Вирцга нарх белгиланди

Вирцга нарх белгиланди

«Байер» ва Германия терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Флориан Вирц келаси мавсумни бошқа клубда бошлайдиган кўринади.

21 ёшли ўйинчига «Реал Мадрид», «Манчестер Сити», «Бавария» ва «Ливерпуль» даъвогарлик қилмоқда. Германиянинг амалдаги чемпиони «Байер» бу грандлар ҳамласидан ўз ўйинчисини олиб қололмаслиги айтилмоқда. Шу боис, Леверкузен клуби ўз юлдузини қўйиб юборадиган минимал суммани белгилади. Манбаларнинг таъкидлашича, «Байер» 150 миллион евро санайдиган клубга Флориан Вирцни қўйиб юборади. Клуб тарбияланувчиси ҳисобланган Вирцнинг «доришунослар» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача давом этиши белгиланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.