АНА, ХОЛОС! Ҳарбий кемада икки кун сузиш
Чили футболидан ғайриоддий воқелик.
Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетидан «Пахтакор» футбол клуби ҳисобига 7 миллиард сўм маблағ ўтказиб бергани хабар қилинганди.
Пойтахт ҳокимлиги ушбу ҳолатга изоҳ берди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан «Пахтакор» футбол клуби Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига бириктирилиши ва ҳокимият бош ҳомий бўлиши белгиланган.
«Бу эса футбол клубининг харажатлари асосан шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджет даромадларининг орттирилган қисмидан қоплаб берилишини англатади», дейилади муносабатда.
Айни пайтда «Пахтакор» ФК МЧЖнинг 334 нафар ходими бор, уларнинг 200 га яқини спортчилар бўлиб, булар – асосий таркиб, аёллар, ёшлар, футзал ҳамда уларнинг турли ёшдаги жамоалари ҳамда мураббийлардир. Жамиятнинг қолган аъзолари эса ОФК ва ЎФА регламенти асосида ишловчи хизматчилардир. «Пахтакор» ФКнинг академиясида эса бугунги кунда 300 дан ортиқ ёшлар таълим олаётган бўлиб, уларнинг мураббийлари ҳам МЧЖ ходимлари саналади. Ушбу жамоанинг меҳнат ҳақи, балансдаги 2 та база, 8 та стадионни сақлаш, футболчиларни витаминлар билан таъминлаш, зарур техник жиҳозлар хариди, вилоятлардаги ва чет эллардаги сафарлар харажатларининг барчаси таъсисчи, бош ва бошқа ҳомийлар зиммасида.
Шунга кўра, «Пахтакор» ФК МЧЖ раҳбариятиннинг Тошкент шаҳар ҳокимлигига 2023 йилнинг 13 июл куни юборилган хатида 2023 йил учун тасдиқланган харажатлар сметасига асосан 2023 йилнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал тўловлар ва ўйин ўтказиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун клубга 7 млрд сўм маблағ ажратилиши сўралган. Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан клуб фаолияти учун зарур маблағ ажратилган.
«Бу маблағ футболни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, уни кимгадир тегишли тизимни молиялаштириш деган талқин ноўрин», дейилади расмий муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Пахтакор» клубининг амалдаги раҳбари ҳисобланади.
Чили футболидан ғайриоддий воқелик.
«Милан»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Давиде Калабрия яқинда клубнинг BMW билан ҳамкорлик дастури доирасида суратга олиш жараёнида қатнашди.
Give me Sport нашри АПЛ тарихига назар солиб, ўз талқинидаги энг ёмон трансферлар рўйхатини шакллантирди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789