Витиня: “Роналду ЖЧ-2026га боришига ишонаман”

Витиня: “Роналду ЖЧ-2026га боришига ишонаман”

Португалия ва "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Витиня Криштиану Роналдунинг ЖЧ-2026да ўйнашига ишонч билдирмоқда.

 - Сиз ўйнаётган Португалия терма жамоасида жаҳон юлдузи мавжуд, бу Криштиану Роналду, у 39 ёшда ҳам ўйнамоқда. Криштиану сўнгги йиғинда ҳамда Миллатлар лигасида иштирок этганди. Португалиялик футболчи сифатида бу сиз учун нимани англатади ва футболда ўз салохиятини бундай узоқ кўрсатишни сиз қандай изоҳлайсиз? 

 – Биласиз, Роналду 39 ёшда ва у ҳамон терма жамоанинг асосий таркибида. Менда бундай узоқ йиллар давомида ўз иқтидорини бир хилда кўрсатиб келаётган футболчи учун ҳеч қандай изоҳ йўқ. У аллақачон бу ҳақда гапирган ва менимча, бу унинг ҳар бир ишида кўринадиган профессионаллик. Эрталаб, кечқурун, унинг фаолиятининг ҳар бир куни ақл бовар қилмас даражада. Мен унинг қанча ҳаракат ва қурбонлик қилганини тасаввур қила оламан. Ва менимча, бу унинг 39 ёшида ҳам шундай юқори даражада тўп суришини таъминлайди

Қачондир кичкина болалар сифатида биз бир кун у билан ўйнашни орзу қиламиз ва бу содир бўлади. Ҳа, бу мен учун шараф. Яхшиямки, у билан бирга терма жамоада бирга ўйнаб завқ олишим учун кўп йилларим бор. 

 - Сизнингча, у жаҳон чемпионатида иштирок этадими? 

 "Албатта, у ЖЧ-2026да ўша ерда бўлади, у кетмайди", - деди Португалия ва "ПСЖ" ярим ҳимоячиси.