Васкес шартномасини узайтирди

Васкес шартномасини узайтирди

Лукас Васкес яна бир мавсум «Реал» шарафини ҳимоя қилади.

Мадрид жамоаси расмий сайти клуб Лукас Васкес билан келишувни яна бир йилга узайтирганини эълон қилди. Унга кўра, 33 ёшли испаниялик ҳимоячи 2024/25 йилги мавсум якунигача Мадрид жамоасида қолади. Васкес 2007 йилдан буён «Реал» тизимида саналади. У асосий жамоа таркибидаги 9 мавсум давомида 21та соврин, жумладан 5 марта Чемпионлар лигаси ғолибига айланди, 4 марта Ла Лига чемпиони бўлган. Аввалроқ, клуб Модрич билан ҳам келишувни бир йилга узайтирганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.