АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Филадельфия Юнион» клубида дебютини нишонлаган 14 ёшли Каван Салливан МЛС тарихидаги энг ёш футболчи мақомига эга бўлди.
Кутилганидек, иқтидорли ярим ҳимоячи ўта шов-шувли янгиликка сабабчи бўлди, жамоа бош мураббийи эса уни «авлод иқтидори» сифатида эътироф этди. Америкалик вундеркиндга тааллуқли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.
Болалик йиллари
Каван 2009 йил сентябрида Пенсильвания штатининг Филадельфия шаҳрида таваллуд топди. Ўз фаолиятини «Делко» ФКда бошлаб, 2020 йилда «Филадельфия Юнион» академиясида давом эттирган ярим ҳимоячи орадан 4 йил ўтгач, асосий жамоада «Нью-Ингленд Революшн» клубига қарши учрашувда илк марта захирадан майдонга тушди ва 5 дақиқа тўп сурди.
Рекордлари
14 ёш ва 293 кунлик Салливан МЛСда тўп сурган энг ёш футболчига айланди ва 2004 йилда «Ди Си Юнайтед» таркибида дебютини нишонлаган 14 ёш, 306 кунлик Фредди Адунинг рекордини янгилади. Эътиборли жиҳати шундаки, ўшанда Адуни «янги Пеле» унвони билан улуғлашганди, лекин иқтидорли ўсмирнинг фаолияти муваффақиятли бўлмади. 2007 йилда Фредди «Бенфика»да бўлди, кейин «Монако»га ижарага берилди. Бироқ Адуга Лиссабонда ҳам, князлик клубида ҳам омад келмади. Охир-оқибат, у 32 ёшида 2021 йилда фаолиятини якунлади. Швециянинг камтарин «Остерлен» клуби Фредди фаолиятидаги сўнгги жамоа бўлиб қолди. Салливанга бўлажак фаолиятида муваффақият ёр бўлишига тилакдошмиз. Бироқ бу Каваннинг ягона рекорди эмас. У нафақат МЛС, балки Шимолий Америкадаги барча жамоавий спорт турларидаги энг ёш ўйинчи ҳисобланади.
Ватани ва оиласи
Салливан АҚШ фуқароси бўлсада, халқаро аренада Германия шарафини ҳимоя қилиш имкониятига ҳам эга. Унинг онаси немис-бангладеш авлодларига мансуб бўлгани сабабли, Германия номидан майдонга тушиш ҳуқуқига эга. Бироқ Каван 15 ёшгача АҚШ жамоаларида ўйнаганлигини ҳисобга олганда, катта ёшдаги жамоаларда ҳам фаолиятини давом эттириши мумкин.
Футбол Салливаннинг қонида бор. Чунки у спортчилар оиласида туғилган. Ота-онаси ёшлик чоғларида футбол ўйнашган, акалари эса профессионал футболчилар. Отаси АҚШнинг иккинчи дивизионида (ҳозир USL чемпионати) 6 йил тўп сурган, онаси эса Пенсильвания университети жамоасининг сардори бўлган, акаси Куинн Каван каби «Филадельфия Юнион»да ўйнайди, Каваннинг дебют учрашувида гол урганди. Бошқа акалари Деклан билан Ронан МЛСнинг «Next FC Delco» клубида тўп суришмоқда.
«Манчестер Сити»га
ўтиш
Маълумотларга кўра, «шаҳарликлар» ҳужумкор ярим ҳимоячи учун 4 млн. фунтни тайёрлаб қўйишган. Бироқ келишув футболчи Англияга келганидан кейин амалга оширилади. ФИФА қоидаларига биноан, 18 ёшга етмаган футболчилар халқаро трансферларда иштирок этмайдилар. Шу сабабли Гвардиола жамоаси «Филадельфия Юнион» билан Салливанни кейинчалик олиб кетиш хусусида олдиндан келишувга эришган. 2028 йилда Манчестерга йўл олиши мумкинлиги хусусида Салливан қуйидагича баёнот берди: «Менимча, «Манчестер Сити» номининг ўзи ҳам ҳар қайси болакайнинг қалбидан жой олган. Ҳозирда у жаҳоннинг энг қизиқарли жамоаси. Шахсан мен Фил Фоден ва Бернарду Силванинг ўйинларини диққат билан кузатаман, улардан ибрат оламан ва шундай ўйнашга ҳаракат қиламан. Мен АПЛда тўп суришни ҳам орзу қилганман. «Филадельфия Юнион» ва «Сити» томонидан ишланган режага кўра 18 ёшда Англияга йўл олиш варианти мен учун идеал ечимдек кўринди. Олдинда мени жиддий синов кутаётганлиги, менга осон бўлмаслигини биламан. Лекин муваффақиятга эриша олишимга ҳам ишончим комил».
«Авлод иқтидори»
14 ёшда «Нью-Ингленд Революшн»га қарши беллашувдаги дебютидан кейин Каван Салливан шундай деганди: «Бу фақат бошланиши. Бунга эриша олганимдан беҳад мамнунман. Лекин очиғи, гап бажарилиши шарт бўлган дастлабки пункт ҳақида кетмоқда. Муҳими, ишнинг қандай бошланиши эмас, балки унинг қандай якунланиши».
Каваннинг дебютига у майдонга тушишидан сал аввалроқ акаси урган «Филадельфия Юнион»нинг 5-голи бебаҳо безак бўлди: «Ҳайратланарли гол ва ажойиб якун. Очиғини айтганда, фанатларнинг шовқин-сурони - мен эшитган энг баланд товушлардан бири. Стадион кучли ҳаяжон ҳолатида қолганди».
«Филадельфия Юнион»нинг бош мураббийи Жим Кертин 14 ёшли юлдузчани порлоқ келажак кутаётганлигига шубҳа қилмаяпти. МЛСнинг расмий сайтига у шундай баёнот берди: «Мукаммаллик чегара билмайди. У авлоднинг нодир жавоҳири, ёлғиз ўзи ўйин тақдирини ҳал қила оладиган ўйинчи».
Сиз қандай фикрдасиз, азиз ўқувчи, Каван Салливан футбол оламининг ёрқин юлдузи бўла оладими ёки муваффақиятсизликка дуч келган Фредди Аду қисматини такрорлайдими?
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789