Туркия Суперлигасида легионерлар лимитига ўзгариш киритилди

Туркия Суперлигасида легионерлар лимитига ўзгариш киритилди

2025/26 йилги мавсум учун ишлаб чиқилган регламент Туркиядаги ёши катта легионерларимизнинг сонига таъсир қилиши мумкин.

Энди Туркияда туркистонлик лимити бекор бўлади. Шу кунгача Қозоғистон ва Ўзбекистон футболчилари бир нафардан бўлса легионер ҳисобланмасди.

Туркияда асосий таркибда 11 нафар легионер ўйнаши мумкин бўлади. Фақат шарти бор. 3 нафаригина 24 ёшдан катта, қолгани ундан кичик бўлиши керак. 24 ёшгача зўрлар бу чемпионатга келмайди. Ўртамиёнадан кўра маҳаллий ўйинчини ўйнатгани маъқул бўлади. 

Бунинг бизга фойдаси 21-22 ёшли яхши ўйинчиларимизни Туркия суперлигасига йўл олишлари бўлади, агар истеъдодларимиз чиқиб турса. 

Яна бир маълумот, энди Туркиянинг фақатгина Суперлигасида легионер бўлади. Кейинги 3 та профессионал лигада бу имконият йўқ. Қуйи 7/8-лигадагина легионер ўйнаши мумкин. Бу ердаги маош 300-400$ бўлиб, у бизнинг шаҳар 2-лигамизга тенг мусобақадир. 

Эслатиб ўтаман, Туркияда 8 та лига бор. 4 таси профессионал, 4 таси ярим профессионал.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.