АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Футболчи 24 ёшда, у ўз клубида етакчилардан бири ва трансфер ҳуқуқи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.
Энди бир тасаввур қилинг, шундай ҳолатда унинг бутсаларини михга илишдан ўзга чора тополмаслиги нақадар аламли ва оғриқли...
* 2022 йилнинг октябрь ойида «Брайтон» ҳужумчиси Энок Мвепу айнан 24 ёшида футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлганди. Сабаб - потенциал ўлимга олиб келувчи юрак тизими хасталиги. Шифокорлар чуқур таҳлиллардан кейин Энокка шундай оғир ташхис қўйишган ва унга футболни йиғиштириб қўйишни тавсия этишганди. Чунончи, Мвепунинг профессионал даражада ўйнашда давом этиши ҳаётига реал хавф туғдирарди. Шу тариқа замбиялик фаолиятини якунлаш нуқтасида жаҳоннинг энг қимматбаҳо футболчиси бўлгани қайд этилди. Ўша паллада Мвепунинг трансфер суммаси 18 млн. еврога тенг эди transfermarkt портали талқини бўйича.
* Аргентиналик моҳир голеадор Серхио Агуэро ва франциялик ҳужумчи Стив Савидан ҳам айнан юрак тизимига боғлиқ муаммолар туфайли футболдан эртароқ кетишга мажбур бўлишди. Жумладан, кетар чоғи «Кун»нинг трансфери 15 миллион еврога баҳоланаётган эди.
* Энг қимматбаҳо хайрлашувчилар рўйхатида муддатидан олдин кетишга мажбур бўлган англиялик Дин Эштон ҳам бор. «Вест Хэм» вакили атиги 26 ёшида сурункали тизза жароҳати ортидан бутсаларини михга илганди. Ўша паллада Диннинг трансфер суммаси 8,5 миллион евро эди.
* Адам Жонсон эса 28 ёшда мажбуран четга чиққан. Аниқроғи, у зўравонлик жинояти бўйича айбланиб, футболдан тўғри қамоқхонага йўл олганди.
* Рўйхатнинг 3-5-ўринлари чинакам афсоналарга тегишли - Зайниддин Зидан, Филипп Лам ва Павел Недвед. Бу трио шунчаки, футбол билан юқори нуқтада хайрлашишни лозим топган.
Футболдан 12,5 миллион еврога тенг трансфер ёрлиғи билан кетган Зайниддин Зиданга алоҳида тўхталиш керак. Бинобарин, Франция футболи афсонасининг профессионал даражадаги охирги 4та ўйини энг юқори даражага тўғри келганди. Қолаверса, Зизу уларнинг ҳар бирида нималарга қодирлигини ҳам намойиш этган баралла.
Д.АЛИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789