Манчестер Сити»дан айнан «асаблар жанги» орқали тортиб олди. Кейинчалик пенальтилар сериясида 2та зарбани бартараф этган дарвозабон Андрей Лунинга жамоадошларининг зарурий кўрсатмалари роса қўл келгани маълум бўлди.
«Иттиҳод» стадионидаги сериянинг асосий омадсизлари «Манчестер Сити» вакиллари - Бернарду Сильва ва Матео Ковачич. Уларнинг «дуэл»да украиналик киперни алдай олишмагани «Реал»дан биринчи зарбани самарасиз бажарган Лука Модрид муваффақиятсизлигини ҳам ювиб юборди. Тафсилотларга келсак, Бернарду Сильва зарбага чоғланган паллада «Реал»нинг захира кипери Кепа Аррисабалага украиналик амплуадошига бир томонга ташланишга шошилмаслиги, шунчаки, жойида туриб, сабр қилиши кераклигини уқтирди. Бежиз эмас, албатта: Кепа бир неча йил аввал «Челси» сафида Бернардунинг марказга йўллаган зарбасини қайтаролмаган экан. Хуллас, Лунин бу кўрсатмага амал қилиб, жойидан қимирламади ва тўпни марказга йўналтирган португалиялик «қопқон»га тушди.
Матео Ковачич зарбасидан олдин эса «Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигер қўл ишораси билан Лунинга қайси томонга ташланишни кўрсатди. Яна тўғри маслаҳат! Якунда айнан германияликнинг ўзи ҳал қилувчи зарбани амалга оширди ва ғаройиб юриш-югуриш томошасини яна бир бора намойиш этди. Ўйиндан кейин эса «Реал» бош мураббийи Карло Анчелоттининг ўғли ва ассистенти Давиде пенальти тепувчиларни қандай танлашганини алоҳида тушунтирди. «Финал ҳуштагига 4-5 дақиқа қолганидаёқ ўйлай бошладим: Беллингем яхши тепади, Модрич ҳам, Васкес жуда яхши тепади. Начода тажриба ва характер бор, унинг пенальти тепишга иштиёқи катталигини машғулотларда ҳам кўрдик. Аслида 5-зарбани Вальверде бериши керак эди, лекин у жуда чарчаганини айтди. Шунда охирги зарба учун асаби темир Рюдигерни танладик. Бу танлов бутун мураббийлар штабиники», - дея Давиде Анчелотти сўзларини келтирди Mundo Deportivo нашри
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789