Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
УЕФА ўсмирлар лигаси 19 ёшгача бўлган жамоалар турнири. Анъанага биноан, у ҳар мавсумда ноёб иқтидорларни кашф этади.
Масалан, «Барса»да етук ўйин кўрсатаётган Виктор Барбера ёзда «Брюгге»га ўтиш тадорикини кўрмоқда, «Реал»да Нико Пас порламоқда, «Атлетико»да эса ЎЧЛ тарихида биринчи бўлиб қаторасига 7та ўйинда гол урган Адриан Ниньо мухлису-мутахассислар эътиборини қозонди. «Спортинг»даги 17 ёшли Родригу Рибейру эса олдинги чизиқдаги сермаҳсул ўйинлари билан нафақат «Спортинг», балки бутун Португалиянинг ноёб иқтидори сифатида «Янги Роналду» мақомига лойиқ топилди. Ҳужумкор футболчи лиганинг 8 учрашувида 6та гол ва 2та ассистни амалга оширди.
Ғайри-табиий фазилатлар соҳиби
Рибейрунинг асосий «кузири» - йирик (185 см.) гавдасига нисбатан ўта чаққон ҳаракатланиши. Одатда, унинг ўлчамидаги ўйинчилар катта қадамлар билан ҳаракатланишлари туфайли, рақибларини алдаб ўтиш ёки тўп билан тезроқ қочиб кетишда қийинчиликларга дуч келишади. Бироқ Родриго бундай камчиликлардан холи.
Иккинчи муҳим устунлик - универсаллик ва тўпсиз самарали ишлаш. Ҳа, бу масалада кимнидир ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этиш қийин ҳозир барча футболчилар, айниқса, янги авлод вакиллари барча позицияларни ўзлаштиришга, тўпсиз ўйнаш илмини тўлиқ эгаллашга интиладилар. Лекин Родригунинг фаолият доираси жуда кенг, у барча позицияларда юксак савияни намойиш эта олади. Чинакам профессионалларга хос тарзда у қаерда қачон пайдо бўлиш, тўпни қабул қилиш ва қаерга узатишни яхши билади. қўшимчасига, иккала оёғида самарали тўп суради. Мана шу хислатлари билан Рибейру фаолиятини энди бошлаган Роналдуни эслатади. Унга жуда ўхшаш бўлган Криштиану ҳам тезкор ва сермаҳсул ўйинни намойиш этганди.
Қойилмақом ривожланиш
Яқинда 17 ёшлилар жамоасида тўп суриб юрган Рибейру жорий мавсумда асосий жамоада майдонга тушишга (2 марта захирадан) улгурди. У бир мавсумда 17-19 ёшлилар ва асосий жамоада тўп суришга муваффақ бўлган «Спортинг» тарихидаги иккинчи футболчи. Биринчиси ким эканлигини биласизми? Албатта, Роналду. У 16 ёшли пайтида «Спортинг»даги дебютини нишонлаганди.
Лиссабонликлар жамоасининг бош мураббийи Рубен Аморим ёш иқтидорнинг порлоқ келажагига шубҳа қилмаяпти, ҳатто интервьюларидан бирида у ҳужумчи позициясига ҳеч кимни харид қилмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтганди. Навқирон ҳужумчининг тараққиёти учун мураббий барча имкониятлардан фойдаланишини айтиб, бу мавзуга алоҳида эътибор қаратмоқда. Унинг матбуот анжуманидаги Пабло Сарабияга оид саволга қайтарган жавоби буни яққол исботлайди: «Сарабия? Мен Родригу Рибейру ҳақидаги ўйлар билан бандман».
Португалиянинг O Jogo нашрининг хабарига кўра, «Спортинг» раҳбарияти ва мураббий воқеаларни жадаллаштириш фикридан йироқлар ва Рибейруга жорий мавсумни ўринбосарлар жамоасида якунлаш имкониятини бериш ниятидалар. Чунки улар ёш иқтидор соҳиби асосий жамоадаги фаолиятини бошлашдан аввал етарли ўйин амалиётига эга бўлишини истайдилар.
Манба: championat.com, А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789