Тен Хаг Тимбердан воз кечмаган

Тен Хаг Тимбердан воз кечмаган

«Аякс» марказий ҳимоячиси Юррьен Тимбер яна «Манчестер Юнайтед»нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

21 ёшли футболчининг «қизил иблислар»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар Эрик тен Хаг «МЮ» тайинланганидан сўнг дарҳол пайдо бўлганди. Келишув амалга ошмаган, бироқ «Юнайтед» нидерландиялик футболчини сотиб олишдан умидини узмаган, деб ёзмоқда The Sun нашри. Яқин вақтлар ичида клуб марказий ҳимоячининг трансфери борасидаги ишларни қайта бошлаши мумкин. Юррьен Тимбернинг қиймати 45 миллион еврога баҳоланган. Жорий мавсумда футболчи «Аякс» сафида 23та учрашувда иштирок этиб, 2та голли узатмани амалга оширган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.