Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
«Ливерпуль» 18 август куни «Штутгарт»дан 30 ёшли Ватару Эндо трансферини сотиб олганини расман эълон қилди
Япониялик футболчи 18 миллион еврога тушди. Қитъадошимиз «Энфилд Роуд»да бунга қадар Фабиньога тегишли бўлган 3-рақамни танлади. Эътиборли томони, Ватару шартнома остига имзо чекиши билан, аниқроғи, эртасигаёқ АПЛда дебют қилди - «Борнмут»га қарши кечган 2-тур ўйини (3:1) 63-дақиқасида нидерландиялик Коди Гакпо ўрнини эгаллади. Маълумот учун, Эндо бунга қадар «Штутгарт»нинг жами 133та ўйинида қатнашиб, 15та гол ҳосил қилганди. Япониялик ярим ҳимоячи «Ливерпул»даги фаолияти ҳам шундай самарали кечишидан умидвор, албатта. У клуб расмий сайтига берган илк интервьюсидаёқ буни баралла таъкидлади.
- Ватару, «Ливерпуль» оиласида хуш кўрдик! Илк таассуротлар қандай?
- Илиқ қабул учун раҳмат. Очиғи, бундай катта клуб сафига қўшилганимдан бағоят хурсандман. Ўз-ўзидан тўлқинланиб кетяпман.
- Хўш, «Ливерпуль» футболчиси бўлиш қандай экан, бу мақомга оз-моз ўрганиб олдингизми?
- Ҳаммаси ажойиб. Ўзи ҳамиша АПЛда, яна дунёнинг энг йирик клубларидан бирида ўйнашни ўйлаганман. Шундай экан, қайсидир маънода мен учун азалий орзу ҳақиқатга айланди.
- Сўнгги бир неча кун қандай ўтди шахсан сиз учун?
- Катта босим сезилди, лекин вақт жуда тез ўтди. Аслида трансфер масаласини бир кунда ҳал этишим керак эди, амалда ҳам ҳеч иккиланмадим ва тезда қарор чиқардим. Расмий таклиф тушгач, шунчаки, оилам билан хайрлашдим ва Англияга учдим. Бу ерда дарҳол тиббий кўрикка бордим ва мана, ҳозир «Ливерпуль» футболчиси сифатида ўтирибман.
- Ҳамиша АПЛда ўйнашни орзу қилганингизни айтдингиз. Қизиқ, «Ливерпул»ни нечоғли кузатгансиз?
- Болалигимда Англия чемпионати ўйинларини отам билан бирга томоша қилардим. Эсимда, айниқса, Стивен Жеррард ўйинларига ошуфта эдим. Шундай экан, «Ливерпул»га бефарқ қарамаганман ва кўплаб ўйинларини кўрганман.
- Дўстларингиз ва яқинларингиз ушбу трансферга қандай муносабат билдиришди?
- Очиғи, ҳали ота-онамга хабар ёзишга улгурмадим. Лекин уларнинг янгиликни эшитиб, жуда хурсанд бўлишгани тайин.
- Илгари «Эн-филд»да ўйнаганмисиз?
- Йўқ, ҳеч қачон насиб этмаганди. Ма-на, энди «Энфилд» майдонига тез-тез қадам ташлайман - бу ажойиб.
- Ватару, мо-ҳиятан қандай футболчилар тоифа-сига мансубсиз?
- Асосан та-янч ҳудудида тўп сураман ва ҳимоявий ишларга кўпроқ эътибор қаратаман. Ўйлайманки, «Ливерпуль» орқа чизиғига ёрдам бериш қўлимдан келади. Шунингдек, майдон марказини ҳам унутмайман, албатта. Чунки ҳужум айнан биздан бошланади.
- Жамоа таклифини қабул қилишингизда Юрген Клопп шахсининг таъсири қанчалик катта?
- Шундай мураббий билан ишлаш имконияти туғилганидан хурсандман. Профессионал даражада шуғуллана бошлаганимда, Юрген Клопп бошқарувидаги Дортмунд «Боруссия»си ўйинларини кўп томоша қилганман. Ўша пайт шу клубда ўйнаган ҳамюртимиз Шинжи Кагава японияликларда кучли ҳавас уйғотгани - айни ҳақиқат!
- «Штутгарт» клубида ҳам, Япония миллий жамоасида ҳам сардор мақомида ўйнагансиз. Бу борада тўпланган тажриба «Энфилд»да қўл келармикан?
- Шундан умидворман, албатта. Табиатан майдонда кўп гапирмайман, лекин ҳар доим нима қилиш кераклиги ва жамоага қандай ёрдам бериш мумкинлигини кўрсата оламан. Терма жамоада ҳам, «Штутгарт»да ҳам худди шундай ўйнаганман. Энди «Ливерпул»да йўқолиб қолмасам керак.
- «Штутгарт»да дейлик, Натаниэль Филлипс билан бирга ўйнагансиз...
- Ҳа, айтганча, иккимиз немис тилини бирга ўрганганмиз. Умуман, Германияда Натаниэль билан яхши муносабатда бўлдим ва бу ерга келишдан олдин унга хабар жўнатдим. Ўйлайманки, Англия ҳаётига мослашиш жараёнида Ната ёрдамига таянсам бўлади.
- «Ливерпуль» тарихида жамоа либосини кийган япониялик иккинчи футболчи бўлдингиз. Бу борадаги қалдирғоч - Такуми Минамино билан ҳам боғландингизми?
- Ҳа. Унинг ўзи SMS-хабар ёзиб, табриклади. Кейин Такумидан «Ливерпуль» ҳақида батафсил гапириб беришини сўрадим ва у асосий маълумотларни тақдим этди.
- Нега айнан 3-рақамни танладингиз?
- «3» - мен учун севимли рақам. «Штутгарт»да ҳам, терма жамоада ҳам айнан шу рақам остида ўйнаганман.
- «Ливерпуль» сафига маълум мақсадлар билан қўшилганингиз тайин...
- Аввало, АПЛда зафар қучишни истайман. Жорий мавсум клуб ЕЛда қатнашади ва халқаро майдонда ҳам кубок олишимиз керак. Умуман, бош вазифамиз - ғалаба қозониш.
- Ниҳоят, «Ливерпуль» мухлисларига нима дейсиз?
- Ушбу клуб сафига қўшилганимдан тўлқинланиб кетяпман. Ҳар ҳафта «Энфилд»да мухлислар тўлқинидан ҳам завқланиш умидидаман, албатта!
- Болалигимда Англия чемпионати ўйинларини отам билан бирга томоша қилардим. Эсимда, айниқса, Стивен Жеррард ўйинларига ошуфта эдим. Шундай экан, «Ливерпул»га бефарқ қарамаганман ва кўплаб ўйинларини кўрганман.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789