АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Валенсия»нинг собиқ хўжайини Пако Роч Испания футболи осмонида ногаҳон қуюқ чанг кўтарди, гўё.
У ўз интервьюсида россиялик ҳакамга пора бериш ҳаракати ҳақида ошкора гапиришдан ташқари, «Реал» ва «Барселона»ни лойга белади. Ҳа, Роч Relevo нашрига оловли интервью берди, унда очиқ-ошкора гапирди. Маълумот учун, «Валенсия» ҳаётида чуқур из қолдирган собиқ функционер 1994-1997 йиллар оралиғида «кўршапалаклар»ни президент ролида бошқарган. Жамоа унинг даврида Испания чемпионати кумуш медалини қўлга киритишдан ташқари, Қирол кубоги финалида ўйнаган. Пако Роч ҳозир 85 ёшда ва узоқ вақтдан буён футбол билан деярли алоқаси йўқ. Лекин қарияда Испания футболининг 90-йиллардаги ишлари юзасидан айтиб берадиган ҳикояси йўқ эмас. Мана, Пако бобо узоқ танаффусдан кейин журналистларнинг интервью масаласидаги илтимосларини рад этмади ва суҳбат жараёнида ўзи, ўша «Валенсия» ҳақидаги кўплаб воқеаларни ошкора эсга олди. Асосийси, собиқ президент муҳим иқтибосларни бепарволик билан тилга кўчирди.
Роч «Реал» етакчиси Винисиусни «ахлат уюми»га чиқарди
«Валенсия»нинг собиқ хўжайини бутун интервью давомида сира хижолат тортмади, мулоҳаза юритишни четга суриб қўйди. Лекин айниқса, «Реал» вингери Винисиусга боғлиқ ирқчилик ҳолатлари юзасидан жуда қаттиқ гапирди: «Эътиборга олиш керак, Испанияда олдин ҳеч қачон ирқчилик муаммолари кўтарилмаган. Ҳар ҳолда, шахсан мен бундай ҳолатни умуман кўрмаганман ва сезмаганман. Қаранг, Ромарио ярим қора танли эди ва ҳеч қандай муаммога учрамаган. Йўқ, ҳозир «Реал Мадрид» эмас, «Ҳақиқий иммигрант» (суҳбатнинг оригинал талқинида сўз ўйини бўлган: Real Madrid ва Real Immigrant) ҳақида гапиряпман. Жамоа таркибини олинг: 8 нафар қора танли, 2 нафар оқ танли хорижлик ва ягона испаниялик бор - Карвахаль. Яна анави Винисиус ҳам. У нима қилганини кўрдингизми ўзи? Шунчаки, «Месталья»даги панжара тўсиққа осилиб, мухлисни ҳақоратлаганликда айблади. Ўша куни набирам ва ўғлим билан стадионга боргандим. Шунда набирамдан сўрадим: «Анави йигит нима деб қичқиряпти ўзи?» У жавоб берди: «Бобо, қўйинг, турли бемаъниликлар...». Шунда ўйлаб қоласиз: нима, мухлислар Винисиусни ҳақоратлашдими, уни маймунга чиқаришдими? Йўқ. Аслида у нотўғри бақирди: «Сизлар Сегундага йўл олинг...». Шундай воқеликлардан кейин мухлислар бир неча ўйинга тушишдан маҳрум бўладилар, Винисиуснинг барча қилиқлари эса унутилади, у кечирилади. Ҳа, тан оламан, яхши футболчи, лекин инсон сифатида шунчаки, «ахлат уюми»...
«Реал» ва «Барселона»га ҳакамлик назорати бўйича айблов
Пако Роч Испания чемпионатидаги ҳакамлик юзасидан ҳам жуда кўп қизиқарли воқеаларни тилга олди. «Валенсия»нинг собиқ президенти жумладан, ҳакамларни икки йирик клуб тўлиқ назорат остига олганини таъкидлади: «Негрейра иши» («Барселона»нинг Ҳакамлар қўмитаси собиқ ходими Хосе Негрейрага пора бергани ҳақидаги можаро)га муносабатим? Бунга ишонаманми? Ҳа, барчасига ишончим комил. Вақтида «Реал» ҳакамлар ёрдамида ўйнагани, «Барселона» эса уларга Longines олтин соатлари олиб бергани ҳақида кўп эшитганман. Ҳакамлар эса фаолияти тугаганидан кейин совғалар тугашини билишган. Буларни менга ҳакамларнинг ўзлари айтиб беришган. Хўш, бу ростми ёки ёлғон? Билмайман». Собиқ функционер ҳатто барчасини мисол билан изоҳлади: «Собиқ ҳакамлардан бири менга барчасини очиқ-ойдин айтди. «Барселона» - «Эльче» ўйини арафасида ёнига бир киши келиб, унга яхшилик қила олиш-олмаслигини сўраган. Яна олдида 1 миллион песет борлигини қўшимча қилиб, агар «Барселона» ғалаба қозонса, пулни тўлиқ ҳакамларга қолдиришини, дуранг қайд этилса, ярмини қайтариб олишини айтган. Бордию, «Барса» ютқазса, пулни тўлиқ қайтаришини ҳам эслатган. Биласизми, кўп йиллар давомида худди шундай тизим ишлаган».
Николай Левниковга пора бериш ҳаракати
Пако Рочнинг ўзи ҳам коррупцияга йўл қўйишга уринганини ошкора тан олди. Айтишича, у 1996 йили «Бавария»га қарши ўйин олдидан россиялик рефери Николай Левниковга пора беришни ўйлаган, аммо воситачи томонидан алданган: «Очиқ гапираман, ҳамма жойда ҳакамга пора бериш амалиёти бор эди. Бу ишни мадридлик Торкал фамилияли митти агент воситачилигида қилмоқчи бўлдим, аммо у мени чув туширди... Эсимда, бу УЕФА кубогидан ўрин олган «Бавария» билан ўйин олдидан рўй берганди. Қуръа натижасини билганимиздан сўнг айримлар менга дарҳол луқма ташлай бошлашди: «Ҳа, ҳозирдан ташвишланаётган бўлсанг керак». Лекин дадил жавоб бердим: «Менми? Йўқ, «Бавария»ни ташвиш босаверсин...». Кейин Торкал олдимга келди: «Пако, сизларнинг ўйинингизни гап уқмас рус ҳаками бошшқаради, лекин биз яқин дўстмиз, шундай экан, менга 3 миллион песет бер ва у ҳаммасини ҳал қилади». Шунда Торкалга ҳакам билан гаплашиши мумкинлигини, фақат пулни ўйиндан кейин беришимни айтдим. Бироқ у кўнмади: «Йўқ, тўлов олдиндан, акс ҳолда, ҳакам билан келишиб бўлмайди». Шу тариқа агент қўлига 3 миллион тутқаздим, кейин эса... Ҳакам ўйин бошланганидан 5 дақиқа ўтар-ўтмас, «Валенсия» дарвозасига пенальти белгилади, тўғри, зарбани Субисаррета бартараф этди. Адашмасам, якунда ўша жавоб ўйинида мағлубиятга учрадик (0:1 ҳисоби қайд этилган), лекин кейинги босқичга чиқдик. Аммо Торкалнинг мени чув туширгани қолди. Аҳмоқ. Ўзи ҳакамларга боғлиқ коррупция шундай чалкашликларга тўла эди».
Алоҳида айтиш керак, «Реал» ва «Барселона» вакиллари «Валенсия»нинг собиқ функционери баёнотига реакция билдиришгани йўқ.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789