АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Дениз Денмезер - тинейджер. Ҳатто Ламин Ямал ҳам унинг олдида анча катта кўринади.
Хуллас, шу йигитча 15 ёш 10 ой ва 21 кунлигида «Адана Демирспор» сафида Жозе Моуриньонинг «Фенербахче»сига қарши ўйинда майдонга тушди. Бутун Туркия ундан ҳайратда. Чунончи, 15 ёшли йигитча маҳаллий Суперлига 1-туридан ўрин олган баҳсда 4та чиройли «сейв» кўрсатди. Тўғри, Адана клуби якунда кучли рақиб майдонидан мағлубият билан қайтди - 0:1. Диққат қилинг, Моурнинг янги клубига ғалаба келтирган гол Денмезердан нақ 23 ёш катта ҳужумчи Эдин Жеко ҳисобига ёзилди. Дениз туғилган вақт босниялик «Вольфсбург»да кўзга ташланишга улгурганди.
Умуман, Денмезер донгдор рақибга қарши ўйинда жуда зўр ҳаракатланди. Дейлик, 15 ёшли йигитча ижросидаги 4та «сейв»дан 2таси жарима майдони ичидан берилган зарбалардан сўнг кузатилди. Асосийси, у xG кўрсаткичи бўйича 0,75та гол хавфи олдини олди. Алоҳида таъкидлаш керак, Денмезер «Адана» киперлари жароҳатланишгани ёки бошқа муаммога учрашгани эмас, рақобатда устун келгани учун таркибдан жой олди. Натижада 26 ёшли Ведат Каракуш ва 21 ёшли Йилмаз Акташлар захирада қолишди. «Адана» бош мураббийи Майкл Валканис ўйиндан кейин дарвозабонлар бўйича танловини оддий изоҳлади: «Ҳа, Дениз ҳали жуда ёш, лекин салоҳияти катта. У жумладан, жисмоний томондан деярли тайёр. Бундай талантларга имконият бериш шарт».
Эътиборли томони, бу Денмезернинг «Адана»даги дебюти эмас. Тўғри, у биринчи ўйини (май ойида Анталияспор»га қарши)да атиги 1 дақиқа ҳаракатланган эди. 2008 йили Хайтайда туғилган Денмезер 9 ёшида «Демирспор» академиясида шуғуллана бошлаган. 2019 йилдан эса «Адана» ихтиёрида. 2024 йилнинг март ойида U-19 жамоасига жалб этилган бўйдор (190 сантиметр) Дениз Туркия U-16 термаси асосий дарвозабони ҳисобланади.
Эътироф
- Аввало, ҳамкасбим Валканисни табриклайман. 15 ёшли киперга ишонч билдириш учун жасорат керак. Футболчини ҳам қутлайман. У биринчи ўйинини «Фенер» мухлислари кўз ўнгида ўтказди. Ишонинг, бу ерда ўйнаш осон эмас, ахир мислсиз босим бор. Жозе Моуриньо («Фенербахче» бош мураббийи).
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789