Узун ва қалин «қора чизиқ»

Узун ва қалин «қора чизиқ»

Поль Погба такрорий допинг-тест жараёнидан ҳам ўтолмади.

Энди франциялик ярим ҳимоячига узоқ муддатли дисквалификация реал хавф солмоқда. Эҳ, бир эсланг, Погбанинг «Ювентус»даги биринчи даври нақадар ёрқин чиққанди. У шундан сўнг «МЮ»га қайтди, аммо «Олд Траффорд»да Туриндаги каби нур сочолмади. Погбанинг «Ювентус»га қайта трансфери эса жароҳатларга уланди ва энди ҳеч ким кутмаган яна бир кўргилик юзага келди. Умуман, олганда, Франция миллий жамоаси юлдузини 2022 йилнинг март ойидан буён қандайдир омадсизликлар занжири таъқиб этмоқда. Оддий айтганда, у ўз фаолиятида анча узун ва қалин «қора чизиқ» ичига тушиб қолди, гўё...

ПОЛЬ ПОГБА ФАОЛИЯТИДАГИ ОҒИР ДАВР

* 2022 йил март

Полнинг туғишган акаси Матиас дўстлари билан футболчини квартирага қамаб қўйди ва ундан пул ундирди.

* 2022 ЙИЛ АВГУСТ

Поль жиддий жароҳатга йўлиқди ва бунинг оқибатида ЖЧ-2022да қатнашолмади.

* 2022 ЙИЛ ОКТЯБРЬ 

Полиция Полнинг акаси ва дўстлари томонидан уюштирилган зўравонлик|қал-лоблик иши юзасидан тергов бошлади.

* 2023 ЙИЛ МАЙ

Поль мавсум финишига яқин келганида илк марта майдонга тушди, аммо атиги 24 дақиқадан кейин яна жароҳатланиб, қайта сафдан чиқди.

* 2023 ЙИЛ  АВГУСТ

Полдан олинган допинг-тест ижобий натижа берди ва у вақтинча четлаштирилди. Боз устига, футболчи яқинда такрорий тестдан ҳам ўтолмади.