«Байер» клуби расмий сайти жамоа бош мураббийи Жеррардо Сеоане қониқарсиз натижалар сабабли истеъфога чиқарилганини эълон қилди. У 2021 йилдан буён жамоани бошқариб келаётган эди. Унинг ўрнига Леверкузен клубига Хаби Алонсо бош мураббий этиб тайинлангани эълон қилинди. Испаниялик 40 ёшли мутахассис бунгача охирги 3 йил давомида «Реал Сосьедад-Б» клубини бошқарган бўлса, 2019 йилгача «Реал» ўсмирлар жамоасида фаолият юритган эди. Алонсо «Байер» билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади. Клуб янги мураббийни бугун расман таништиради. Маълумот учун, «Байер» Бундеслига 8-туридан кейин турнир жадвалида 5 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.