Хави, бу қандай парадокс?

Хави, бу қандай парадокс?

«БАРСЕЛОНА»НИНГ ГОЛ ҚЎЙИБ БОРИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ БИР ТАСВИРДА

Хави бошқарувида Испания чемпионати олтин медали масаласини деярли ҳал қилишга улгурган «Барселона» чоршанба оқшоми Испания кубоги ярим финали жавоб ўйинида «Реал»дан нақ 4та гол қабул қилиб олди, боз устига, мухлислар билан тўлиб-тошган «Камп Ноу» стадионида. Каталонияликлар шу тариқа «Қироллик клуби»ни «Қирол кубоги» финалига ўтказиб юборишди.

Диққат қилинг, «Барселона» ярим финалнинг жавоб баҳсига қадар Испания Ла Лигаси 27та турида атиги 9та гол қўйиб юборди. Қаранг, жамоа энди 1та учрашувда ўз дарвозасидан 4 бора тўп олиб чиқди. Бу қанақаси, Хави? Бу нимаси, Марк-Андре тер Штеген? Афтидан, германиялик голкипер ва Хави тузган ҳимоя сеҳри Испания чемпионатидан бош­қа турнирларда иш бермаяпти. Ҳарқалай, бу фикрни қувватловчи фактлар етарли: 

** Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги 6та ўйинда -12та гол (шундан 2тасини «Виктория» Пл. клубига қарши кечган сўнгги ўйинда Иньяки Пенья қабул қилиб олди).

** «МЮ»га қарши кечган Европа Лигаси доирасидаги 2та ўйинда -4та гол.

** Испания кубоги («Қироллик кубоги») доирасидаги 5та ўйинда -7та гол (шундан 3тасини «Интерcити» клубига қарши кечган ўйинда Иньяки Пенья қабул қилиб олди). 

** Суперкубок учун кечган 2та ўйинда -3та гол.

** Испания чемпионати доирасидаги 27та ўйинда атиги -9та гол.