АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Хабарингиз бўлса, Париж Олимпиадасида бўлажак чемпионга имкониятни бой бериб, финалга чиқа олмаган Марокаш терма жамоаси мағлубият аламини қитъадоши Мисрдан олган (6:0) ва бронза медаллари соҳибига айланганди.
Бу бежиз эмас, албатта. Унинг таркибида Ҳакими, Эззальзуи, Акомач ва ал Ханнус каби машҳур юлдузлар тўп суришади. Бироқ бизга таркибдаги ўйинчилар орасида 28 ёшли марказий ҳужумчи Софян Раҳими жамоадошларига нисбатан қизиқарлироқ кўринди. Ахир у нуфузли мусобақани энг яхши тўпурар мақомида якунлади (8та гол). Олимпиадага қадар у кўпчиликка таниш бўлмасада, эътиборга молик ажойиб фазилатлар соҳиби.
Умуман олганда, Софян Раҳими марокашлик футболчига анчайин хос бўлмаган ҳаёт йўлини босиб ўтди. Йўқ, у Ҳакими ёки Акомач каби Европадаги мигрантлар оиласида туғилмаган, у ердаги топ-академияларда таҳсил олган ҳам эмас. Ҳаммаси мамлакатнинг энг йирик шаҳри ва футбол маркази ҳисобланган Касабланкада бошланди. У айнан шу масканда дунёга келиб, шу ерда улғайди. Бундан ташқари, унинг уйи Марокаш футболининг гранди бўлган «Ража Касабланка» клуби базаси ёнида бўлиб, атаси айнан шу ерда мураббий эди. Софян отаси туфайли академияда сабоқ олиб, якунда U-23 жамоасидан жой олди. Асосий жамоадаги фаолиятини эса 2018Ғ19 йиллар мавсумида миллий чемпионатдаги ўйин билан бошлаган: бошланғич таркибда майдонга тушиб, 50 дақиқа ўйнаган, ҳатто гол уришга ҳам улгурган. У тез орада асосий таркиб ўйинчисига айланиб, 3 йил ичида Марокаш чемпиони унвонига сазовор бўлди, 2 марта АФК Кубоги турнирида ғолиб чиқди.
Айнан Раҳими жамоанинг асосий қудрати ва етакчи ҳужумчиси мақомида кўплаб хорижий клублар, жумладан, Италия жамоаларининг эътиборини ўзига жалб этди. Савия борасида «Ража»дан ўзиб кетган футболчи Европага кетишни истаган бўлсада, бунга эриша олмади ва БААнинг «Ал-Айн» клубини танлади. «Ал-Айн» амирликлар чемпионатининг етакчи клубларидан бири бўлгани сабабли, Софян сермаҳсуллик борасида муаммога дуч келмади. 107та учрашувда у янги жамоасини 46та гол ва 39та ассист билан сийлаб, якунда чемпионлик ва лига кубоги совринларига сазовор бўлди. Бироқ унинг биографиясидаги энг қизиқ воқеа бу эмас.
Ўтган мавсумда «Ал-Айн» таркиби ва ўйин савияси бўйича энг кучли жамоа бўлмаган ҳолда ОЧЛда зафар қучганди. Ёдингизда бўлса, ўшанда Саудия Арабистонида чинакам шов-шув кўтарилган, камтарин «Ал-Айн» таркибини Роналду, Мане, Теллес, Отавио ва Брозовичлар билан кучайтирган «Ал-Наср» ёки ўз сафига Малком, Кулибали, Милинкович-Савич каби афсоналарни жамлаган «Ал-Ҳилол» қаршисида фаворит мақомига даъвогар бўлолмасди.
Бироқ Софян Раҳими барча тахминларни пучга чиқарди ва Эрнан Креспо раҳбарлигидаги жамоанинг сенсацион ғалабасида бош ролни ижро этди. Ҳа, аргентиналик афсона «Ал-Айн»нинг бош мураббийи. Қизиқарли факт: Креспо - Раҳимининг болаликдаги кумири.
Аввалига Софян дастлабки беллашувда «Ал-Наср» дарвозасига ғалаба келтирувчи ягона голини урди, жавоб учрашувида эса дублга эришди ва пенальтилар сериясида кейинги босқич йўлланмасини ўз жамоасига олиб берди.
Ярим финалдаги рақиб янада кучлироқ жамоа - ўша ўйинга қадар қаторасига 34та учрашувда ғалаба қозонган «Ал-Ҳилол» эди. Кўпчилик ғалабали сериянинг давом этишини тахмин қилганди. Бироқ бу фикрни қатъиян рад этди - дастлабки беллашувда хет-трик ва 2 учрашув натижасига кўра 5:4 ҳисобидаги ғалаба «Ал-Айн»ни финалга олиб чиқди. Навбатдаги фаворит эса турнирни тарк этишга мажбур бўлди.
Ғолибни аниқлаб берадиган ҳал қилувчи баҳсда амирликлар жамоасидан Япониянинг Гари Кьюэлл раҳбарлигидаги «Йокогама Ф-Маринос» клуби қаршилигини синдириш талаб этиларди. Лекин сафардаги ўйинда муаммолар юзага келди: Японияда Раҳими гол ура олмади, «Ал-Айн» 1:2 ҳисобидаги мағлубиятини тан олди. Жавоб учрашувида вазият тубдан ўзгарди: амирликлар «Йокогама»ни шунчаки, янчиб ташлади - 5:1. Софяндан эса дубль, ассист ва ҳалол ишланган пенальти.
Умуман ўша турнирда марокашлик мерган 13та ўйинда 13та гол урди ва жамоанинг етакчиси эканлигини исботлади. У мунтазам равишда ҳимоя чизиғини назорат қилиб, тўпларни илиб олиш пайида бўлди ва албатта, тезкор рейдларни ҳам унутмади. Раҳимидаги тезлик ва совуққонлик айниқса, жамоанинг қарши ҳужум тактикасида қўл келади. Рисоладагидек дриблинг соҳиби эканлиги эса чап қанотда ҳам самарали тўп суриш имкониятини беради. Қўшимчасига, Софян ўта моҳир пенальтист - «нуқта»дан зарба йўллаш бобида хатога деярли йўл қўймайди.
Раҳимининг Марокаш терма жамоасидаги ўйинлари ҳозирча клубдагидек сермаҳсул эмас. Гарчи у 2021 йилда ўз дебютини нишонлаган бўлсада, шу пайтгача йирик мусобақаларда майдонга тушгани йўқ. Тўғри, олдинги чизиқнинг маркази ал Носири тасарруфида, чап қанотда эса Буфаль ҳукмронлик қилмоқда. Яқинда Софянни яна жалб этишди ва у 2та ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Қизиғи, шундаки, мутасаддиларда Раҳимини Олимпия тема жамоасига жалб этиш режаси ҳам йўқ эди, улар Браим Диасни афзал кўришганди. Бироқ Флорентино Перес уни қўйиб юбормади.
Таъкидлаш жоизки, дон Флорентинонинг қарори марокашлик олимпиячилар, айниқса, Софян Раҳими учун айни муддао бўлди. Жамоа Париждан бронза медаллари билан қайтди, қаҳрамонимиз эса энг яхши тўпурар унвонини ҳам қўлга киритди.
Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789