АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий жамоалари ўртасида 15 йиллик танаффусдан кейин ташкил этилган ўртоқлик ўйини ҳар икки мамлакатда етарлича қизиқиш уйғотди, албатта
Дейлик, Қозоғистоннинг sports.kz портали учрашув якунига етгани ҳамоно Ўзбекистон олимпия термаси ва «Олимпик» клуби бош мураббийи Темур Кападзе билан алоқа ўрнатиб, унинг таассуротларига қизиқди.
— Темур Тоҳирович, қозоғистонликлар ўйин маҳаллий мухлисларда катта қизиқиш уйғотиши ва Тошкентда аншлаг кузатилишини кутишганди. Аммо стадионга нисбатан кам мухлис ташриф буюрди. Бунинг сабаби нима?
— Йўқ, ўйинга қизиқиш чиндан ҳам, катта эди. Аммо совуқ об-ҳаво туфайли трибуналар тўлмай қолди. Ҳар ҳолда, куни билан ёмғир ёғди ва кечки пайт ҳаво ҳарорати тушиб кетди. Тўғри, ўйин бошланган вақт ёмғир тўхтаганди, аммо совуқ ўз таъсирини кўрсатди, барибир. Қолаверса, ўйин тўғридан-тўғри трансляция қилинди.
— Натижа борасида нима дейсиз, якуний ҳисоб ҳаққоний бўлдими?
— Ҳа, ҳаққоний. Ҳарқалай, Ўзбекистон миллий жамоаси майдонда яхшироқ кўринди.
— Қозоғистон термаси ўйинига қандай баҳо берасиз? Таркибдан кимнидир алоҳида ажратиб кўрсата оласизми?
— Меҳмон жамоа шаклланган гуруҳ эканлигини кўрсата олди. Умуман, Қозоғистон термасининг ҳар бир чизиғида кучли ижрочилар бор. Аммо меҳмонлар негадир ҳужумга ўтишда муаммоларга дуч келишди. Шунингдек, ҳужумдан ҳимояга қайтишга ҳам улгуролмай қолишди. Бундан эса Ўзбекистон термаси унумли фойдаланди. Тўғриси, бу каби ўйинларда кимнидир ажратиб кўрсатиш қийин.
— Сизнингча, Ўзбекистон термаси мазкур баҳсда бор кучи билан ҳаракат қилдими?
— Йўқ, албатта. Терма жамоамиз янада яхшироқ ўйнаши мумкин. Зеро, футболчилар салоҳияти анча баланд.
— Мезбонлар аввало, индивидуал маҳорат эвазига ғалаба қозонишди. Бу хулосага қўшиласизми?
— Ҳа. Ўйин тақдирини айнан йигитларнинг индивидуал маҳорати ҳал қилди. Лекин жамоавий ҳаракат ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам катта роль ўйнади.
— Қозоғистон миллий жамоасининг сўнгги ўйинларини кузатганмидингиз? Европа Миллатлар лигаси гуруҳ босқичидаги муваффақияти ҳақида нима дея оласиз?
— Ҳа, ўйинларини кўрдим ва мухлислик қилдим. Ўйлашимча, Қозоғистон термаси гуруҳда ҳақли равишда 1-ўринни эгаллади. Жамоада салоҳият бор ва янада каттароқ натижага эришиши мумкин. Бу борада жамоага омад!
— Кечаги ўйиндан хулоса чиқарсак, Ўзбекистон термаси Европа майдонларида ҳам муносиб кўринарди...
— Фикрингизга қўшиламан. Агар Ўзбекистон термаси Европада ўйнаганида, муносиб таассурот қолдирарди. Лекин Осиёда ҳам футбол ривожланмоқда, кучли рақиблар етарли.
— Бир неча йиллардан буён мураббийлик фаолияти билан шуғулланяпсиз. Қозоғистондан таклифлар тушмаяптими?
— Қозоғистондан-ми? Ҳозирча йўқ. Лекин таклифлар етарли. Айни пайт Ўзбекистон олимпия термаси бош мураббийиман ва олдимизга аниқ вазифа қўйилган - Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишимиз керак.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789