Трентнинг иштахаси чакки эмас

Трентнинг иштахаси чакки эмас

“Ливерпуль” етакчи ҳимоячиси Трент Александер-Арнольднинг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади.

Айни пайтда “Реал” ва “Барселона” ўнг қанот ҳимоячисини бепул қўлга киритиш режасини тузмоқда.

Бироқ, Трентнинг ўзи “Ливерпуль”да қолишга тайёрлигини билдирди. У клуб хўжайинларидан маошини Муҳаммад Салоҳники билан тенглаштиришни сўраяпти. Айни пайтда мисрлик тўпурар ҳафтасига 350 минг фунт маош оляпти.

The Sun нашрининг маълум қилишича, Александер-Арнольд эски шартномаси бўйича ҳар ҳафта 180 минг фунтдан маблағ оляпти. Клуб 26 ёшли ўйинчига янги битим бўйича ҳафтасига 250 минг фунт тўламоқчи.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.