Англия ва Уэльс Олий суди маълум қилишича, «Лестер» ҳужумчиси Жейми Вардининг рафиқаси Ребекка «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Рунининг турмуш ўртоғи Колинга ижтимоий тармоқдаги туҳмат ишида ютқазиб қўйди.
Собиқ яқин дўстлар ўртасидаги можаро 2019 йилда, Коллин Ребеккани ёпиқ ижтимоий медиа аккаунтидаги маълумотларни инглиз таблоидларига узатишда айблаганида бошланган. Бу, Рунининг фикрича, унинг обрўсига путур етказган. Бунга жавобан Варди Колинни туҳматда айблаб, унга қарши судга мурожаат қилди. Иш натижасида суд Руни томонига ўтиб, Варди ютқазиб қўйган эди.