Вакилларимизда яна 2 та олтин медал ва 1 кумуш...

Вакилларимизда яна 2 та олтин медал ва 1 кумуш...

Париж Паралимпиадасида Ўзбекистон делегацияси пара таэквондо баҳсларидаги илк олтин медалини қўлга киритди.

-80 кг вазн тоифасида даянга чиққан Асадбек Тоштемиров финалда мексикалик Луис Марио Нажерани 38:17 ҳисобида мағлубиятга учратди.  Натижада Ўзбекистон делегациясининг медаллари 9 тага етди — 4 олтин, 2 кумуш, 3 бронза

***
Париж Паралимпиадасида пара таэквондо баҳсларида Ўзбекистон навбатдаги медалини қўлга киритди. 
 +65 кг вазн тоифасида даянга чиққан, Токио-2020 чемпиони Гулжаной Наимова финалда британиялик Эми Трусдейлга қарши баҳсда жароҳат олиб, жангни охиригача давом эттиролмади ва 2:8 ҳисобида ютқазиб, бу сафар кумуш медалга сазовор бўлди. Эслатиб ўтамиз, Наимова Токио-2020да чемпионликка эришганди. 

***
Ўзбекистон делегацияси Париж Паралимпиадасида пара енгил атлетика бўйича навбадаги медалини қўлга киритди. F57 классида найза улоқтириш бўйича Ёрқинбек Одилов 50.32 метр натижа билан чемпионга айланди.  Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги жами медаллар 11 тага етди — 5 олтин, 3 кумуш ва 3 бронза.