АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Про лига ғолиби - «Андижон» мавсумни юқори нотада якунлаш мақсадида машғулотларга зўр бермоқда.
«Бургутлар» ўз олдиларига қўйилган асосий миссияни муддатидан олдин шараф билан уддалаган бўлсалар-да, охирги ўйинларни шунчаки, номига ўтказмоқчи эмаслар. «Андижон» бош мураббийи Виктор Кумиков клуб матбуот хизматига берган интервьюсида футболчилар ҳаттоки, ёмғирли об-ҳаво шароитида ҳам режа асосида шуғуллананишаётгани, машғулотларда сидқидилдан ишлашаётганини таъкидлади.
- Виктор Балютович, 3та ўйинлик дисквалификация туфайли охирги баҳсларни мураббийлар штаби жойидан кузатолмаяпсиз. Барчасини четдан кузатиш нечоғли ноқулайлик туғдирмоқда?
- Трибунадан туриб, ўйиннинг бориши ва қандайдир вазиятларга таъсир ўтказишнинг иложи йўқ. Назаримда, дисквалификациянинг энг ёмон томони шу.
- Мавсум стартидан олдин «Андижон»ни Суперлигага қайтариш хусусида ваъда бергандингиз ва мана, бунинг устидан чиқдингиз. Ай-ни пайт ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Яхшики, бош вазифани финишга бир неча тур қолганида бажардик. Биринчиликда муддатидан аввал 1-ўрин масаласини ҳал қилиш ҳар қандай мураббий учун ёқимли. Қани энди, ҳамиша шундай бўлса...
- Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан нималар кутяпсиз. Айтинг-чи, бўлажак «ўртоқлик»дан қайси томон кўпроқ наф чиқаради?
- Ўйлашимча, ўйин ҳар икки жамоага бирдек фойдали бўлади. Муҳими, бундай учрашув мухлисларга ҳам қизиқарли. Фикримча, ўша куни стадион тўлса керак. Футболчилар бор кучлари билан тўп суришса, бас.
«Андижон» сардори Илдар Маматказин клубнинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. У аввалги ой сафарда «Хоразм» ва Андижонда «Турон»га қарши кечган ўйинларда 1тадан гол уришдан ташқари, ҳимояда ишончли ҳаракатланди. Айтиш жоиз, Маматказин жорий мавсум иккинчи марта ой лауреати бўлди (биринчи марта апрелда эътироф этилганди). Илдар октябрь ойи сўровида Шаҳбоз Эркинов ва Богдан Милични ортда қолдирди.
Газзаев нима дейди?
Россиялик таниқли мутахассис Валерий Газаев ҳам Ўзбекистон ва Россия миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини ҳақида тўхталиб, бунга нисбатан ижобий фикр билдирди: «Россия термаси айни ҳолатда ўртоқлик ўйинлари ўтказишга мажбур. Зеро, таркибга кўплаб ёш футболчилар жалб этилган. Қисқаси, имкони борича турли даражада назорат учрашувлари ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Бунда қайси жамоанинг рақиб бўлиши - Тожикистон термасими ёки Ўзбекистонники фарқи йўқ. Асосийси - ўйнаш. Оддий айтганда, назорат ўйини ўтказиш учун бор имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш керак».
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789